Ўтиш қоидалари
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели
80 Олдин БҲХС 40 (2000 йилдаги таҳрирда) ни қўллаган ва илк бор оператив ижара келишуви асосида эгалик қилинаётган айрим ёки барча мос инвестицион мулк улушларини инвестицион мулк сифатида таснифлашга ва ҳисобга олишга қарор қилган тадбиркорлик субъекти ушбу қарор таъсирини дастлаб қарор қабул қилинган даврдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига тузатиш киритишорқали тан олиши лозим. Шу билан бирга:
(a) агар тадбиркорлик субъекти ушбу мулк улушларнинг ҳаққоний қийматини (МҲХС 13 даги ҳаққоний қиймат таърифини қаноатлантирадиган асосда аниқланган) олдинги даврларда (молиявий ҳисоботларда ёки бошқа ҳолларда) очиб берган бўлса, тадбиркорлик субъекти томонидан қуйидагиларни амалга ошириш маъқулланади, аммо талаб этилмайди:
(i) бундай ҳаққоний қиймат оммавий тарзда очиб берилган ҳолда энг олдинги тақдим этилган даврдаги тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғига киритилган тузатиш суммасини; ва
(ii) ушбу даврлар учун қиёсий маълумотларни қайта ҳисоблаш; ва
(б) агар тадбиркорлик субъекти (а) да келтирилган маълумотларни олдин оммавий тарзда очиб бермаган бўлса, у қиёсий маълумотларни қайта ҳисобламаслиги лозим ва ушбу маълумотни очиб бериши лозим.
81 Мазкур Стандарт БҲХС 8 талаб этган ёндашувдан фарқ қиладиган ёндашувни талаб этади. БҲХС 8 қиёсий маълумотларни қайта ҳисобланишини, бундай қайта ҳисоблаш амалий иложи бўлмагунча, талаб этади.
82 Қачонки тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни биринчи марта қўллаганда, тақсимланмаган фойданинг бошланғич қолдиғини тузатиш инвестицион мулкни қайта баҳолашдаги ошган суммаси ҳисобга олинадиган ҳисобварақда мавжуд бўлган ҳар қандай сумманинг қайта таснифланишини ўз ичига олади.
Таннарх бўйича ҳисобга олиш модели
83 Қачонки тадбиркорлик субъекти мазкур Стандартни биринчи марта қўлласа ва таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини танласа, БҲХС 8 ҳисоб сиёсатларида амалга оширилган ҳар қандай ўзгаришга нисбатан қўлланилади. Ҳисоб сиёсатларидаги ўзгариш таъсири инвестицион мулкни қайта баҳолашдаги ошган суммаси ҳисобга олиндаган ҳисобварақда мавжуд бўлган ҳар қандай сумманинг қайта таснифланишини ўз ичига олади.
84 27-29 бандлардаги активларни алмаштириш орқали харид қилинган инвестицион мулкнинг дастлабки баҳоланишига тегишли талаблар фақатгина келгуси айирбошлаш операциялари учун истиқболли тарзда қўлланилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |