«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Портловчи моддаларни транспорт воситаларида


Download 282.46 Kb.
bet50/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Портловчи моддаларни транспорт воситаларида

ташишни ташкил этиш.


Портловчи моддаларни заводдан портлатувчи моддани ишлатувчи корхонанинг турли хил транспорти билан омборларга ташиб келишда масъул шахс –портлатув ишларига рахбарлик килиш хукукига еки портлатув ишларини олиб бориш хукукига эга булиши керак. Портловчи моддани заводдан –бошка вилоят, улка, Республика худуди оркали ташиб келинганда, портлатувчининг паспорти, ПМ ни олиш ишончномаси, ПМ ни олиш рухсатномаси, ПМ ни ташишга рухсатнома хамда сафар гувохномаси булиши керак.
Портлатувчи модда юкланган автомобил хайдовчиси ва курикчи ПМ ни ташиш учун масъул шахснинг рухсатисиз автомобилни каровсиз колдиришга хаклари йук.
Портловчи модда юклаган автомобил билан авария холатларида еки автомобил ишдан чикканда – портлатувчи дархол жойдаги милиция органларини хабардор килиши ва уларда куриклашни кучайтиришда ва машина насозлигини тузатишда техник ердам олишлари керак.
Портловчи моддани ташиб келишга масъул шахс бетоб булиб колганда, у портловчи моддани ташиб келишга таалукли барча йул хужжатларини курикчи шахслардан бирига топшириб ундан езма тилхат олиши ва бу тилхатда топширги ПМ сининг микдорини курсатиши керак. Агар портлатувчи моддани куриклаб бориш хам ПМ ни ташиб келишга масъул шахс зиммасига юклатилган булса, унда, ПМ ларни ташаб кетишнинг кейинги тартиби жойдаги милиция органлари билан келишилади.
Портлатувчи моддани омбордан портлатиш ишлари олиб бориладиган жойга олиб боришдан олдин янги портлатиш утказиш тартиби келишилган, экскаваторлар тухталилиб, эл.энергия учирилган, бургилаш дастгохлари ва бошка машиналар хамда портлатув ишлари билан алокаси булмаган шахслар скважиналарни зарядлаш ва тикинлаш ишлари бошланиши олдидан хавфли зонадан олиб чикилиши керак.
Портлатувчи материалларни туширишдан олдин, у тушиладиган жой – 50 м.дан кам булмаган масофада кизил байрокчалар билан чегараланган (факат II гурух портлатувчи материаллар учун) булиши керак. Бошка гурухдаги ПМ лар учун – кизил байрокчалар хавфли зона чегарасида куйилиши керак.

Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling