Бутун жахонда 2 хил вабо касаллиги учрайди
Download 67 Kb.
|
5.Кейслар
КЕЙСЛАР 1 масала Бемор М., 49ёшда. Клиникага касалликнинг 12 кунида кескин қувватсизлик кўнгил айниш, қайта қусиш ва сариқликка шикоятланиб келган. Сариқлик бўлгунга қадар 10 кун давомида беморда ҳолсизлик, иштаҳанинг пайдо бўлгунига қадар 10 кун давомида беморда ҳолсизлик, иштаҳанинг пасайиши, кўнгил айниш ва гоҳ-гоҳ қусиш аломатлари кузатилган.Тана ҳарорати субфебрил даражада бўлган. Беморнинг териси ва кўринувчи шиллиқ қаватларида сариқлик кучли. Ўпкада нафаси вёзикуляр. Юрак тонлари бироз хиралашган. Тил карашланган. Жигар қобирға остидан 4 см чиққан, қаттиқлашган. Талоқ хам бироз катталашган. Анамнезида аниқланишича касалланишдан 2 ой олдин ошқозон яра касаллиги туфайли қон йўқотганлиги сабабли, унга қон қуйилган. 1.Ташхис қўйинг ва асосланг 2.Беморни текшириб кўриш режасини тузинг 2.масала. Бемор Н.., 50 ёш, клиникага касалликнинг 22 кунида келган. 3 ҳафта давомида беморни умумий қувватсизлик, иштаҳанинг пастлиги ва айниқса бўғимларда (қўлнинг майда, оёқларнинг йирик бўғимларида) кучли оғриқ безовта қилган. Касалхонага келишдан бир кун олдин тери ва кўзда сариқлик кўрилган. Бўғимлардаги оғриқ камайган.Ўпкада зарарланиш аломати йўқ.Юрак тонлари хиралашган,юрак чўққисида систолик шовқин эшитилган. Пульс - ритмик, бир минутда 68 маротаба. Тил қуриган, кулранг караш билан қопланган. Қорни юмшок, оғриқсиз. Жигарнинг ўнг бўлимининг пастки қирғоғи қовурға остидан 3 см чиқиб турибди, чап бўлими эса катталашган. Талоқ катталашмаган. Сийдик тўқ жигар рангда, нажаси рангсиз касалланишидан 4 ой олдин операция (чов грижаси бўйича) ўтказилган. Ташхис қўйинг. 3.масала. Бемор 26 ёшда эркак, иштаха йуколиши, лохаслик, унг ковурга сохасида огрик, сариклик каби шикоятлар билан касалхонага тушди. Серологик текширув натижалари: HвsAg -мусбат, antiHBc-мусбат, anti HAV-мусбат. Сизнинг ташхисингиз? 4-масала. Врач: Сурункали фаол гепатит ташхиси билан даволанаётган 15 ёшли йигитга серологик текшириш буюрди. Унинг натижалари: HBs Ag ижобий, anti HBc ижобий, antiHAV -ижобий,IgM anti HDV ижобий. Сизнинг ташхисингиз. 5.КЕЙС-МЕТОД (CASE STUDY). Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига 18 ёшли бемор Ғ. касалхонада “Ўткир вирусли гепатит В, сариқли шакли, оғир кечиши” ташхиси билан даволаниб чиқишида тиббий ходимларни сифатсиз даво муолажаларини ўтқазганликлари тўғрисида шикоят қилди. Қуйидаги касаллик тарихини таҳлил қилиб, эксперт сифатида врачнинг ташхисот ва даволаш тактикасига баҳо беринг. Бемор Ф,18 ёшда касаллик тарихи № 945/371. Бемор касалликнинг 11 куни умумий ҳолсизлик, дармонсизлик, иштаҳа пастлиги, кўнгил айнаш, қусиш қорин қапчиши, қоринда оғриқ, тери ва склера сариқлиги, сийдик ранги қизариши каби шикоятлар билан касалхонага мурожаат қилди. Эпидемиологик анамнездан 2 ой илгари стоматолог кўригида бўлиб, тиш тортирган. Касаллик аста-секин, ҳолсизланиш, дармонсизланиш, бўғимларда оғриқ, тана ҳароратининг 37,5оС даражада кўтарилиши билан бошланди. Касалликнинг 9 куни сийдик қизариши, 10 куни кўз склераси сариқлигини сезган. Кўрик пайтида беморнинг умумий аҳволи оғир. Беморнинг ҳолати фаол. Тери ва склераси ранги сариқ, даражаси (++). Маҳаллий лимфа тугунлари (бўйин, қўлтиқ ости) нўхатдек катталашган, оғриқсиз, ҳаракатчан, бир-бири ва атроф тўқима билан бирикмаган. Ҳаракат-таянч тизими ўзгаришсиз. Нафас олиши эркин, бурун орқали. Аускультатив ўпка устида қаттиқ везикуляр нафас эшитилади, хириллашлар йўқ. Томир уриши минутига 86-90 марта, қониқарли тўлиқликда, А/Б 110/70 мм. сим.уст. Юрак тонлари бўғиқ, шовқинлар эшитилмайди. Лаблари қуруқ, тили оқ-сариқ караш билан қопланган, бодомча безлари бир оз қизарган. Қорин қапчиган,чуқур пайпаслаганда ўнг қовурға соҳасида оғриқ аниқланади. Жигар ўлчамлари +1,5+2,0 смга катталашган, ўртача қаттиқликда, оғриқли. Талоқ 0,5 смга катталашган. Сийиши эркин, оғриқсиз, ранги қизғиш. Ичи кунига 2 маҳал, рангсиз. Лабораториявий текширувлар натижалари: умумий қон таҳлили: НВ-90,0 г/л, рангли кўрсаткич- 0,9, эритроцитлар 3,2х10 г/ л, лейкоцитлар-5,6х10/л, эозинофиллар 6%, нейтрофиллар 62%, лимфоцитлар 20%, моноцитлар 1%, ЭЧТ-20 мм/ соат. тромбоцитлар -190 х109л минг. Сийдик ранги қизғиш, солиштирма оғирлиги-1012, ўт кислоталари ва уробилиноидлар мусбат. Қоннинг биокимёвий таҳлили: умумий билирубин-186,0 мкмоль/л, АлАТ-5,32 ммоль/с/л, АсАТ-2,3 ммоль/с/л , протромбин индекси 62%, тимол синамаси 10 бирлик, сулема синамаси-1,2 мл. Копроцитограмма: нажас ранги кулранг. Клиник ташхис: Ўткир вирусли гепатит В (НВsAg мусбат), сариқли шакли, оғир кечиши . Беморга қуйидаги даво воситалари: тўшакли режим, кўпроқ суюқликлар истеьмоли, вена ичига 10% ли глюкоза, тузли эритмалар (дисоль,трисоль), реополиглюкин, контрикал, ичишга поливитаминлар, холосас, но-шпа, креон, дюфалак буюрилди. Касалликнинг 29 куни беморнинг аҳволи яхшиланди, иштаҳа пайдо бўлди, тери ва склераси сариқлиги йўқолди, қоринда оғриқ тўхтади, сийдик ва нажас ранги меъёрлашди. Лабораториявий текширувлар натижалари: умумий қон таҳлили: НВ-112,0 г/л, рангли кўрсаткич- 1.0, эритроцитлар 3,9х10 г/ л, лейкоцитлар-6,1х10/л, эозинофиллар 2%, нейтрофиллар 52%, лимфоцитлар 32%, моноцитлар 1%, ЭЧТ-4 мм/ соат. тромбоцитлар -220х109л минг. Сийдик ранги қизғиш, солиштирма оғирлиги-1012, ўт кислоталари ва уробилиноидлар мусбат. Биокимёвий таҳлиллар натижаси: умумий билирубин 24,06 мкмоль/л, АлАТ- 0,94 мкмоль/с/л, АсАТ-0,52 мкмоль/с/л, протромбин индекси 82%, тимол синамаси 8 бирлик, сулема синамаси-1,6 мл. НВsAg манфий. Бемор касалликнинг 36 кунида қониқарли аҳволда касалхонадан чиқарилди. Тақдим этилган касаллик тарихини ташхисот ва даволаш стандартлари асосида таҳлил қилиб, қуйидаги саволларга жавоб беринг. 1.Врач касалликнинг ташхисот стандарти ва ССВ буйруқлари кўрсатмалари доирасида текширувларни ўтқаздими? 2. Врач касалликнинг даволаш стандарти ва ССВ буйруқлари кўрсатмалари асосида даволадими? 3. Сизнинг тактикангиз қандай бўлади. Download 67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling