Бухоро вилоят судининг судьяси


Download 32.5 Kb.
Sana07.03.2023
Hajmi32.5 Kb.
#1244591
Bog'liq
Ҳужжатлар комиссия янги илкборларга


Судья кадрлари захирасига кириш учун Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар


Р Ў Й Х А Т И
1) Ариза;

2) Номзоднинг шахсан ўзи томонидан тўлдирилган сўровнома ва таржимаи ҳол;


3) Объективка ва қариндошлар рўйхати (тасдиқланган ҳолда)


4) 3,5х4,5 ҳажмдаги 8 та, 4х6 ҳажмдаги 8 та расм (расмий кийимда, оқ фонда, матовый қоғозда, ортиқча photoshop қилинмаган бўлиши керак, қизил галстук бўлмаслиги лозим ҳамда расмнинг биттаси 3,5х4,5 электрон вариантда тақдим этилиши лозим);


5) Паспорт нусхаси (битта варақга узунасига, орқасига пропискаси);


6) Нотариал тартибда тасдиқланган олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси ва баҳолар тўғрисидаги маълумот;


7) Белгиланган тартибда тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма (ҳар бир бети битта варақга, орқасига копия қилинмайди);


8) Маҳаллий поликлинникадан 086-1 шаклидаги, шунингдек руҳий-асаб касалликлари ва наркология диспансерларидан тиббий маълумотнома;


9) Иш жойидан маълумот-тавсифнома, яъни охирги уч йил давомида бажарган ишлари тўғрисидаги маълумот; (муҳр қўйиш керак, раҳбар имзоси)


10) Идора номидан тавсия; (муҳр қўйиш керак, раҳбар имзоси)


11) Ўз лавозимидан паст бўлмаган уч нафар ҳуқуқшуносдан, шу жумладан бир нафар судьядан фикрнома;


12) Номзоднинг обрў-этибори, рағбатлантиришлари, интизомий жазолари ҳақида идоравий инспекция ёки кадрлар бўлимининг маълумотномаси ҳамда касбий, ишчанлик ва шахсий фазилатларини тавсифловчи бошқа маълумотлар; (муҳр қўйиш керак, раҳбар имзоси)


13) Раҳбар томонидан номзоднинг судьялик лавозимига муносиблиги ҳақидаги хулосаси; (муҳр қўйиш керак, раҳбар имзоси)


14) Ўзининг ва қариндошларининг судланган-судланмаганлиги тўғрисидаги талабномалар, агар қариндошлардан бирорталари судланган бўлса, тегишли тартибда тасдиқланган хулоса илова қилиниши лозим.


ИЗОҲ: малака ҳайъати телефони 221-52-44
Қайд этилган ҳужжатлар сифатли оқ қоғозда, 2 нусхада бўлиши, сўровнома ва таржимаи ҳолда барча маълумотлар тўлиқ ва тўғри кўрсатилиши, ҳар бир ҳужжат аниқ ва тушунарли тўлдирилиши шарт.
Download 32.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling