Буйруғи меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўҒрисидаги йўРИҚномани тасдиқлаш ҳАҚида
-боб. Карантинда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш
Download 277.65 Kb.
|
ishga layoqatsiz varaqalari
8-боб. Карантинда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бериш
45. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилиб, иш берувчи томонидан мумкин бўлган иш билан таъминланмаганда, даволаниш даврига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. 46. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилганда ёки атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касалликлар билан оғриган беморларга, паразитар касалликлар билан зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан тиббиёт муассасасида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларигa тегишли даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Юқумли, паразитар касалликлар билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳудудий бўлинмалари эпидемиологи ёки санитар врачи томонидан берилади. (46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 2 июлдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2667-3, 15.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 10/21/2667-3/0675-сон) Уй шароитида карантинга олинган шахсларга ҳамда карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади. (46-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2667-2, 15.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.06.2020 й., 10/20/2667-2/0765-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 47. Карантин даврида мазкур Йўрикноманинг 46-бандида назарда тутилган шахслар томонидан меҳнатга лаёкатсизлик варақаси иш берувчига электрон шаклда юборилиши мумкин. (47-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2667-2, 15.06.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.06.2020 й., 10/20/2667-2/0765-сон) Download 277.65 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling