Буйруғи суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасини тасдиқлаш тўҒрисида


Download 338.57 Kb.
bet7/97
Sana23.02.2023
Hajmi338.57 Kb.
#1225560
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97
Bog'liq
счетлар режаси

контр-актив счёт (КА) — бу молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлик бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган счётдир;
контр-пассив счёт (КП) — бу молиявий ҳисоботда мажбурият ёки капиталнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегараладиган счётдир;
пассив счёт (П) — бу мажбурият ва капитални акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбуриятлар ва капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиш эса дебети бўйича акс эттирилади;
ретроцессия — қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурта қилиш шартномаси асосида қайта суғурта қилишга бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта полиси — суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг (агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция);
(1-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
транзит счётлар (Т) — бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган ва ҳисобот даври охирида қолдиққа эга бўлмайдиган, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган, даромадлар ва харажатларга вақтинчалик счётларидир;
қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан бошқа суғурталовчилардан қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қабул қилинган таваккалчиликлар;
қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар — суғурталовчи томонидан қабул қилинган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа суғурталовчида суғурталанган таваккалчиликлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 338.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling