Бухду талаба ёшлар ўртасида ўтказилган психологик сўровнома


Download 14.84 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi14.84 Kb.
#1335731
Bog'liq
тест зўравонлик


БухДУ талаба - ёшлар ўртасида ўтказилган психологик сўровнома

  1. Сиз учун идеал инсон ким?

а) ота-она, ака-опа, бобо-буви, турмуш ўртоғим (тагига чизинг)
б) мактаб ўқитувчим, отм ўқитувчим (тагига чизинг)
в) тоға-амма, хола-амаки
г) бирор бир актёр, актриса, қўшиқчи ёки адабий образ
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Сизни ҳаётингизда кимлар билан бўлаётган муаммолар кўпроқ қийнайди?

а) Ота-онам, ака-опам, қайнона-қайнотам мени тушунмайди
б) Ўқитувчилар мени тушунмайди (исмини ёзинг)
в) турмуш ўртоғим, севган инсоним мени тушунмайди
г) мени доим тушунмасликлари
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Сизни нима кўпроқ руҳий тушкунликка (стрессга) солади?

а) оиламдаги ота-онамнинг бир-бирига муносабати
б) олийгоҳдаги ўқитувчи ва раҳбарларнинг менга муносабати
в) акам, опам ёки укамнинг менга муносабати
г) турмуш ўртоғим, севган инсоним, қайнона-қайнотамнинг менга муносабати
д) контракт ёки бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Ҳаётингизда учраётган муаммоларда кўпроқ кимни айблайсиз?

а) ота-онам
б) ўқитувчи ёки раҳбарлар
в) турмуш ўртоғим, севган инсоним
г) дўстим, дугонам
д) ўзимни


  1. Ҳаётингизда зўравонликка дуч келганмисиз?

а) Ҳа
б) йўқ
в) ёшлигимда
г) олий таълимда
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Ҳаётда зўравонликка мойил инсонлар кўп деб ўйлайсизми?

а) Ҳа
б) йўқ
в) кам учрайди
г) билмайман
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Зўравонликка мойил инсонларни ажрата оласизми?

а) улар ахлоқий беқарор инсонлар
б) уларда ахлоқий этика жуда паст бўлади
в) уларни нигоҳидан, ҳатти-ҳаракатидан ажратса бўлади
г) билмайман
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Зўравонликка дуч келсангиз бирор кишига мурожаат қиласизми?

а) Ха, ахлоқсиз инсон жазоланиши керак
б) йўқ, ортиқча гаплар тарқаб кетиши мумкин
в) йўқ, менга ишонишмайди
г) қўрқаман, ўзимни айбдор деб ўйлашади
д) кимга мурожаат этишни билмайман


  1. Зўравонликка учрасангиз кимга мурожаат этасиз?

а) ота-онамга
б) ўқитувчим ёки раҳбариятга
в) турмуш ўртоғим ёки севган инсонимга
г) дўстим ёки дугонамга
д) психологга


  1. Шахсий муаммоларингиз бартараф этилишига ишонасизми?

а) ха
б) йўқ
в) билмайман
г) айтишга қийналаман
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Бугунги кунда ҳаётингиздаги муаммоларни ечишда қандай маънавий кўмакка мухтожсиз?

а) ота-онамнинг муҳаббати ва мени қўллаб қувватлашига
б) психолог хизматига, хотин-қизлар қўмитаси маслаҳатига
в) турмуш ўртоғим ёки яқин инсонимнинг мени тушунишига
г) дўстим, дугонамнинг маслаҳатига
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Талабалар ичида учраётган муаммоларни ечишда уларга ёрдам бериш учун қандай ишларни амалга ошириш керак деб ўйлайсиз?

а) учрашув ва суҳбатлар ташкил этиш
б) психолог хизматини кенгайтириш
в) талабанинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш
г) ота-она, турмуш ўртоғи, қайнона-қайноталар билан бориб гаплашиш
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг


  1. Олийгоҳда зўравонликка мойил ўқитувчи, раҳбарлар кўп деб ўйлайсизми?

а) ха, доим учраб туради
б) йўқ, мен бундай деб ўйламайман
в) бу фикрни айтишдан қўрқаман
г) билмайман
д) бошқа жавоб бўлса ёзинг
Факультет _________________________________________
Гуруҳ_____________________________________________
Ёши ______________________________________________
Жинси: аёл, эркак (тагига чизинг)
Download 14.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling