Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари тўғрисида тушунча


МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ТАСНИФ ҚИЛИШ


Download 62.46 Kb.
bet3/19
Sana20.12.2022
Hajmi62.46 Kb.
#1039232
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
БҲМС МОЛИЯВИЙ САРМОЯЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ТАСНИФ ҚИЛИШ

Ўз молиявий ҳисоботларида айланма маблағлар билан узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовутни кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлар қисқа муддатли (жорий) молиявий инвестицияларни эгалик қилиш муддати бир йилгача бўлган айланма маблағ сифатида кўрсатишлари, узоқ муддатли молиявий инвестицияларни эса эгалик қилиш муддати бир йилдан ошадиган узоқ муддатли активлар сифатида кўрсатишлари лозим.


Ўз балансларида қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестицияларни фарқламайдиган хўжалик юритувчи субъектлар бу фарқни баҳолаш мақсадлари учун кўрсатишлари ва инвестицияларнинг балансдаги қийматини ушбу стандартнинг 13 ва 15-бандларига мувофиқ аниқлашлари шарт.




МОЛИЯВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ БАҲОЛАШ

Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва бошқа харажатлар киритилади.


Агар инвестиция акцияларни эмиссия қилиш ёки бошқа қимматли қоғозлар чиқариш йўли билан тўлалигича ёки қисман олинаётган бўлса, у ҳолда харид қиймати чиқарилган қимматли қоғозларнинг жорий қийматига тенг бўлади, яъни қимматли қоғозларнинг номинал қийматига тенг бўлмайди. Агар инвестиция бошқа активга алмаштириб тўла ёки қисман олинган бўлса, у ҳолда инвестиция қиймати топширилган активнинг жорий қийматига қараб аниқланади.


Молиявий инвестицияларни олинган пайтгача бўлган давр учун фоизлар улуши, ҳисобланган дивидендларни ўз ичига олган харид қиймати бўйича харид қилиш харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар миқдорини чиқариб ташлаб, харид қиймати бўйича ҳисобга олинади.


Инвестицияларнинг харид қиймати билан қарзга берилган қимматли қоғозларни тўлаш қиймати ўртасидаги тафовут (дисконт ёки харид қилиш чоғида мукофот тарзида берилган маблағ) инвестор томонидан инвестициялар бўйича доимий даромад бўлиши учун харид қилинган пайтдан бошлаб қарз тўланган пайтгача ҳисобдан ўчирилади.





Download 62.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling