Бухгалтерия касбига қуйиладиган талаблар. Бухгалтерия ҳисоби, унинг мазмуни ва вазифалари Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»
Download 76.42 Kb.
|
3-маьруза (1) 2
БУХГАЛТЕРИЯ КАСБИГА ҚУЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР . Бухгалтерия ҳисоби, унинг мазмуни ва вазифалари Республикамизнинг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» қонуни (7-модда)га мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари амалга оширади. Демак, корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилинишига жавобгар шахс бўлиб бош раҳбар ҳисобланади. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг иккита шакли мавжуд. Булар: 1.Марказлаштирилган шакл (централизация шакли); 2.Марказлаштирилмаган шакл (децентрализация шакли). Республикамизнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонунига (7-модда)га кўра марказлаштирилмаган шаклда (децентрализация шаклида) корхона раҳбари бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини қуйидаги тўртта усуллардан бирида ташкил этиш ҳуқуқига эга. KorxonaIarda buxgaIteriya hisobining vazifaIari korxona ishlab chiqarish xo'jalik faoliyati vazifalaridan kelib chiqqan holda quyidagilardan tashkil topadi: 1. Belgilangan reja topshiriqlari bajarilishini o'z vaqtida aks ettiri~h va nazorat qilish. 2. Moddiy mehnat va moliya resurslaridan samarali va to'g'ri foydalanish. 3. Ichki ishlab chiqarish rezervlarini aniqlash va ishga solish. 4. Korxona rahbari va ma'muriyatini hamda yuqori tashkilotlami zarur hisobot ma'lumotlari bilan o'z vaqtida ta'minlash. 5. Korxona mulkchiligining xavfsizligini ta'minlash. 6. Iqtisodiy tartibning amalga oshirilishi ustidan nazorat olib borish. Ma'lumki, jahon amaliyotiga mos keladigan «Buxgalteriya hisobi to'g'risida»gi Qonunsiz milliy hisob tizirnini yetarli darajada qayta qurish mumkin emas. 1996-yil 30-avgustda qabul qilingan ushbu qonun, eng avvalo, buxgalteriya hisobini tashkil etish, buxgalteriya hujjatlari va registrlari, aktivlar va majburiyatlarni inventarizatsiya qilish va baholashning asosiy tamoyillari va qoidalari, o'z va qarzga olingan kapital hisobi, moliyaviy hisobotlar oldiga qo'yilgan asosiy vazifalar, maqsad va talablami belgilab beradi. Bundan tashqari, mazkur Qonun buxgalteriya hisobini yuritishda xo'jalik yurituvchi subyektlaming huquqi, burchi va mas'uliyatlarini, shuningdek, moliyaviy hisobotlami topshirish va chop etish bo'yicha qo'yiladigan talablami belgilab beradi. «Buxgalteriya hisobi to'g'risida))gi Qonundan tashqari, O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkarnasining tomonidan 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan «Mahsulot (ishlar. xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi harnda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi to'g'risidagi Nizom)) hamda buxgalteriya hisobining milliy andozalarining amaliyotga tatbiq etilishi buxgalteriya hisobini isloh qilish va takomillashtirishda muhim ahamiyat kasb etmoqda. Buxgalteriya hisobi va hisobotini xalqaro talablarga muvofiq o'zgartirish keyingi vaqtda tobora dolzarb ahamiyat kasb etmoqda. Bunga, birinchidan, xalqaro bozorlarda ish olib boradigan kompaniyalar o'rtasida munosib muomala tili bo'lishini talab qiluvchi jahon iqtisodiyotining rivojlanishi, ikkinchidan, xalqaro andozalami chuqur o'rganish va ulami mamlakatimiz arnaliyotida keng qo'llanish zarurligi sabab bo'layotir. Shu boisdan harn buxgalteriya hisobining milliy andozalarini ishlab chiqishda bevosita xalqaro andozalarga tayanilmoqda. Buxgalteriya hisobining milliy andozalarini arnalga kiritish zarurati. asosan, buxgalteriya hisobining bazaviy qoidalari va tamoyillarini tushuntirish va umumlashtirish, asosiy tushunchalami bayon qilish, u yoki bu buxgalteriya usullarini hisobga olgan holda O'zbekiston Respyblikasida hisobning o'ziga xos xususiyatlarini qo'llashdan iborat. «Buxgalteriya hisobi to'g'risida))gi O'zbekiston Respublikasi Qonunining ko'rsatmalari va moddalari buxgalteriya hisobining milliy andozalarida (BHMA) o'z rivojini topdi. 2.Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари Сўнгги йилларда мамлакат ижтимоий-иқтисодий жабҳаларини эркинлаштиришга қаратилган қатор туб ислоҳотлар изчиллик билан олиб борилмоқда. Жумладан, валюта бозорини эркинлаштириш, аҳоли даромадларини ошириш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган солиқ ислоҳоти, бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга босқичма-босқич ўтиш, инфляцион таргетлашни давлатнинг иқтисодиётдаги ролини қисқартириш, давлат корхоналарини босқичма-босқич хусусийлаштириш ва ресурсларни тақсимлаш тизимида бозор механизмларини жорий этиш каби қатор ислоҳотлар давом этмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимиз тарихида ислоҳотларни тизимли равишда амалга ошириш сиёсатини назарда тутувчи, ўрта ва узоқ муддатларда миллий иқтисодиёт ривожланишини концептуал асосларини ўзида қамраб олган ҳужжат қабул қилинмаган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, шунингдек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчиллигини таъминлаш, иқтисодий ўсиш инклюзивлигини ошириш, келгуси ўн йилликда мамлакатни ўртадан юқори даромадли давлатлар қаторига киришининг аниқ йўлларини белгилаш мақсадида: 1. БМТ, БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Бирлашган Араб Амирликларининг экспертлари, маҳаллий илмий-тадқиқот муассасалар олимлари, республика вазирлик ва идоралари томонидан кенг муҳокама қилинган, қуйидаги устувор мақсад ва йўналишларни қамраб олувчи Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишлари (кейинги ўринларда - Концепция) 1-иловага мувофиқ дастур сифатида қабул қилинсин: институционал ўзгаришлар ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган, бозор иқтисодиётига ўтишда амалга оширилиши зарур бўлган асосий институционал ўзгаришларни, иқтисодий ўсишни миқдорий кўрсаткичидан сифат кўрсаткичига ўтиши, ЕАЭС ва Жаҳон савдо ташкилотига интеграциясини ўз вақтида босқичма-босқич амалга ошириш ҳамда мамлакат иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, макроиқтисодий институтларни кучайтириш орқали барқарор ривожланишни таъминлаш; иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган ўрта ва узоқ муддатларда мамлакат иқтисодий ўсишининг етакчи тармоқларини ривожлантириш, соҳаларнинг ресурс истеъмоли даражасини пасайтириш орқали уларнинг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш, иқтисодиётни ўрта даражадаги технологияга асосланган хом-ашё ва ярим тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчига ўтказиш, амалиётга яшил иқтисодиёт талабларини жорий этиш, туризм соҳасининг мавжуд салоҳиятидан оқилона фойдаланиш орқали республикани минтақада туризм марказига айлантириш; инсон капиталини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсат олиб бориш орқали инсон капиталини сифат даражасини яхшилаш, аҳолини доимий иш ўринлари билан таъминлаш асосида уларнинг реал даромадларини ошириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш ҳамда БМТ “Барқарор ривожланиш мақсадлари” устувор йўналишларини ҳаётга тўлиқ тадбиқ этиш; инновация фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг меъёрий ҳуқуқий базасини яратиш, инновацион инфратузилмани шакллантириш, жаҳоннинг илғор инновацион ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий-тадқиқотни молиялаштиришда хусусий секторнинг улушини ошириш, илмларга асосланган иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш ҳамда узоқ муддатларга мўлжалланган инновацион ривожланишга ўтиш учун замин яратиш; муҳандислик коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда уларни халқаро инфратузилмага интеграциясини жадаллаштириш, логистика инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш, дастурий таъминот соҳасини ривожланиши учун зарурий шарт-шароит яратиш, рақамли иқтисодиёт ривожланиши қулай инфратузилма яратиш, ишлаб чиқариш ифратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилишда хусусий секторни жалб этиш; инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашнинг устувор йўналишлари асосида натижага йўналтирилган инвестиция сиёсатини олиб бориш, иқтисодиётни инвестицион жозибадорлигини таъминлаган ҳолда қимматли қоғозлар ва молия бозорини ривожлантириш орқали капитал қўйилма ҳажмини ошириш, хусусий мулк устувор мавқеини янада кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш институтлари фаолиятларини такомиллаштириш яъни, амалиётга ўрта бизнесни киритиш ва унинг меъёрий-ҳуқуқий асосини ишлаб чиқиш ҳамда унинг улушини ошриш, иқтисодиётда рақобат муҳитини кучайтириш; ҳудудларни муттаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган мавжуд табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий ҳокимият органларининг мустақиллигини янада ошириш, шаҳарсозлик ва урбанизация меъёрларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш, ҳудудларни барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашда миллий рейтинг тизимини жорий этиш. 2. Қуйидагилар: Концепция асосий мақсад кўрсаткичлари 2-иловага; Концепция мақсад кўрсаткичларига эришиш чора-тадбирлар “Йўл харита”лари 3а ва 3б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин. 3. Концепцияда белгиланган асосий йўналишлар ва мақсадли кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг устувор вазифаси этиб белгилансин. 4. Концепцияда белгиланган устувор вазифалар ва мақсад кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш вазифаси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссия зиммасига юклатилсин. 5. Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача халқаро рейтинг ва индексларда ўрнини яхшилашнинг мақсад кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Халқаро рейтинг ва индекслар учун масъул вазирлик ва идоралар Download 76.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling