Buxoro Davlat Universiteti q ayd raqami Tasdiqlayman O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor М. I. Daminov
Download 2.05 Mb.
|
Бошкарув психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мақсад олдига қўйиладиган талаблар Изоҳлар
Бошқарув мақсадининг туркумлари ва турларини таснифлашдан кўриниб турибдики, мақсадлар ўзаро боғлиқ бўлиб, муайян иерархияга, яъни юқори ва қуйи мақсад даражаларига ажратилиши бир мақсад эса бошқа бир мақсадга бўйсуниши мумкин. Бошқарув мақсадига қўйиладиган асосий талабларнинг ҳар қайсиси жамият эҳтиёжини қондиришга қаратилган бўлиб, мажмуавий кўринишга эгадир.
Масалан, ташкилотни иш ўринлари билан таъминлаш, иқтисодий барқарорлик, шахслараро муҳит, экологик, мусаффолик ва бошқалар. Уларнинг таҳлилилдан келиб чиққан ҳолда ташкилий фаолият мувофиқлаштиради. Мақсаднинг аниқлиги инсоннинг унга нисбатан: 1) бўлажак ҳаракатларини қандай олиб боришлигини; 2) фаолиятининг устувор йўналишини; 3) аниқ соҳага ва ишга ихтисослашувини; 4) ўз фаолияти жабҳасининг қайси бири ўта зарур эканлигини; 5) эришган натижаларини доимий баҳолаш, кўзланган пировард натижага етиш йўлидаги интилишларини кучайтиради. Бошқарувда мақсаднинг аниқлиги ўта зарурий омил ҳисобланиб, унинг асосида: а) бошқарув функциялари; б) бошқарув усуллари; в) бошқарувнинг тизилмавий таркиблари; г) ходимларни танлаш ва ишга жойлаштириш каби ишларнинг мажмуаси ижтимоий муҳитга мувофиқлаштирилади. Мақсаднинг аниқлиги фаолиятнинг реал томонга йўналтирилишга олиб келади. Шу ўринда бошқарув мақсадига қўйиладиган талабларга нисбатан эътиборни кучайтириш муҳим аҳамиятга эга. Ташкилий фаолиятга мақсадли ёндашув усули ва мақсадли бошқарув идора қилувининг муайян тизими бўлиб, унда иккита унсур бир-бири билан узвий боғлангандир; Мақсад (пировард натижа) Н а з о р а т Бу усулнинг моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин: ҳар бир менежер юқори поғонадан бошлаб, то куйи поғонагача ўзининг аниқ мақсадига, уни амалга ошириш режасига эга бўлиши шарт. Бу ҳозирги даврнинг асосий эҳтёжи ва талабидир. Мақсадли ёндашув усулининг поғонаси қуйидаги шаклга эга бўлиши мумкин. Б иринчи поғонадаги мақсадлар корхонанинг стратегик режалаштирилишига тааллуқлидир. Уларни корхонанинг юқори поғонасидаги менежерлар ишлаб чиқадилар. Улар улкан масалаларни аниқлашга, корхона ички қадриятларини ва ривожланиш стратегиясини яратишга масъулдирлар ҳамда ўрта тўғин менежерларининг ишларини бошқарадилар. Иккинчи поғонадаги мақсадлар олий ва ўрта даражадаги менежерлар томонидан белгиланади. Улар унчалик узоқ маддатли бўлмаган, аниқ даврга мўлжалланган мақсадлардан иборатдир. Одатда, бу мақсадлар корхонанинг аниқ фаолиятига дахлдор соҳалари миқёсига алоқадордир. Буларнинг туркумига: ишлаб чиқариш мақсадлари; молиявий мақсадлар; меҳнатни ташкил қилишдан кутиладиган мақсадлар; маркетинг мақсадлари; рентабелликни таъминлашга қаратилган мақсадлар киради. Шуни таъкидлаш жоизки, маънавий-маърифий мақсадлар шахслараро муносабат мақсадлари туркумига киради. Учинчи поғонадаги мақсадлар - мақсадли бошқарувнинг ўзаги ҳисоблаб чиқилади ва режалар тузилади. Бу поғонадаги менежерларнинг вазифаси - ҳар бир ходим олдидаги мақсадни аниқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича аниқ усул ҳамда воситаларни яратишдан иборатдир. Тўртинчи поғонада - корхонанинг эришган натижасига, яъни мақсаднинг қай даражада бажарилганлигига баҳо берилади. Бу вазифани унинг юқори поғонадаги раҳбарлари бажарадилар ва ниҳоят, мақсадли ёндашув усулининг сўнгги бешинчи поғонасида олдиндан қабул қилинган режаларга айрим тузатишлар киритиш масаласи туради. Шундай талаблар асосида ишлаб чиқилган мақсадгина ташкилий фаолият муваффақиятини таъминлай олади, холос. Ташкилотдаги ҳолатнинг тавсифномаси муаммосини таҳлил қилишни Т.Питерс ва С.Уотерменларнинг қуйидаги сўзлари билан бошлаш айни муддао булур эди: “Яхши менежерлар нафақат пул топадилар, балки кишилар турмуш тарзини ҳам яратадилар”. Самарали бошқарувни амалга ошириш кенг кўламли ишларни амалга ошириш билан кўпроқ боғлиқ бўлса-да, лекин аслида қуйидагиларни: а) ўз шахсий мақсадини аниқлаш; б) ўзини ва ўзгаларни холисона баҳолай билиш; в) ўз вақтини тўғри тақсимлаш; г) ўз вақтида ва айнан мақбул қарорларни қабул қилиш; д) фаол фаолият кўрсата олиш; е) стресс ҳолатини бартараф этиш; ж) ўзини ўзи назорат қилиш; з) меъёрий даражада кийиниш ва гўзал яшаш сингари муаммоларни ҳал этиш билан боғлиқдир. Таъкидлаб ўтилган индивидуал шахсий сифатларнинг мажмуаси бошқарув соҳасида ўз фаолиятини ўзи бошлаган ҳар бир ҳодим қобилияти ва маҳоратини тўлиқ намоён этишига миконият яратади. қолаверса, ҳар бир алоҳида олинган ходимнинг: шахсий аниқ мақсадининг мавжудлиги; шахсий қадр-қимматининг англаганлиги; ўзгарувчан, қарама-қарши, мураккаб ҳолатларни тушуна олиш орқали уларни ҳал этиш маҳоратига эга эканлиги; фавқулодда ва кутилмаган ҳолатларда юзага келган муаммоларни ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларни амалга ошира олиш сингари сифатларни намоён қилиш ташкилот фаолиятини самарали юритишга кенг имкониятлар очиб беради. Ташкилий фаолиятни янада самарали уюштириш учун ундаги психологик ҳолатнинг ўрни ва роли ҳақида мулоҳаза юритиш жоиз. Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, ташкилотнинг муваффақиятга эришуви 85 фоиз унда фаолият кўрсатаётган кишиларнинг меҳнатга нисбатан хоҳишларига, шунингдек, уларнинг ўзаро муносабатлари ва муносиб маҳоратига боғлиқдир. Айнан мана шу холатлар психологияга алоқадор омиллар ҳисобланади. Бошқарувдаги асосий психологик принциплар ривожи тарихига назар соладиган бўлсак, ўзидан ўзи ривожланувчи бозор иқтисодиёти тизилмасининг уч тарихий даврини кузатиш мумкин: 1) XIX асрнинг охиридан то 1935 йилларгача бўлган даврда асосий омил сифатида - моддий рағбатлантиришга жиддий эътибор қаратилди, шунингдек, ташкилий тузилма, меҳнат ҳавфсизлиги, ҳодимлар уқуви ҳам диққат марказида туради. 2) 1935 йилдан то 1960 йилларгача “инсоний муносабатлар доктринаси” (асосчиси Э.Мейо) жорий этила бошланди; унда биринчи ўринда аҳлоқий жиҳатидан рағбатлантирув қўйилади ва норасмий етакчиларнинг ролига катта эътибор берилади. 3) 1960 йиллардан эътиборан стресс билан кураши меҳнат фаолияти ходимларни танлаш ва жой-жойга қўйиш омиллари ҳукм суради. Маълумки, бўйсунувчи ҳодим ўзини тўлиқ намоён қилиш учун шарт-шароитлар яратишга киришади ва бунинг натижасида шахсий фаоллик кучаяди. Учала тарихий даврни бирлаштириб турувчи “инсонга ёмон муносабатда бўлиш - фойдали эмас” деган оддий прагматик ёндашувни ижтимоий психологияда мустаҳкам жой эгаллаганлигини кузатиш мумкин. Бугунги кундаги ташкилий ривожланиш моҳиятига тўхталиб ўтадиган бўлсак, у ҳолда ташкилий ривожланиш нима? деган саволни муаммо сифатида маҳокамага қўйилиши жуда мақсадга мувофиқдир. Шунинг учун ташкилий ривожланиши - кишиларнинг камолатидир. Жаҳон психологияси маълумотларига қараганда, ташкилий ривожланиш қуйида келтириладиган беш босқичдан иборат бўлиб, унда муҳлитнинг ҳолати бевосита акс эттирилади.
Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling