Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча


Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар


Download 62.46 Kb.
bet18/19
Sana20.12.2022
Hajmi62.46 Kb.
#1039232
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда тақдим этиладиган ахборотлар
84. Хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда даромадлар ва харажатлар турлари ёки фаолият турлари бўйича таснифлаш йўли билан даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиб бериши керак.
85. Харажатларни фаолият турлари бўйича таснифлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар харажатларнинг турлари бўйича қўшимча ахборотни, жумладан эскириш (амортизация) харажатларини, ходимларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни, хом ашё ва халқ истеъмоли товарларидан фойдаланиш харажатлари бўйича қўшимча ахборотларни ёритиб беришга мажбур.
Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот
87. Хўжалик юритувчи субъект пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни БҲМС «Пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот» га мувофиқ тақдим этишга мажбур.
88. БҲМС «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот» пул оқимлари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этиш ва унга тегишли тушунтиришларни тақдим этиш бўйича талабларни белгилайди. Мавжуд оқим ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга хўжалик юритувчи субъектнинг пул маблағини ва пул эквивалентларини хўжалик субъектининг эҳтиёжларига йўллаш қобилиятини баҳолаш имкониятини тақдим этишда фойдалидир.
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот
89. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда хусусий капиталнинг ҳаракати, резервларни шакллантириш, тўлаш учун ҳисобланган дивидендлар тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
Молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар
Изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларни тузишдан мақсад
90. Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳисоботга изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда қуйидагиларни амалга ошириши керак:
90.1. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини тузишда ва ҳисоб сиёсатида танлаб олинган ва қўлланилаётган асос тўғрисидаги ахборот тақдим этиши;
90.2. БҲМС талаб қилувчи, молиявий ҳисоботнинг ҳеч бир жойида кўрсатилмаган ахборотни ёритиб бериши;
90.3. Молиявий ҳисоботда келтирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий ахборотни тақдим этиши.

Download 62.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling