Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 1.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/30
Sana03.12.2023
Hajmi1.17 Mb.
#1800855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
1631273515603150daraja

Тадқиқот предмети умумтаълим мактаблари физикадан тўгарак 
машғулотларида ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини муқобил энергия 
манбалари қурилмалари воситасида ривожлантиришнинг шакл, метод, восита 
ва йўллари.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот мавзусига оид махсус, психологик-
педагогик, илмий-методик манбалар, Давлат таълим стандартлари таҳлили; 



кузатиш, сўровнома ўтказиш; ўқитувчилар, ота-оналар билан суҳбат 
ўтказиш; 
математик-статистик 
методлар 
ѐрдамида 
тажриба-синов 
натижаларини қайта ишлаш ва умумлаштириш усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумий ўрта таълим мактаблари физика тўгарак машғулотларида 
узвийлик ва интегративлик тамойиллари асосида ўқувчиларга техник 
ижодкорлигини ривожлантириш (теxник oбъектлaрни ўргaниш, физик-
теxник мaзмундaги компетенцияга йўналтирилган тoпшириқлaр) орқали 
дарсдан ташқари машғулотларнинг дидактик имкониятлари кенгайтирилган; 
ўқувчиларнинг техник ижодкорлиги (лаѐқат, теxник фикрлaш, фaзoвий 
тaсaввури, теxник кузaтувчaнлиги) билан аниқ ва табиий фанлардан малака 
талабаларини интеграциялаш асосида техник ижодкорлик қобилиятнинг 
тизимли компонентлари (мoтивaциoн-когнитив, технологик ва креатив) 
тизими аниқлаштирилган;
физикадан тўгарак машғулотларида “Веб-квест”, “creative technology”, 
“brainstorming” каби инновацион таълим методлари ва компетенцияларни 
шакллантиришга йўналтирилган рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш 
асосида ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини ривожлантириш методикаси 
такомиллаштирилган;
муқобил энергия манбалари қурилмалари (лойиҳалаш, конструкциялаш, 
моделлаштириш)ни ишлаб чиқиш воситасида ўқувчиларнинг техник 
саводхонлигини ошириш орқали ўқув жараѐнида техник ижодкорликни 
ривожланганлик даражаларини (юқори, ўрта, паст) баҳолаш мезонлари 
(эмпирик, репродуктив, продуктив) такомиллаштирилган. 

Download 1.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling