Бухоро вилоят бухоро туман 24-давлат мактабгача таълим ташкилоти
V. Меҳнат шартномаси томонлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш
Download 408.95 Kb.
|
24 МТТ жамоа шартномаси 2023 2025 йиллар
V. Меҳнат шартномаси томонлар ўртасидаги ихтилофларни ҳал этиш.
Ҳар бир ходим қонунчиликларда, мазкур Қоидаларда, муассасанинг бошка ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида кўзда тутилган меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан, судда ҳимоя қилиш, шунингдек, касаба уюшмалари ва бошқа ваколатлари органларида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эгадир. Ўзининг ҳуқуқларини бузилган деб ҳисобловчи ходим мустақил равишда ёки касаба уюшмаси кўмитаси орқали иш берувчига оғзаки ёки ёзма шаклда мурожаат қилишга ҳақлидир. Ходимнинг мурожаати мазкур Қоидаларининг 2.5-бандида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олиниши керак. 5.3. Ёзма жавоб ходимга унинг мурожаати моҳиятига кўра бевосита кўриб чиқилганидан кейин юборилади. Меҳнат шароитларини ўзгартириш тўғрисидаги мурожаати жавоб ходимга бундай ўзгаришга бўлган хуқуқ қонунда кўзда тутилгандай уч кундан кечиктирмай жўнатилиши керак. Ходим билан иш берувчи ўртасида кўрсатилган холдаги ихтилоф пайтида ёки иш берувчининг жавобидан қониқмаганда ходим ўзининг танлашига кўра меҳнат интизомини ҳал этиш учун меҳнат низолари бўйича комиссияга(бундан кейин-МНК) ёки бевосита судга, шунингдек, ваколатига муассаса ходимларини ҳимоя қилиш кирадиган касаба уюшма комиссиясига мурожаат қилишга хақлидир. Ходим томонидан берилган ариза МНК да рўйхатга олинади ва ариза берган ходим иштирокида у берилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай кўриб чиқилади. Ходимнинг аризасини кўриб чиқишда иштирок этмаслигига фақат унинг ёзма аризасига кўра йўл кўйилади. Комиссиянинг мажлисига ходим узрли сабабларсиз келмаган такдирда мазкур аризани кўриб чиқмаслик тўғрисида қарор қабул килиниши мумкин, бу эса ходимнинг қайтадан ариза топшириш ҳукуқидан маҳрум қилмайди. Меҳнат низолари комиссияси қарори устидан манфаатдор ходим ёки иш берувчи МНК нинг кўчирма нусхасини олгандан кейин 10 кун ичида судга мурожаат қилиши мумкин. 5.6. Ходим судга ёки меҳнат низолари бўйича комиссияга қуйидаги муддатларда мурожаат қилишга ҳақлидир: - ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича ходимга у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан бошлаб кўпи билан бир ой ичида; бошқа низолар бўйича-ходим ўз ҳуқуқининг бузилгани тўғрисида билган ёки билиш керак бўлган кундан бошлаб 3 ойдан кечиктирмай; ходимнинг соғлигига етказилган зарарни тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича судга мурожаат қилиш муддати белгиланмайди. - мазкур бандда кўрсатилган муддатларни узрли сабаблар билан ўтказиб юборилган тақдирда улар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан тикланиши мумкин. (Ички меҳнат тартиб қоидалари кўзга кўринарли жойга осиб қўйилади) Бухоро туман 24-мактабгача таълим ташкилоти касаба уюшма қўмитаси ҚАРОРИ 2023 йил 16 март --- сонли Мактабгача таълим ташкилоти меҳнат низолари комиссияси таркибига вакиллар тўғрисида Мактабгача таълим ташкилоти маъмурияти билан касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган 2023-2025 йилларга учун жамоа шартномасининг XIV - “Меҳнат низоларини ҳал этиш” бўлими 109- бандига асосан касаба уюшма қўмитаси қарор қилади : Қуйидагилар касаба уюшма қўмитасидан якка мактаб меҳнат низолари комиссияси таркибига вакил этиб киритилсин: 1. __________________ - тарбиячи 2.___________________- ёрдамчи тарбиячи 3. __________________ –тарбиячи Якка меҳнат низолари комиссияси аъзоларига фаолиятини “Якка меҳнат низолари комиссиялари фаолиятини ташкил этиш юзасидан Низом” талаблари асосида ташкил этиш топширилсин. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш касаба уюшма қўмитаси раиси Download 408.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling