Таннарх бўйича ҳисобга олиш модели
79 75-бандда талаб этилган очиб бериладиган маълумотларга қўшимча тарзда, 56-бандда қайд қилинган таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини қўллайдиган тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) фойдаланилган эскиришни ҳисоблаш усуллари;
(б) фойдалилик муддати ёки фойдаланилган эскиришни ҳисоблаш ставкаси;
(в) давр бошида ва охирида жами баланс қиймати ва жамғарилган эскириш суммаси (қадрсизланиш бўйича жамғарилган зарарлар билан ҳисобланган);
(г) қуйидагиларни акс эттирган ҳолда давр бошидаги ва охиридаги инвестицион мулкнинг баланс қийматларининг солиштирмаси:
(i) қўшимчалар, харид натижасидаги қўшимчалар ва активнинг баланс қийматида тан олинган қўшимча харажатлар натижасида қўшимчаларни алоҳида очиб берган ҳолда;
(ii) бизнес бирлашувлари орқали сотиб олишлар натижасидаги қўшимчалар;
(iii) БҲХС 5 га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган активлар ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар;
(iv) эскириш;
(v) БҲХС 36 га мувофиқ давр мобайнида қадрсизланиш натижасида тан олинган зарарлар суммаси ва қадрсизланишдан етказилган зарарларнинг қайта тикланган суммаси;
(vi) молиявий ҳисоботларни бошқа тақдим этиладиган валютага ўтказиш натижасида ва ҳисобот тақдим этадиган тадбиркорлик субъектининг ташқи фаолиятини тақдим этиладиган валютага ўтказиш натижасида вужудга келадиган соф валюта курси фарқлари;
(vii) товар-моддий захираларига ва улардан ёки мулк-эгаси-эгаллаган мулкка ва ундан ўтказишлар; ва
(viii) бошқа ўзгаришлар; ва
(д) инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати. 53-бандда келтирилган истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти инвестицион мулкнинг ҳаққоний қиймати ишончли аниқлай олмаса, у қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(i) инвестицион мулкнинг тавсифи;
(ii) нима учун ҳаққоний қиймат ишончли баҳолай олинмаслиги бўйича тушунтириш; ва
(iii) агар мумкин бўлса, ҳаққоний қиймат юқори эҳтимол билан мавжуд бўладиган баҳолар кенглиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |