Бурғи қудуқларидаги геофизик тадқиқотларда хавфсизлик қоидалари


Download 1.01 Mb.
bet5/6
Sana23.03.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1289169
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Геофизика техника хавфсизлиги фаррух

Радиоактив изотоплар билан ишлаётган ҳамма ишчи ходимлар ва радиоактив моддаларни сақлашни таъминловчи ходимлар шахсий ҳимоя воситаларидан (махсус кийим, оқ халат, резинали қўл-қоплар, ҳимоя қилувчи кўзойнаклар) фойдаланишга мажбурлар ва шахсий дозиметрлар билан таъминланган бўлиши, натижалари эса махсус дафтарга қайд бўлиши керак.

Нейтронли, гамма-гамма, фотонейтронли каротаж ишлари фақат ёпиқ турдаги қадоқланган радиоактив манбалар билан ўтказилиши керак.

Нейтрон манбали ампулаларни очиш қатьий ман этилади. Агар бузилган нейтрон ампула топилса, унда дархол эҳтиёт чораларига риоя қилиб уни кўмиб ташлаш лозим.

Нурлантириш манбалари ва асбобга манбъа солинган учлари махсус ажратилган хоналарида контейнерларда сақланади.Радиоакгив манбаларни фақат контейнерларда ташиш керак. Бурғилаш жойида бурғи кудуғига радиоакгив моддали манбъалар фақат қисқич ёрдамида туширилади.

Асбобнинг учига радиоактив манбъани ўрнатиш ва ўлчашдан кейин уни асбобдан ечиш ва контейнерга қайтадан солишини бир кишига топшириш тавсия килинмайди. Бу ишларни ҳар хил ходимлар бажариши керак.

Агар бурғи кудуғидан асбоб ва манбъа аварияга учраб қолса, бунда дарҳол уларни чиқариб олиш учун ҳамма чоралар кўрилиши керак. Агарда чиқариб олиш имконияти бўлмаса, унда маҳаллий санитария назорати ва милиция вакиллари иштирокида акт тузилади ва аварияни йўқотиш тўғрисида чоралар кўрилади. Бурғи қудуғида қолиб кетган манбъали асбобни бурғи кудуғини энг пастки жойига тушириб устидан цемент қуйиб бекитиш керак.

Илинтириш ишлари билан аварияни йуқотишда радиоактив манбъа бузилииш ва натижада бурғиилаш аралашмаси ҳамда ер ости сувларининг булғаниб радиоактивлиги ошиш мумкинлигини текшириш керак Бурғилаш эритмасида радиоактив модда бўлса, унда атроф-муҳитга, бурғилаш ускуналарини, иншоотларини ва ишчи ходимларини радиоактив булғаниши олдини олиш керак. Ҳамма бурғилаш аралашмаси ерда махсус чуқур қазиб, унга яхшилаб кўмиб ташланиши керак.

Радиоактив каротаж асбобларини текшириш ва эталон килиш учун махсус бурғи кудуғи қазилган бўлиши ва албатга буни ичига асбобни солиб уни ишлаши текширилиши керак.


Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling