Бугунги кунда вилоятимизда 01 701 нафар (55 780 нафар ёшлар, 62 237 нафар аёллар)ишсизлар мавжуд бўлиб ишсизлик даражаси фоизни ташкил этади


Download 17.17 Kb.
bet2/2
Sana24.12.2022
Hajmi17.17 Kb.
#1059133
1   2
Bog'liq
муаммо ва таклифлар

IV. TAKЛИФЛАР
1. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ҳунарларга малака ошириш курсларини жахон стандартлари бўйича ташкил этиш
2. Муҳожирларнинг меҳнат бозорида тезроқ ўрин эгаллашларини таъминлаш мақсадида қайтган фуқароларнинг орттирган малака ва кўникмалари тўғрисидаги ахборотни жамлаган ягона маълумотлар базасини яратиш;
3. Тадбиркорлик субъектларда ҳуқуқий саводхонлик ошириш учун консалтинг хизматларини ташкил этиш
4. Тоғли ҳудудларда иш ўринларнинг етишмаслиги бартараф этиш мақсадида ҳудудлардан келиб чиқиб драйверларни аниқлаб шу соҳаларни ривожлантириш мисол учун Бойсун туманида асаларичилик, чорвачиликни ривожлантириш, Сариосиё, Узун туманларига балиқчилик, чорвачиликни
5. Саноати ривожланмаган иқтисодий қолоқ туманларга табақалашган имтиёзлар яъни кредит имтиёзлари ҳамда солиқ имтиёзлари жорий этиш лозим натижада йирик тадбиркорлар имтиёзи юқори бўлган ҳамда ишчи кучи арзон бўлган туманларга ишлаб чиқариш ҳамда хизмат кўрсатишни ривожлантириб ишсизлик даражасини сезиларли пасайишига олиб келади
6. Хусусий сектор корхоналари томонидан яратиладиган иш ўринлари ва ундаги бўш иш ўринларига бандликка кўмаклашиш маркази томонидан иш билан банд бўлмаган фуқароларни улар берган бўш иш ўрнига қараб жойлаштирилса, кейинги йиллар учун дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, меҳнат бозоридаги талабдан келиб чиққан ҳолда иш ўринлари яратиш имкони мавжуд бўлган соҳалар, тармоқлар, айниқса инвестицион дастурлар доирасида яратиладиган янги корхоналар, шунингдек ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий бизнес соҳаларида мавжуд бўлган ички имкониятлар максимал даражада ҳисобга олган ҳолда бевосита иштирок этиш ва келгусида меҳнат бозорига кириб келувчи ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлашда катта аҳамият касб этади.
7. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини парваришлаш ва етиштириш учун мавсумий ишларни бажариш билан шуғулланаётган фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида улар учун аниқ меёърий қўлланма ишлаб чиқиш ва уни қонун билан белгилаб қўйиш зарур.
Мисол учун, кўпгина қишлоқ хўжалиги корхоналарда
100-150 гектар майдонда бор-йўғи 5-10 нафар фуқаролар меҳнат фолияти билан шуғулланмоқда. Лекин, 100-150 гектар майдондаги пахта ҳосилини етиштириш учун (чопиқ, суғориш, териб олиш) каби ишларни бажариш учун бир нечта мавсумий ишчилар жалб қилинади.
Худди шунингдек, қурилиш ишларида ҳам ўзини-ўзи иш билан таъминлайдиган ёлланма ишчилар сони кўпчиликни ташкил этади.
Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида ҳам норасмий равишда фаолият кўрсатаётган ходимларни қонуний расмийлаштириш чораларини кўриш ҳамда бу борада худудий солиқ органларининг маъсулятини янада ошириш ишларини ташкил этиш зурур бунинги натижасида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларда ишлаётган ёлланма ишчи ходимларнинг солиқ тўловчи сифатида хисоботларда акс эттирилишига сабаб бўлади.
Хозирги кунда кичик корхона рахбари томонидан давлат статистик ва далат солиқ органлари хисоботларида аслида ишловчи ходимларнинг сони 50 фоизигача камайтириб кўрсатилиб келинмоқда.

8. Пахта йиғим терими даврида теримчилар билан муддатли мехнат шартномаси тузилмаётганлиги оқибатида уларнинг меҳнат стажи ва ижтимоий ҳимоя ҳолати назоратга олиш учун меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш зарур.
Download 17.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling