Буйруғи мактабгача таълим бўлими хизмат компьютерлардан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
Download 188.5 Kb.
|
1 2
Bog'liqАхборот хавфсизилиги асосий
НАМАНГАН ШАХАР МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ БУЙРУҒИ Мактабгача таълим бўлими хизмат компьютерлардан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ахборот ва жамоат хавфсизлиги, шунингдек ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш, “Хавфсиз шаҳар” ягона аппарат-дастурий комплексини яратиш лойиҳасининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида буюраман: Туман мактабгача таълим бўлими ходимлари хизмат хоналарида фойдаланилаётган компьютер жихозлари, чоп этиш ва нусха кўчириш аппаратлари хизмат телефонлари, факс аппаратлари шунингдек, интернет тармоғидан фойданилиш йўриқномалари билан таништирилсин. Бўлимда фаолият олиб бораётган ходимлар ва уларга бириктирилган компьютер жихозларидан фойдаланишда қатъий талабларга риоя қилиш хар бир ходимга тушунтирилсин. Бўлим Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш бўйича мутахассиси (М.Алимов)га бўлимда ишлатилаётган хар бир компьютерни доимий назорат қилиб бориш вазифаси юклатилсин. Бўлимнинг барча ходимларига (рўйхат асосида) қўйида келтирилган компьютердан фойдаланишда мумкин булмаган холатлар таништирилсин. Жумладан бўлимда ишлатилаётган компьютер жихозлари, барча хизмат телефон ва факс аппаратлари, чоп этиш қурилмалари, нусха кўчириш аппаратлари шунингдек интернет тармоғини доимий ишлашини, ушбу аппарат ва қурилмалардан оқилона фойдаланиш ҳамда кўз қорачиғидай асраш; иш вақтидан ташқари холарда электр токидан ўчириб қуйилишини таъминлаш; мавжуд компьютерларда иш хужжат ва таълим соҳасига алоқаси бўлганмаган (видео, аудио, турли хилдаги фото суратлар, диний аққидапарастликни тарғиб қилувчи ёзувлар, амалдаги конституциявий тизимга зид бўлган маълумотлар) бундан ташқари мактабгача таълим бошқармаси, туман бўлими ва мактабгача таълим муассасалари тўғрисида ва уларга қарши бўлган аудио, видео, фото сўрат шаклидаги маълумотларни сақламаслик жисмоний ёки юридик шахсларни қадр қиммати, обрўси, шанига путур етказувчи турли хилдаги аудио, видео, фото суратларни сақламаслик нусхасини кўчириш, кўпайтириш, тарқатиш қатъий тақиқланади; интернет тармоғига уланган компьютерлардан фойдаланишда турли тақиқланган сайтларга кириш, кераксиз маълумотларни қидириш, сақлаб олишга уриниш, турли диний ғоявий ва телеграм месенжерда кераксиз гуруҳларига аъзо бўлиш мумкин эмаслиги, ишдан ташқари холларда интернет тармоғини ўчириб қўйишни таъминлаш; бўлимда фойдаланилаётган мавжуд компьютерлар ва қўшимча жихозларни соз холатда ишлаши ва сақланишини назоратга олиш. 5. Ушбу буйруқни бажарилишини назорат қилишни ўз зимамда қолдираман. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling