Маълумотларни очиб бериш
Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели ва таннарх бўйича ҳисобга олиш модели
74 Қуйидаги маълумотлар БҲХС 17 да келтирилганларга қўшимча тарзда очиб берилиши керак. БҲХС 17 га мувофиқ инвестицион мулк эгаси тузилган ижара келишувлари тўғрисида маълумотларни ижарага берувчи нуқтаи назаридан очиб беради. Молиявий ижара ёки оператив ижара келишуви асосида инвестицион мулкка эгалик қилаётган тадбиркорлик субъекти у тузган молиявий ижара келишуви тўғрисидаги маълумотларни ижарага олувчи нуқтаи назаридан ва оператив ижара бўйича ижарага берувчи нуқтаи назаридан очиб беради.
75 Тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) у ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини ёки таннарх бўйича ҳисобга олиш моделини қўллаётганини.
(б) агар у ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўлласа, оператив ижара келишуви асосида эгалик қилинаётган мулк улушлари инвестицион мулк сифатида таснифланганини ва ҳисобга олинганини ва бу қандай ҳолатларда амалга оширилганини.
(в) қачонки таснифлаш қийин бўлганда (14-бандга қаранг), мулк-эгаси-эгаллаган мулкдан ва одатдаги хўжалик фаолиятидаги сотишга мўлжалланган мулкдан инвестицион мулкни фарқлаш учун у қўллайдиган мезонларни.
(г) [ўз кучини йўқотган]
(д) инвестицион мулкнинг (молиявий ҳисоботларда баҳоланган ёки очиб берилган ) ҳаққоний қиймати қай даражада тан олинган ва тегишли профессионал малакага эга ҳамда баҳоланаётган инвестицион мулк жойида ва тоифасида яқин тажрибага эга мустақил баҳоловчи томонидан нархлашга асосланганлигини. Бундай нархлаш бўлмаган бўлса, ушбу факт очиб берилиши лозим.
(е) Қуйидагилар бўйича фойда ёки зарарда тан олинган суммалар:
(i) инвестицион мулкдан ижара даромадлари;
(ii) давр мобайнида ижара даромадларини ҳосил қилган инвестицион мулкка нисбатан бевосита оператив харажатлар (жумладан, таъмирлаш ва сақлаш харажатлари); ва
(iii) давр мобайнида ижара даромадлари ҳосил қилмаган инвестицион мулкка нисбатан бевосита оператив харажатлар (жумладан, таъмирлаш ва сақлаш харажатлари).
(iv) таннарх бўйича ҳисобга олиш модели фойдаланилган тўпламдан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели фойдаланилган тўпламга инвестицион мулкнинг сотилиши бўйича фойда ёки зарарда тан олинган ҳаққоний қийматдаги йиғилган ўзгариш (32С-бандга қаранг).
(ж) инвестицион мулкнинг сотилиши, ёки ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадларнинг ва тушумларнинг ўтказилиши бўйича чекловларнинг мавжудлиги ва суммалари.
(з) инвестицион мулкни сотиб олиш, қуриш ёки такомиллаштириш бўйича ёки таъмирлаш, сақлаш ёки яхшилаш бўйича шартномавий мажбуриятлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |