Бурғилаш ускуна ва механизмлари


Download 1.1 Mb.
bet1/2
Sana21.09.2023
Hajmi1.1 Mb.
#1684096
  1   2
Bog'liq
burgilash uskuna va mexanizmlari


Бурғилаш ускуна ва механизмлари

Қудуқларни бурғилаш учун хизмат қиладиган бурғилаш асбоблари технилогик асбоблар деб аталади.


Улар қаторига жинсларни парчалаовчи асбоб, колонкавий қувур, ўтгичлар, бурғилаш қувурлари ва уларни туташтириш элементлари, оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари (УБТ), кенгайтирғич, кернузғич ва бурғилаш салниклари киради.
Аниқ кетма – кетликда туташтирилган технологик бурғилаш асбоблари бурғилаш снаряди деб аталади. Бурғилаш снарядининг таркиби бурғилаш тури ва қудуқнинг аҳамиятига боғлиқ бўлади. Тоғ жинсларни парчалаш, кернни қабул қилиш ва сақлаш учун кўзда тутилган бурғилаш снарядиниг бир қисми колонкавий йиғма деб аталади.
Тоғ жинсларини парчалаш учун ишлатиладиган кесгич метериаллар турига қараб колонкавий бурғилашнинг қуйидаги турлари мавжуд: қаттиқ қотишмали ва олмосли. Колонкавий бурғилаш турига қараб турли колонкавий йиғмалар ишлатилади (расм).
Колонкавий бурғилашда ишлатиладиган бурғилаш коронкалари колонкавий қувур билан улаш учун резбага эга бўлган пўлат ҳалқадан ташкил топган. Коронканинг устки қисмида ювиш суюқлиги ўтиши учун ариқчалар қилинган; ички юзаси конус қилиб ишланган бўлади. Колонкавий бурғилашда асосан қаттиқ қотишмали ва олмосли коронкалар ишлатилади. Қаттиқ қотишмали коронкаларда уларнинг корпусига қаттиқ қотишмалардан кесгичлар маҳкамланган бўлади, олмосли коронкалрда эса олмослар матрица ёрдамида коронка корпусига ёпиштирилган бўлади.





Расм. Колонкавий йиғмалар
а, б, в, - қаттиқ қотишмали, олмосли ва дробли бурғилаш учун: 1, 8, 10 – қаттиқ қотишмали , олмосли ва дробли коронкалар 2 – керн узғич корпуси; 3 – керн қисувчи халқа; 4 – колонкавий қувур; 5 – ўтгич; 6 – қулфли ниппел; 7 – бурғилаш қувури; 8 – олмосди кенгайтирғич; 11 – шлам йиғувчи қувур

Кернни қистириш учун кернузғичлар ишлатилади. кернузғичлар коронка билан колонкавий қувур орасига жойлаштирилади. Кернузғич ишлатилмаган ҳолларда керн қистирувчи материаллар билан қистирилади.







Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling