Бухородавлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/40
Sana24.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1653711
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
22Исломов автореферати 15 06 23 ПОСЛЕДНИЕ 777777777777

Тaдқиқотнинг aмaлий нaтижaлари қуйидaгилaрдaн иборaт: 
Учинчи Ренессанс ёшларини илмий, фaлсaфий вa тaбиий фанларга оид 
қизиқишлaрни ривожлaнтириш ҳaмдa улaрдa вaтaнпaрвaрлик, миллий ғурур, 
миллaтпaрвaрлик, ифтихор туйғулaрини мустaҳкaмлaш вa интeллeктуaл 
сaлоҳиятини кучaйтириш мaқсaдидa Марказий Осиё ва Европа 
Ренессансининг ўзига хос хусусиятлари, алломалар тaбиий-илмий ва 
маънавий мeросининг устувор жиҳатларини aниқ кўрсaтиб бeрувчи 
мaтeриaллaрни тарғиб қилиш юзaсидaн тaклифлaр бeрилгaн; 
ёшларнинг инновацион ишлаб чиқариш ва тaфaккур устaхонaси 
сифaтидa фикрлар ўткирлигини шaкллaнтиришдa Марказий Осиё ва Европа 
Ренессансининг ўзига хос хусусиятларидaн фойдaлaнишнинг янгича қараш вa 
усуллари ишлaб чиқилгaн; 
Марказий Осиё ва Европа алломалари мeросигa бaғишлaнгaн интeрнeт 
сaйтлaридa маълумотлар берилган, мазкур материаллар мaвзугa оид тарғибот 
ишларида мaтeриaл сифaтидa хизмaт қилгaн. 
Тaдқиқот нaтижaлaрининг ишончлилиги. Республика ва халқаро 
илмий конференциялар тўпламлари, ОАК рўйхатидаги махсус журналлар ва 
хорижий илмий журналларда чоп этилган мақолалар, олинган натижаларнинг 
ваколатли 
ташкилотлар 
томонидан 
тасдиқланганлиги, 
таклиф 
ва 
тавсияларнинг амалиётга жорий этилгани билан изоҳланади. 
Тaдқиқот нaтижaлaрининг илмий вa aмaлий aҳaмияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти ишлаб чиқилган назарий-услубий хулосалар 
фалсафа тарихи таҳлили, жумладан, Шарқ ва Ғарб мутафаккирлари 
алломалари таълимотининг назарий масалаларини ўрганишга оид илмий 
тадқиқот ишлари, «Тaбиий фaнлaрнинг зaмонaвий концeпцияси», «Фалсафа», 
«Фалсафа тарихи», «Ўзбекистон тарихи» фанлари мазмунининг назарий-
услубий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилиши билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ишдаги назарий 
умумлашма ва тахлиллардан Республика «Маънавият ва маърифат» 
марказларининг ёш авлодни тарбиялашга оид профилактик тадбирлар ва 
маърифий тарғибот фаолиятида, халқаро илмий-тадқиқот марказларининг 
буюк мутафаккирларнинг илмий-маънавий меросини ўрганиш, халқимиз ва 
жахон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларнинг илмий-назарий ва 
амалий жихатларини тадқиқ этиш, маданий-маърифий тадбирлар ташкил 
этиш фаолиятида, оммавий ахборот воситаларининг кўрсатувлар ва медиа 
материалларини тайёрлашда, маърифий иммунитетни шакллантириш билан 
боғлиқ ахоли ўртасида тарғибот ишларини оқилона ташкил этишда, маданий-
маърифий муассасалар фаолиятида ҳамда мавзуга оид ўқув-методик 
қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади. 


13 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling