Buxhistashkiletish
II.Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 %)
Download 1.42 Mb.
|
1-мавзу.Бух ҳис ташкил этиш
Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли органларга топширишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни (22-модда) билан йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган: бухгалтерия баланси; молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; пул оқимлари ҳақидаги ҳисобот; хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; Хўжалик операциялари бухгалтерия счётларида систематик ёзув олиб бориш йўли билан гуруҳлаштирилади. Бухгалтерия ҳисобида систематик ёзувдан ташқари хўжалик операциялари содир бўлиши билан унинг иқтисодий мазмунидан қатъий назар махсус журналда кетма-кет қайд қилинади ва уни бухгалтерия ҳисобида “Рўйхатга олиш журнали” деб юритилади. Хўжалик операцияларини уларнинг иқтисодий мазмунидан қатъий назар кетма-кет қайд қилинишига хронологик ёзув деб аталади. Бухгалтерия ҳисобининг жорий маълумотларини умумлаштириш учун айланма ведомост хизмат қилади. Айланма ведомостлар деб бухгалтерия ҳисоби счётлари ёрдамида жорий даврда ҳисобга олинган маълумотларни маълум бир вақтга умумлаштириб кўрсатадиган жадвалга айтилади. 2 Айланма ведомостлар икки хил бўлади: Айланма ведомостлар деб бухгалтерия ҳисоби счётлари ёрдамида жорий даврда ҳисобга олинган маълумотларни маълум бир вақтга умумлаштириб кўрсатадиган жадвалга айтилади. синтетик ҳисоб счётлари бўйича айланма ведомостлар; аналитик ҳисоб счётлари бўйича айланма ведомостлар. Синтетик ҳисоб счётлари бўйича айланма ведомостлар деб хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини ўзгариш аҳволини билиш, маълум санага бухгалтерия баланси тузиш учун зарур маълумотларни олишга мўлжалланган айланмалар йиғиндиси ва ҳар бир счётлар бўйича қолдиқлар пул кўрсаткичида аниқланилган махсус жадвалга айтилади. Аналитик ҳисоб счётлари бўйича айланма ведомостлар деб маълум бир синтетик счёт бўйича хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини ўзгариш аҳволини билиш, шу маълумотларни натура ва пул кўрсаткичларида ифодалайдиган махсус жадвалга айтилади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling