Бундан келиб чиқади-ки фуқаро Собировнинг ҳотинининг даъвоси қаноатлантирилади


Download 16.41 Kb.
Sana12.03.2023
Hajmi16.41 Kb.
#1264700
Bog'liq
Казус Алимент


Казус №1
Собиров Тошкент шаҳар Сергели тумани фуқаролик ишлари бўйича судининг ҳал қилув қарорига биноан 4 ёшли ўғли учун у 18 ёшга тўлгунига қадар ҳар ойда ойлик иш ҳақининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлайдиган бўлди. Собировнинг хотини ўғли Рустамнинг оғир бетоблиги ва у касалхонада олти ойдан ортиқ муддат бўлиши лозимлиги, боланинг тўлиқ равишда овқатланиши, унга алоҳида парвариш лозим эканлигини асосли қилиб кўрсатиб, суддан фарзанди учун эридан қўшимча равишда алимент ундириб беришни сўрайди.
Собиров фарзанди учун тўлаётган алимент миқдори қайси ҳолларда ва қанча миқдорда ундириб берилиши мумкин? Ота-оналар фарзандларининг қўшимча сарф-харажатларида қандай иштирок этишлари керак? Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантириладими? Ўғлининг қўшимча сарф- харажатларида Собировнинг иштироки қандай ва қанча миқдорда бўлиши керак?

Жавоб:
Юқоридаги казусда фуқаро Собировнинг фарзандига тўлаётган алимент пулидан ташқари хотини фарзанди касаллиги боис қўшимча пул талаб қилишга ҳаққи бор ва тўғри йўл тутган. Бу норма Оила кодексининг 103-моддасида белгилаб қўйилган.


Ота-она фавқулодда ҳолатлар (боланинг оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларда иштирок этиши шарт.
Қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.
Бундан келиб чиқади-ки фуқаро Собировнинг ҳотинининг даъвоси қаноатлантирилади.
Казус №2
Жавлонов Мамат вояга етгунига қадар бобо ва бувисининг тарбиясида бўлган. Вақт ўтган сари бобо ва бувисининг соғлиги ёмонлаша боради. Шунда улар набираларидан моддий ёрдам беришини сўраганларида, у моддий ёрдам беришдан бутунлай бош тортади.
Айтингчи, Жавлонов Маматнинг моддий ёрдам беришдан бош тортиши ўринлими? Қайси ҳолларда неваралар бобо ва бувиларига таъминот бериш мажбуриятини оладилар?

Жавоб:


Юқордаги муаммоли вазиятга ҳуқуқий баҳо берадиган бўлсак Жавлонов Мамат вояга етгунига қадар бобо ва бувисининг тарбиясида бўлганлиги ва вақт ўтган сари бобо ва бувисининг соғлиги ёмонлашиб набираларидан моддий ёрдам беришини сўраганларида у моддий ёрдам беришдан бутунлай бош тортади. Ушбу вазиятда набирага суднинг хал қилув қарорига мувофиқ бобо бувисисига моддий таъминот белгиланиши мумкин. Бу норма Оила кодексининг 124-моддасида белгилаб қўйилган, Ўзларининг вояга етган болаларидан ёхуд эри ёки хотинидан (собиқ эри ёки хотинидан) таъминот ололмайдиган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож бобо ва бувига таъминот бериш мажбурияти етарли маблағга эга бўлган вояга етган меҳнатга лаёқатли неваралар зиммасига юклатилиши мумкин. Суд процесида бобо ва бувини набирасига вояга етмаган пайтдаги моддий таъминлаганлиги асосий жиҳат бўлиб хизмат қилади.
Download 16.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling