14
ижтимоий психологик тараққиётини таъминлашда муҳим аҳамият касб
этади. Шунингдек, бу жараённинг кечишида жинс ва ёшга оид омилларнинг
ҳам ўзига хос ўрни бўлиши табиий. Шу нуқтаи назардан, ўсмирларга хос
бўлган стрессни енга олиш хулқ-атвори ва унинг имкониятлари ҳақида
батафсил маълумотга эга бўлиш учун ўсмирлар гуруҳи билан алоҳида
тадқиқотлар олиб борилди. “Стрессли вазиятдаги копинг хулқ-атвор”
усули
орқали олинган эмпирик маълумотларга кўра 5-синф йигитларида энг юқори
кўрсаткич 60% “Ўзини четга олиш шкаласи ичидан бош тортиш, чалғиш
субшкаласи” бўлса, қизларда 61 % “Ўзини
четга олиш шкаласи ичидан
ижтимоий чалғиш субшкаласи” ни кўрсатди. 9-синф йигиларда ушбу
методика бўйича энг юқори кўрсаткич 53 % “Ўзини
четга олиш шкаласи
ичидан ижтимоий чалғиш субшкаласи” бўлса, қизларда эса 61 % “Ўзини
четга олиш шкаласи ичидан бош тортиш, чалғиш субшкаласи”ни кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: