Buxoro Davlat Universiteti q ayd raqami Tasdiqlayman O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor М. I. Daminov


Download 2.05 Mb.
bet12/48
Sana30.08.2023
Hajmi2.05 Mb.
#1671644
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48
Bog'liq
Бошкарув психологияси

Tayanch tushunchalar: Хулқ, liderlik, hokimlik, shaxslilik, konsepchiya, rahbar

Бошқарув психологияси барча фанлар билан ўзаро алоқадорликда ўз мавзуи даражасида тадқиқотни амалга оширувчи, шунингдек, бошқа фанларнинг хулосаларига гаянган ҳолда бозор муносабатлари шароитида ҳамкорлик фаолиятини юқори савияда ва самарали олиб боришга оид назарий ва амалий билимларни берувчи фан эканлигини таъкидлаш мақсадга мувофиқ. Бошқарув фанининг ҳар бир алоҳида олинган фан билан ўзаро алоқадорлигига тўхталиб ўтиш лозим. Масалан, бошқарув психологияси ва ҳуқуқшунослик билан ўзаро чуқур алоқага эга эканлигини таъкидлаб ўтиш, уларнинг ўзаро алоқадорлигини кўрсатувчи қатор далилларни келтириш жоиз. Жумладан бошқарувнинг “объект-субъект” муносабатларини ўрганиш жараёнида қатор қонун ва қарорлар мажмуаси асосда, яъни ҳуқуқий нормаларга амал қилган ҳолда унинг ёки бу объектга нисбатан аниқ вазифаларни бажариш бўйича чора ва тадбирлар ишлаб чиқарилади.


Умуман, бошқарув соҳасида кўрсатаётган ёки уни ўрганаётган ҳар бир мутахассис ҳуқуқий билимларни пухта эгаллаш ва уларга ҳар томонлама амал қилиш оралигида мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади, холос.
Ҳозирги даврда менежер нафақат ўз соҳасининг пуҳта билиши, балки яхши ташкилотчи психолог, айни бир пайтда ҳуқуқий билимларнинг ҳам бевосита соҳиби бўлиш замон талаби ҳисобланади.
Мазкур фанлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик иқтисодий-ижтимоий демократияга асосланган соғлом рақобатни ривожлантириш энг муҳим ташкилий фаолиятнинг ҳуқуқий жиҳатларига, инсон омилига доир бир қатор мажбуриятларни белгилайди. Бошқарув жараёнида уларга тўлиқ амал қилиш ҳар қандай меҳнат жамоасида соғлом-ижтимоий психологик муҳитни қарор топтиради ва унинг муваффақиятини қатъий равишда белгилайди.
Бошқарув - ташкилот фаолиятининг энг муҳим жараёни эканлиги.
Бошқарувни муваффақиятли ва самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан ташкилотда ишни уюштиришнинг даражасига ва ҳолатига боғлиқ.
Ташкилот бўлиши учун бирон-бир гуруҳ, ўз олдига қўйилган бир нечта талабаларга жавоб бериши керак, яъни:
- энг камида 2 киши ўзини айнан шу гуруҳнинг аъзоси деб билиши;
- мазкур гуруҳ аъзолари учун умумий бўла оладиган энг камида битта мақсаднинг мавжудлиги;
- ўзлари учун аҳамиятли бўлган мақсадга эришиш йўлида биргаликда ишлаш истаги гуруҳ аъзоларининг бирлиги кабилар.
Юқоридаги талабаларни умумлаштирган ҳолда ташкилотга ижтимоий психологик таъриф бериш мумкин. Жумладан, ташкилот - бу фаолиятлари бир умумий мақсад ёки мақсадларга эришиш йўлида онгли равишда мувофиқлаштирилиб туриладиган кишиларнинг гуруҳидир.
Ташкилотнинг мақсади унинг ресурсларини ўзлаштириш орқали натижага эришишга қаратилади.
Ташкилот тавсияномасининг энг муҳим томони, яъни меҳнат тақсимоти ҳақидаги фикрни баён қилишдир. Ҳатто 2 кишидан иборат ташкилотда ҳам мақсадга эришиш учун биргаликда бажариладиган ишнинг ўзаро тақсимоти амалга оширилади, аммо бу ҳолатда гарчанд аниқ вазифалар белгилаб берилган бўлишига қарамай, уларни амалга оширишда уфқий меҳнат тақсимотига доимо риоя қилинавермайди. Бироқ мураккаб мақсадлари мавжуд ташкилотларда уфқий меҳнат тақсимотининг ўта аниқ амалга оширилиши талаб қилинади. Шунинг учун фаолиятнинг мақсади ва вазифаси аниқ белгилаб қўйилади. Аниқ махсус мақсадларни юзага чиқариш учун эса бундай вазифаларни бажарувчи бўлинмалар таъсис этилади. Ҳар бир ташкилот ўзига бир нечта кичик ташкилотчаларни бирлаштиради.
Шунга мос равишда ташкилот олдига қўйилган мақсадларга эришиш учун белгилаб берилган вазифаларни ижро этиш билан шуғулланувчи бир нечта бўлимларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи, ўз моҳияти билан бошқарув деб номланган меҳнатнинг вертикал тақсимоти амалга оширилади.
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда бошқарувга шундай таъриф бериш мумкин: “Бошқарув - бу муассасаларда устувор мақсадларни шакллантириш ва уларга эришиш йўлларини режалаштириш, ташкилий, мотивацион, баҳолаш, назорат қилишни амалга оширишдан иборат ижтимоий психологик яхлит жараёндир.
Ташкилотда меҳнатнинг вертикал тақсимоти бошқарув жараёнида ходимлар фаолиятининг даражаси ва мазмунига биноан маълум гуруҳларга бирлаштиради.
Менежерни муваффақиятга йўналтирадиган бошқарувлик нима? Ушбу савол билан талабаларга мурожаат қилишдан кўра унинг ўрнига муваффақиятнинг ўзи нима? деган саволни қўйиш туфайли аудиторияни янада жонлантириш мумкин.
Ташкилот маълум мақсадларни амалга ошириш учун фаолият кўрсатади, деган фикрни таъкидлаган ҳолда унга қуйидагича якун ясаш мақсадга мувофиқ: ўз олдига қўйган мақсадларни рўёбга чиқарадиган ташкилотгина муваффақиятга эришган деб баҳоланади.
Ташкилот қай йўсинда муваффақиятга эришиши мумкинлиги тўғрисида мулоҳаза юритилса, унда ихчам тарзда мана бундай тушунтириш мумкин:
- унумдорлик
Муваффақиятнинг асоси бу - тежамкорлик дир
- самарадорлик

Ташкилотда ишни ташкил қилишнинг асосий йўналишлари:



  1. биринчидан, мақсадни белгилаш;

  2. иккинчидан, мақсадга эришиш учун қарор ишлаб чиқиш ва уни амалга оширишга интилиш;

  3. учуинчидан, бошқарув муҳитига ижобий таъсир этувчи омилларнинг такомиллашувини таъминлашни режалаштириш, чунончи:

- бозор муносабатларнинг иқтисодий, ижтимоий, ижтимоий психологик табиати ва ҳолатини аниқлаш;ъ
- муассасадаги хўжалик алоқаларини йўлга қўйиш;
- бошқарув фаолиятини самарали ташкил этиш;
- умумиқтисодий ва умумсиёсий омилларни ҳамда илмиларни изчил ўрганиш;
- янги ғояларни яратиш ва уларни моддий маҳсулга айлантириш учун курашиш;
- янгилик яратиш жараёнида маънавий ва ижтимоийй жавобгарликни тўлиқ ҳис этган ҳолда ташкилий стратегияни такомиллаштириш ҳамда уларни ўзгартириб боришда мустақил ёндашувни амалга ошириш ва ҳоказо.
Ҳар доим бирон-бир фаолиятга киришдан олдин, аввал унинг мақсадини аниқлаш лозим, чунки у муваффақиятнинг гаровидир.
Агарда мақсад аниқ белгиланса, бунда фаолиятнинг ижросига иштирокчилар ўз қобилияти ва истеъдодини тўла сафарбар қила олади.
Шунинг учун мақсад - бу шахсни эришишга, эгаллашга, бажаришга интилувчи, илҳомлантирувчи орзусининг мажмуасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, инсон ҳеч қачон муайян мақсад билан чегераланиб қолмайди. Шунинг учун унинг ҳаётий мақсадлари хилма-хил бўлганлиги туфайли уларни туркумлашга интилади.
Одатда инсонда умумий ёки асосий, хусусий, реал, бош, истиқбол сингари мақсадларнинг мажмуаси мужассамлашган бўлади. Уларни рўёбга чиқариш муайян ўзига хосликка асосланган ҳолда кечиши мумкин.
Энди ташкилотнинг мақсадига қисқача тўхталадиган бўлсак, кўпроқ фойда олишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш доиз. Лекин ташкилотда ҳам мақсадлар хилма-хил моҳият ва кўринишга эга.






Download 2.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling