Бурғилаш эритмаларининг бажарадиган функциялари ва хоссалари


Бурғиланган тоғ жинсларини қудуқдан олиб чиқиш


Download 55 Kb.
bet2/3
Sana24.01.2023
Hajmi55 Kb.
#1115045
1   2   3
Bog'liq
1403773210 46727

Бурғиланган тоғ жинсларини қудуқдан олиб чиқиш
Тоғ жинси бўлакларини қудуқдан олиб чиқиш бу бурғилаш эритмасининг асосий функцияларидан бири ҳисобланиб, бурғилаш эритмасининг хоссалари ва қудуқдан чиқаётган эритма оқимининг тезлигига боғлиқ бўлади. Бурғиланган тоғ жинсларини қудуқдан самарали олиб, чиқишга бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги, шартли қовушқоқлиги мувозанат ҳолда силжиш кучланиши кўрсаткичлари таъсир кўрсатади. Бурғилаш насосларининг бурғилаш эритмасининг қудуқга ҳайдаш қувватидан фақатгина оқим тезлигига таъсир қилади. Тоғ жинси бўлакларининг бурғилаш эритмаси ҳаракатда бўлмаган ҳолатда чўкиш тезлиги уларнинг шакли, ўлчами, бурғилаш эритмаси ва тоғ жинси бўлаклари солиштирма оғирликлари фарқига, эритманинг қовушқоқлиги ва унинг тиксотропик хоссаларига боғлиқ бўлади. Тиксотроп бўлмаган бурғилаш эритмалари учун тоғ жинси бўлакларининг чўкиш тезлиги Стокс формуласи ёрдамида аниқланади:

бу ерда: g – оғирлик кучи тезланиши, см/сек2; D – тоғ жинси бўлагини диаметри ёки ўлчами, см; тж – тоғ жинси бўлагини солиштирма оғирлиги, г/см3; бэ – бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирлиги, г/см3; 1 – бурғилаш эритмасининг эҳтимолий қовушқоқлиги, Пз.
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, тог жинси бўлаклари ва бурғилаш эритмасининг солиштирма оғирликлари орасидаги фарқ ва тоғ жинси бўлакларининг ўлчами кичик бўлганда, ҳамда бурғилаш эритмаси юқори қовушқоқликка эга бўлса қаттиқ бўлаклар эритмада муаллақ ҳолатда қолади. Қудуқдан бурғиланган тоғ жинси бўлаклари чиқиши учун қудуқдан чиқаётган бурғилаш эритмаси оқимининг тезлиги тоғ жинси бўлаклари чўкиши тезлигидан юқори бўлиши зарур.
Тикстроп бурғилаш эритмаларида бурғилаш насоси тўхтатилганда структура ҳосил бўлиб тоғ жинси бўлакларининг чўкишига йўл қўймайди. Бурғилаш эритмаларининг мувозанат ҳолда силжиш кучланиш кўрсаткичи кенг чегарада ўзгаради. Бироқ сув асосидаги гилли бурғилаш эритмаларида осонлик билан шундай структура катталигини олиш мумкинки, ушбу структура ёрдамида турли нормал солиштирма оғирликка эга бўлган тоғ жинси бўлаги турғун ҳолатдаги бурғилаш эритмасида муаллақ туради.

Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling