Бухгалтерия хисоби


Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари


Download 0.52 Mb.
bet2/65
Sana06.04.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1330716
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
Бухгалтерия китоби (4)

Бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ бухгалтерия ҳисобининг асосий тамойиллари қуйидагилар:
- бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритиш;
- узлуксизлик;
- хўжалик муомалалари, активлар ва пассивлами пулда баҳолаш;
- аниқлик;
- ҳисоблаш;
- олдиндан кўра билиш (еҳтиёткорлик);
- мазмуннинг шаклдан устунлиги;
- кўрсаткичламинг қиёсланувчанлиги;
- молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги;
- ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги;
- активлар ва мажбуриятламинг ҳақиқий баҳоланиши.
Бухгалтерия ҳисобини икки ёқлама ёзув усулида юритишбу барча хўжалик муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби счётларида икки марта, яъни бир счётнинг дебетида иккинчи счётнинг кредитида бир хил суммаларда акс эттирилишини билдиради.
Бухгалтерия ҳисобининг узлуксизлигикорхонанинг бутун фаолияти давомида содир бўладиган барча хўжалик муомалалари тасдиқланган қоида ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда ҳисоботнинг меъёрлари асосида тузилиб, қайд қилиб борилишини талаб этади.
Хўжалик муомалалари, активлар ва пассивларни пулда баҳолаш тамойили уларни ягона универсал ўлчов - пулда ифодалашни билдиради.
Ахборотлар аниқлигидастлабки ҳисоб ҳужжатларини юритиш ва бухгалтерия ҳисоби регистрларини тўлғазишдан то бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботнинг бошқа шаклларини тақдим этишгача бўлган бутун бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг асосий тамойили ҳисобланади.
Ҳисоблаш тамойилитегишли маҳсулотлар қайси даврда жўнатилган (иш ва хизматлар бажарилган) бўлса, ҳатто пул маблағлари сотувчининг счётига келиб тушмаган бўлса ҳам, уларни сотишдан олинадиган даромадлар шу даврга олиб борилишини тақозо этади.
Олдиндан кўра билиш ёки эҳтиёткорликтамойили ҳисоботда активлар ва фойдани ошириб, мажбуриятларни эса пасайтириб баҳолашга йўл қўймасликни тақозо этади.
Натижада потенсиал йўқотишлар ёки зарарларни акс эттириш учун корхонага потенсиал фойдани акс эттиришга қараганда кам асос керак бўлади. Ушбу тамойилга мувофиқ энг паст даражада, яъни таннарх ёки бозор баҳоси бўйича баҳолаш қоидасига риоя қилиш керак. Бу шуни билдирадики, агар корхона ўз айланма маблағларини битта баҳода сотиб олиб, бироз вақтдан сўнг эса унинг бозор баҳоси тушиб кетса, у ҳолда уни ҳисоботда жорий бозор баҳоси бўйича баҳолаб, фарқи жорий даврнинг молиявий натижаларига олиб борилади. Агарда мазкур ҳисобот даврида айланма маблағларминг бозор баҳоси ошса, корхона ўз активларини ушбу бозор баҳоси бўйича сотгунига қадар ўз ҳужжатларига ўзгартириш киритмайди. Бундай ёндашув бозордаги вазиятнинг ўзга- рувчанлиги ва мулкдорламинг ҳамда хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган хавф-хатар(риск)лами бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга имкон беради. Демак, корхона ўз айланма маблағларини сотгунга қадар улами ушбу иккала баҳодан паст баҳода акс эттириши лозим.
Шу билан бирга ушбу тамойил яширинча резерв яратишга ёки айланма маблағларини ошириб юборишга ҳуқуқ бермайди. Чунки молиявий ҳисобот бетарафва аниқбўлиши лозим.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling