Бутун дунёда уран атом электр станцияларини ишлатиш учун асосий ресурс ҳисобланади. Уран маьданли конлари бутун дунё бўйлаб текис тарқалмаган. Табиий ураннинг жаҳон заҳиралари 6,14 миллион тоннага баҳоланган


Download 13.48 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi13.48 Kb.
#1127482
Bog'liq
Аннотация орг


Аннотация
Бутун дунёда уран атом электр станцияларини ишлатиш учун асосий ресурс ҳисобланади. Уран маьданли конлари бутун дунё бўйлаб текис тарқалмаган. Табиий ураннинг жаҳон заҳиралари 6,14 миллион тоннага баҳоланган. Бугунги кунга қадар дунёдаги атиги 28 та давлат ўз ҳудудидан қимматбаҳо хом ашёни қазиб олади. Республикамизда уран заҳиралари бутун жаҳон уран заҳираларининг қарийб 2% (132 минг т.ни) ташкил қилади. Ўзбекистон уран заҳираси бўйича дунёда етакчи давлатлар қаторига киради.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси минерал-хом ашё базасини кенгайтириш борасида муайян мувофаққиятларга эришилди. Хусусан, қизилқумнинг чуқур горизонтларида ураннинг янги конлари топилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси “Ижтимоий иқтисодиётини жадал ривожлантириш, аҳоли турмуш даражаси ва реал даромадларини ошириш. Табиий ва миреал ресурслар салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш” чора тадбирлари белгилаб берилган. Шу муносабат билан, замонавий тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда Зирабулоқ-Қоратепа тоғларида фойдали қазилмалар жойлашув хусусиятларини аниқлаш бўйича тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқдир.
Ушбу диссертацияда Самарқанд вилояти Нрубод тумани ҳудудида жойлашган Ингичка уран кони майдони “қумтош” типдаги уран минераллашувининг геологик-структуравий тавсифи ҳамда маъдан жойлашув хусусиятлари ўрганилади.
Ингичка уран маъданли майдонининг мезо-кайназой тузилмаларининг геологик-структуравий тузилиши ҳамда маъдан жойлашув хусусиятлари ўрганилди. Уран ва бошқа минераллашувларни геологик ва структуравий шароитларини ўрганиш ва уларнинг жойлашиш қонуниятлари аниқланди. Юқори бўр даврининг Киндиктепа ва Собирсой горизонтларида уран маъданларининг
Download 13.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling