«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Саноатдаги портловчи моддалар детонациясининг


Download 282.46 Kb.
bet12/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Саноатдаги портловчи моддалар детонациясининг

физик мохияти.


Портловчи моддалар хосил киладиган детонацияни бахолаш учун, бу ходисани турли хил химик ёниш ходисалари билан таккослаймиз. Масалан, ишга трубкадаги водород ёки метаннинг кислород билан аралашмаси унча катта булмаган учкун билан алангалантирилганда 10-20м/с ёниш тезлигига эга булади.
Кучли учкун ёки унча катта булмаган заряд портлатилганда бутунлай бошкача ходиса содир булади. Трубка ичида аланга 2,0 км/с тезлик билан таркалади. Бу холда газ аралашмаси детонацияси (портлаш) содир булади.
Маълумки, ёниш жараёнида, аланга биридан иккинчи кушнисига диффузия ва иссиклик утказувчанлиги хисобига узатилади. Бунда узатиш тезлиги-товуш тезлигидан кам булади.
Детонация тезлиги хамма вакт товуш тезлигидан юкори булади. Детонация-мураккаб гозодинамик жараён булиб, хали тулалигича урганилмаган, шундай булса хам, ташки манбадан бериладиган бир маротабали бошлангич импульс (КД ва ЭД ёрдамида) содир буладиган зарбли тулкинларнинг портловчи модда массаси буйича таркалишидир.
Хозирги пайтда, умумий тан олинган кукунсимон ПМ лар детонацияси деганда ёки детонациянинг таркалиши деганда – портловчи модда булибзарбли тулкинларнинг жуда тор майдонда ПМ нинг барча термодинамик параметрларини скачкасимон узгартириб таркалиш тушунилади (яъни, босим, зичлиги, температураларни узгартириб).
Зарбли тулкин фронтидан кейин, интенсив экзотермик химик реакция содир булади ва унинг энергияси зарбли тулкиннинг ПМ буйлаб таркалишини ва унинг детонациясини хосил килади.
Зарбли тулкин ва унга зонада содир буладиган химик алмашувлар (портлаш натижасида) – биргаликда детонацияли тулкин деб аталади.





Портловчи моддалар детонацияси назарияси асослари.


Детонацияли тулкин фронти (I) – кучли зарбли тулкиндан иборат булиб, упортловчи модда молекулаларини парчалайди, бошлангич богланилардан озод булган ва юкори t0 да исиган ёнувчи олемент атомлари зарбли тулкин фронти ортида кислород билан шиддатли химик реакцияга киришади, бунинг натижасида иссиклик ажралиб чикади ва портловчи модда газ холатига айланади. Детонацияли тулкин фронти бир неча км/с тезлик билан харакат килади. Детонацияли тулкин фронти (II) ортидан портлашдан хосил булган махсулотларнинг кенгайиш фронти (III) харакатланади, а марказга караб-заряд уки марказига караб-сийракловчи тулкин фронти (IV) харакатланади. Детонациянинг бир маромда бориши кенгайган газлар зонаси (V) хисобидан таъминланади.
Зарбли детонацияли тулкин фронти калинлиги молекулаларининг эркин утиш йулт узунлиги (10-10 см) дан ошмайди, бирок реакция содир буладиган зона-тулкин фронтидан анчагина катта булади.
Масалан, Амм6ЖВ учун – 0,4см га тенг булса, граммонит 79/21 учун –3-4 см булади.
Детонацияни урганиш назарияси, олимлар А.И.Седов, Я.Б.Зельдович, А.С.Комнанейц, Гюгонко, Чемпен, Жуге, Ландау, К.П.Станюовичларнинг ишларида келтирилган ва шулар томнидан ишлаб чикилган.
Детонацияли тулкин фронти заряд буйлаб таркалаётиб, портловчи модданинг ташки катламини сикади ва химик алмашувлар содир булишига олиб келади. Бундай детонациялаш механизми гамогенли детонациялаш деб аталади ва турдаги кучли портловчи моддалар (гексоген, ТЭК)да 6,0-7,0 км/с тезликка эга булиши мумкин.
Саноатдаги портловчи моддалар физик ва химик жихатдан бир турда булмаган системага киради ва классик назарияга караганда узининг алохида хусусиятли детонациясига эга булади.






Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling