Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида
Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни
Download 338.57 Kb.
|
счетлар режаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- VII кичик бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар
(304-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон) VII кичик бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар 305. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. 306. Суғурталовчининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари ушбу бўлимдаги счётларда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг охирги санасига кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашда аниқланган курс фарқлари (ижобий курс фарқи бўлганда) 9540 «Валюта курс фарқидан даромадлар» ёки (салбий курс фарқи бўлганда) 9620 «Валюта курс фарқидан зарарлар» счётларида ҳисобга олинади. 307. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади: 7000 — Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар; Олдинги таҳрирга қаранг. 7100 — Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар; (307-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 7200 — Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар; 7300 — Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар; 7800 — Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар; 7900 — Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар. Download 338.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling