Бухгалтерия хисоби
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари
Download 172.5 Kb.
|
1-mavzu maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари
Бухгалтерия ҳисобининг объектлари ва субъектлари
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг учинчи моддасига биноан, бухгалтерия ҳисобининг субъектлари бўлиб, Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юридик шахслар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда ундан ташқарисида жойлашган шўъба корхоналари, филиаллари, ваколатхоналари ва бошқа таркибий бўлинмалари ҳисобланади. Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ва бухгалтерия (молия) ҳисоботини тақдим этади. Кичик корхоналар 20-сонли “Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни тузиш тартиби тўғрисида” деб номланган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти асосида бухгалтерия ҳисобини соддалаштирилган тартибда юритадилар. Асосий ва жорий активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, заҳиралар, даромадлар ва харажатлар, фойда, зарарлар ҳамда уларнинг ҳаракати билан боғлиқ хўжалик операциялари бухгалтерия ҳисобининг объектларидир. Бухгалтерия ҳисобининг объектлари жамлама счётларда акс эттирилади. Аналитик ҳисобни юритиш тартиби бухгалтерия ҳисоби субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади. Бухгалтерия ҳисобининг тамойиллари “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг олтинчи моддасига биноан бухгалтерия ҳисобининг 11та, “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос” номли БҲМСга кўра 18та тамойил (принцип)лари мавжуд. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига биноан бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир: бухгалтерия ҳисобини иккиёқлама ёзув усули юритиш; – узлуксизлик; – хўжалик операциялари, активлар ва пассивларни пулда баҳоланиши; – аниқлик; – ҳисоблаш; – олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик); – мазмуннинг шаклдан устунлиги; – кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги; – молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги; – ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги; – активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоланиши. “Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асос” номли БҲМСга биноан бухгалтерия ҳисобининг асосий қоидалари қуйидагилардир: – ҳисоблаш; – икки ёқлама ёзув усулида ҳисоб китобни юритиш; – узлуксизлик; – хўжалик операцияларини, активлар ва пассивларни пул билан бахолаш; – ишончлилик; – эхтиёткорлик; – мазмуннинг шаклдан узунлиги; – кўрсаткичларнинг қиёсийлиги; – молиявий ҳисоботдаги бетарафлик; – ҳисобот даврида даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги; – активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳоси; – тушунарлилик; – аҳамиятлилик; – жиддийлик; – ҳаққоний ва холис тақдим; – тугалланганлик; – изчиллик; – ўз вақтида тақдим этиш; Юқоридаги тамойилларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчиларнинг корхона молиявий хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли хулоса чиқаришни таъминлайди Ҳисоблаш – даромадлар ва харажатлар бухгалтерия ҳисобида эътироф этилади ва келган даврда тушиши ёки пайдо бўлишига қараб (пул маблағларини олиш ёки тўлаш асосида эмас) молиявий ҳисоботларда акс эттирилади. Download 172.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling