Бугунги кунда Республикамизда аҳоли бўш пул маблағларини омонатларга жалб қилиш ва шу асосда


Download 433.4 Kb.
Pdf ko'rish
Sana01.11.2023
Hajmi433.4 Kb.
#1738523
Bog'liq
пул ва банклар



Бугунги кунда Республикамизда аҳоли бўш пул
маблағларини омонатларга жалб қилиш ва шу асосда
ресурс базасини янада кенгайтириш тижорат банклари
фаолиятидаги устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
Айниқса, бу борада банклар таклиф етаётган депозитлар
линейкасини доимий равишда такомиллаштириб бориш ва
шартларини мақбуллаштириш омонатлар жозибадорлиги
ҳамда оммавийлашувида муҳим асос бўлиб хизмат
қилмоқда. Маълумки, тижорат банклари ҳам бошқа
ҳўжалик юритувчи субьектлар сингари етарли даражада
пул ва бошқа молиявий ресурслар билан таьминланган
бўлиши керак. Бу фаолият тижорат банклари томонидан
юридик ва жисмоний шахслардан вақтинча бўш пул
маблағларини қайтариб беришлилик, тўловлилик хамда
муддатлилик шартлари асосида жалб этиш билан боғлиқ
фаолиятига асосланади яъни тижорат банкларининг пассив
операциялари хисобланади. Банк тизими ривожланишининг
истиқболи «барқарор» даражада ривожланишида, аввало,
мамлакат иқтисодиётининг жадал суръатлар билан ўсиб
бориши, шунингдек, банклар даромадлилигининг ижобий
кўрсаткичлари ва активлари сифатининг яхшиланиши,
ликвидлик даражасининг барқарорлиги, мижозлар
депозитларининг ўсиб бориши, ҳукумат томонидан йирик


банкларга йўналтирилаётган сезиларли молиявий
ресурслар асосий ижобий омиллар бўлиб хизмат қилади.
Тижорат банклари ўз ресурс базасини ошириш ҳисобига
мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқлари
ривожига йўналтирилган ислоҳотларда фаол иштирок этиш
мақсадида аҳоли учун қулай даромад манбаи бўлган
омонатлар турини тобора кенгайтириб бормоқда. Бунда
асосий эътибор омонатларнинг жозибадорлигини ошириш
ва уларда аҳолининг турли тоифалари эҳтиёжларини
инобатга олишга қаратилмоқда. Жумладан, Банк
тизимидаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад
мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши
учун зарур барқарор макроиқтисодий ва қулай инвестицион
муҳитни шакллантириш ҳисобланади. Банкларнинг


иқтисодиётдаги молиявий воситачилик ролини
мустаҳкамлаш билан аҳоли ва тадбиркорлик
субъектларининг ишончли ҳамкорига айланишга
еришилади. Шу мақсадда Президентимиз
Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан
қабул қилинган «2017-2021 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси1»да
иқтисодиётни ривожлантириш, эркинлаштириш ва тартибга
солишнинг долзарб устувор йўналишлари белгилаб
берилган. Мамлакатимизда бозор муносабатларининг
такомиллашуви ва иқтисодий рақобатнинг чуқурлашуви
ҳамда мамлакатлар ўртасида иқтисодий интеграция
жараёнларининг тезлашуви тижорат банклари ресурсларини
барқарор манбалар ҳисобидан шаклланиши ва уларни
самарали мақсадларга жойлаштиришни талаб этмоқда.


Буларнинг барчаси тижорат банклари ресурсларини
бошқаришни назарий ва амалий жиҳатдан
такомиллаштириш зарурлигини англатади. Бозор
муносабатлари шароитида ҳар қандай фаолият ва иқтисодий
муносабатларда ижобий натижага эришиш учун самарали
бошқаришни йўлга қўйиш жуда муҳимдир. Банклар
иқтисодий фанлар тизимининг асосий бўғини бўлган
махсус (функционал) иқтисодий фанлар таркибидаги муҳим
соҳалардан бири ҳисобланиб, бозор иқтисодиёти
шароитида уларнинг фаолияти, шунингдек молиявий
ресурслари самарали бошқаришни талаб этади. 
Тижорат банклари ресурсларини бошқариш масаласи узоқ
тарихга эга эмас. Халқаро банк амалиётидан маълумки,
1980 йилларга қадар банкларнинг ликвидлилигини
таъминлаш ва фойдасини шакллантириш уларнинг
активларини бошқариш орқали амалга оширилганлиги боис,
банк ресурсларини бошқаришга эҳтиёж мавжуд бўлмаган.
1980–йилларга келиб банкларда интеграциялашув
жараёнининг чуқурлашуви, молиявий ресурсларнинг
мамлакатлараро сузиб юрувчанлигига шароитнинг
яратилганлиги ва иқтисодиётнинг тобора глобаллашуви
банк ликвидлилигини таъминлаш ва зарур миқдорда
фойдасини шакллантириш учун фақатгина банк
активларини бошқариш кифоя бўлмай қолди. Жаҳон банки


етакчи мутахассиси Диана Мак Нотон: «Яқин – яқингача
(1980-1990 йиллар назарда тутилмоқда) ривожланаётган
мамлакатлар молия бозорларида ресурсларни бошқариш
масаласига жиддий эътибор берилмас эди. Ҳозирги кунга
келиб, аҳвол кескин равишда ўзгармоқда, ушбу молиявий
бозорларда фаолият юритаётган банклар молиявий
ресурсларни бошқаришга алоҳида эътибор билан
қарашмоқда», –дея таъкидлайди. «Банк фаолиятини
бошқаришнинг янги усулларини доимий
такомиллаштирмаслиги оқибатида, нафақат ривожланаётган
мамлакатлар, балки ривожланган мамлакатлар банклари
ҳам иқтисодий инқирозга юз тутиши табиийдир. Мисол
тариқасида, 1980 йилларнинг охирида АҚШ ссудо – 
жамғарма уюшмалари ва тижорат банклари иқтисодий
инқирозини келтиришимиз мумкин». Буни XX асрнинг
иккинчи ярмида Осиё, Лотин Америка, Ғарбий Европа,
Россия молия тизими ҳамда 2008 йил сентябрда
АҚШ молия тизимида бўлиб ўтган молиявий-иқтисодий 
инқирозлар мисолида кўриш мумкин.
Биз тижорат банклари нафақат ресурсларни жалб
қилади, балки уларни фойдали манбаларга юқори риск
асосида жойлаштириш орқали, банкларнинг фаолияти
бошқа молиявий муассасалар фаолиятидан фарқ қилишини
таъкидламоқчимиз. Айнан, мана шу жараён тижорат


банклари ресурсларини самарали бошқариш заруриятини
келтириб чиқаради. 
Банклар фаолияти хам бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар сингари ўз фаолиятини олиб бориши учун
етарли даражада пул ва молиявий ресурслари билан 
таъминлаган бўлиши керак, чунки уларнинг асосий
таклиф этадиган ва кўрсатадиган хизматлари хам пул
маблағлари ёки молиявий ресурсларда ташкил топади.
Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни
янада кенгайтириш, аҳолининг бўш пул маблағларини банк
омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва
кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг
қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг банк тизимига
бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият


касб этиб келмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил
апрел ойида бўлиб ўтган саккизинчи сессиясида
“Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш
кафолатлари тўғрисида” ги Қонун қабул қилиниши
билан республикамизда аҳоли омонатларини кафолатлаш
тизими ташкил этилишига асос солинди. Бўш пул
маблағларини депозитларга жалб қилиш ва омонатларнинг
янги ҳамда жозибадор турларини жорий этиш бўйича
тижорат банклари томонидан фаол амалга оширилаётган
тадбирлар натижасида банклардаги депозитлар ҳажми


йилдан йилга ўсмоқда. Ҳозирда тижорат банклари
томонидан мижозларга 400 дан зиёд омонат турлари
таклиф этилмоқда. Уларнинг 100 дан ортиғи хорижий
валютада жорий қилинган бўлиб, АҚШ доллари, Евро ва
Англиянинг фунт стерлинг валюталарида омонатлар жалб
қилиняпти. Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганларидек: “Бугун мамлакатимизнинг барқарор
ривожланиш йўлида изчил илгарилаб боришини
таҳлил қилар эканмиз, ўтган йили принципиал муҳим
ислоҳотларни амалга ошириш бўйича қатъий қадамлар
қўйилди, деб айтишга барча асосларимиз бор”. 


Бозор иқтисодиёти шароитида тижорат банкларининг
фаолияти фойда олишга йўналтирилган бўлади. Бозор
иқтисоди шароитида банк фойдасининг иқтисодий моҳияти
янгича ижтимоийиқтисодий тус олиб бормоқда, чунки


тижорат банкларининг фойдаси банк капитали
тўпланишининг ва банк ривожланишининг асосий
манбасидир. Банк фойдасининг ўсиб боришига таъсир
қиладиган бир неча хил омиллар мавжуд улар – банкнинг
рентабеллиги, вақтинча бўш маблағларнинг самарали
ишлатилиши, турли хил пуллик хизматлар доирасини
(факторинг, лизинг, траст хизматлари ва ҳ.к.) кенгайтириш,
фойда келтирмайдиган активларни камайтириш, фойда
келтирувчи активларни кўпайтириш ва бошқалар
ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш босқичида
тижоратбанкларининг асосий иш тамойилларидан бири
юқори даражада фойда олишга қаратилган бўлади.
Банкларнинг фаолияти доимо фойда кўриш билан боғлиқ
бўлмасдан, улар фаолиятида зарар кўриш эҳтимоли ҳам
учраб туриши мумкин. Банклар фаолияти ижобий бўлган
ҳолларда банкларнинг фойда олиши ва салбий фаолият
натижасида банкларнинг зарар кўриш эҳтимоли юқори
бўлади. Юқорида айтилган фойда келтирувчи захираларни
амалда татбиқ қилиш жараёнида банкнинг иш фаолияти
иқтисодий жиҳатдан таваккалчилик (зарар кўриш эҳтимоли
билан) билан боғлиқ бўлади. Тижорат (акцияли, пай асосида
ва хусусий тартибда ташкил қилинган) банклар ҳуқуқий ва
хусусий шахсларга «Банклар ва банк фаолияти


тўғрисидаги» қонунда назарда тутилган операцияларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш орқали шартнома асосида
кредит, ҳисоб-китоб ва бошқа хил банк хизматларини
кўрсатади. 

Download 433.4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling