Buxgalteriya yn корхона активлари
Жорий ёки киска муддатли активларга
Download 218.61 Kb. Pdf ko'rish
|
Accounting
Жорий ёки киска муддатли активларга энг ликвидли маблағлар киради
(лотинчадан ligvidus — суюқ, оқувчан), чунки улар мажбуриятларни тўлаш учун доимо пул маблағларига айланиш циклида бўлади. Улар таркибига қуйидагилар киритилади: – ишлаб чиқариш захиралари – бу ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш пайтида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёкилги, идишлар, эҳтиёт қисмлар, бошқа материаллар, инвентар ва хужалик жихозлари; – тугалланмаган ишлаб чиқариш – бу берилган корхонада ишлов бериш ва белгиланган синовларнинг барча босқичларидан ўтмаган, бутланмаган, шунингдек техника назорати ёки буюртмачи томонидан қабул қилинмаган маҳсулот; – тайёр маҳсулот – бу берилган корхонада ишлов берилиши тўлиқ тугалланган, стандартлар талаблари ва техник шартларга жавоб берадиган, техника назорати бўлими томонидан қабул қилинган ва тайёр маҳсулот омборига топширилган маҳсулот; – пул маблағлари – бу кассадаги нақд пуллар ва талаб қилиб олингунга қадар депозитлар, шунингдек ҳисоб-китоб, валюта ва банкнинг бошқа ҳисобварақларидаги маблағлар; – қисқа муддатли дебиторлик қарзлари — бу корхона томонидан жисмоний ва юридик шахсларга берилган, муддати бир йилдан кам бўлган қарзлар; – қисқа муддатли кечиктирилган харажатлар – бу берилган ҳисобот даврида амалга оширилган, лекин келгуси ҳисобот даврида келтириладиган харажатлар. Бундай харажатларни келтириш муддати бир йилдан ошмайди. 16. Как отражается увеличение и уменьшение источников собственных средств на счетах бухгалтерского учета? Какой это вид счетов бухгалтерского учета? O’zlik kapital passiv shot, bu degani u oshganda kredit oshadi, debet kamayadi Устав капитали (фонди) бўйича операциялар ҳисоби шу номдаги 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» гуруҳида ҳисобга олинади. 8300-«Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар» қуйидаги учта счёт билан тўлдирилади: 8310-«Оддий акциялар»; 8320-«Имтиёзли акциялар»; 8330-«Пай ва улушлар». Misol uchun: Ustav kapitali ro’yxatga olindi: d-t 4610; k-t 8310 Xisob kitob shotiga ulushlar kelib tushdi: d-t 5110; k-t 4610 17. Начислена заработная плата персоналу отдела маркетинга. Какие проводки будут сделаны? d-t: 9430 k-t: 6710 18. Дайте определение обязательств. Мажбуриятлар берилган корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги мавжуд кредиторлик қарзини акс эттиради. Мажбуриятлар ўтган даврдаги битимлар ёки ўтган даврдаги воқеалар натижасидир, яъни корхонада мажбуриятлар ҳосил бўлишига олиб келувчи воқеалар содир этилган (пул маблағлари ўтказилмаган ҳолда иш ҳақи, турли ажратмалар, солиқлар ҳисобланган, товарлар харид қилинган ва бошқалар) бўлиши керак. Мажбуриятларни тартибга солиш, яъни улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш иқтисодий нафларни ўзида мужассамлаган иқтисодий ресурсларнинг оқиб кетишига олиб келади. Download 218.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling