Buxoro Davlat Universiteti q ayd raqami Tasdiqlayman O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor М. I. Daminov
Босқичлар Босқич номи, шифри
Download 2.05 Mb.
|
Бошкарув психологияси
Албатта ташкилий ривожланиш босқичларини босиб ўтиш даврида муассасада ижодкор ақлий кучларнинг потенциали вужудга келади. Улар томонидан ўз фаолиятининг барча жабҳаларида шахсий қобилиятлари ва маҳоратини намоён қила олиш учун ижтимоий психологик шарт-шароитларнинг мавжудлиги, уларнинг бундан тўлиқ моддий ва маънавий қониқиш ҳиссини ҳосил қилиш орқали ташкилотда вужудга келган ҳар хил муаммоларни бартараф этиш имконияти туғилади. Ташкилотнинг ижтимоий психологик ҳолатини ўрганиш жиҳатлари кўп қирралидир. Мазкур муаммонинг ёритишда қуйидаги чизмадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ: Ў з меҳнати ва меҳнат жамоаси аъзоси эканлигидан қониқиш ҳисси Ташкилот аъзоларининг мотивацияси Фойдали амалий ишлари Сифат кўрсат кичлари Янгиликни жорий қилиш (инновация) Психологик
Меҳнат фаолиятининг сифати Ишлаб чиқариш суръати Фойдалилик Раҳбар обрўси Жамоанинг ўзини ўзи баҳолаши Иқтисодий тежамкорлик Ташкилот фаолияти таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар - менеждментнинг ўзаро боғлиқ унсурлари сифатида талқин қилиш ҳозирги давр учун муҳим аҳамият эга. Чунки ташкилот бир турдаги ишни бажарувчи одамларнинг гуруҳидир, деган таърифни ривожлантира бориб мураккаб ташкилотларда бир неча бўлимлар ўзининг функционал белгиларига кўра ташкил этилиши мумкинлиги ҳақида қисқача маълумот берилиши лозим. Шунингдек, корхона ичида функционал жиҳатидан ихтисослашган бўлимларни ташкил этишнинг олдига қўйиладиган талаблар ҳақида тўҳталиш мутлақо зарур: а) ишлаб чиқаришнинг турларига биноан; б) жойлашув, яъни ҳудудларга кўра; в) истеъмол бозорларига қараб; г) фаолият турига оид. Ишбу талаблар айнан ташкилотнинг фаолиятига бошқарув тизимининг ўзаро боғлиқ унсурлари сифатида таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар эканлигига батафсил тўҳталишни тақозо этади. Бунда мазкур муаммони икки қисмга бўлиб ўрганиш айни муддаодир: а) ўқитувчи даставвал ташкилот фаолиятига таъсир этувчи ички омиллар ҳақида ўз фикрини баён қилмоғи; б) сўнгра уларнинг ўзаро боғлиқлиги муаммосига нисбатан талабалар диққатини тортиш мақсадга мувофиқ. Одамлар
Технология Таркибий тузилиш Вазифалар Ташкилот фаолиятига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги: биринчидан, алоҳида олинган шахслар; каби сезиларли иккинчидан, жамоалар, гуруҳлар; омиллар ролини учинчидан, раҳбарнинг ҳарактери; ўйнайди. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси фаолиятида таъсир этувчи омиллар мажмуаси ҳам мавжуд бўлиб улар таҳминан қуйидагича кўиринишга эгадир: А қлий ва жисмоний қобилият қадриятлар ва қарашлар Ўзига хос хулқ-атвор ва фаолият муваффақияти Эҳтиёжлар Унумдорлик Баҳо, нарҳ ва талаблар
Энди ташкилот фаолиятига таъсир этувчи ташқи омиллар юзасидан қисқача мулоҳаза юритамиз. Ташқи омил ташкилот фаолиятига катта таъсир этувчи механизм бўлиб, мазкур муаммоларнинг қандай ҳал этилишини ва уларнинг муваффақиятини таъминлайди. Образли қилиб айтганда, ташкилот ҳудди биомавжудатга ўхшаб кетади; буни табиатшуносликка оид қуйидаги фикрлар тасдиқлайди. Чарльз Дарвиннинг эволюция назариясинидан келиб чиқадиган ҳулоса шундан иборатки турларнинг яшаб қолишига бош сабаб - уларнинг ташқи таъсир омиллларига мослаша олганликларидандир. Ташкилот ҳам ҳудди шунга ўхшаб кетади, чунки у фақат мана шу дарвинизм таълимотига амал қилган тақдирдагина муваффақиятга эриша олади, холос. Ташкилотга таъсир этувчи ташқи омилларни икки турга бўлиб ўрганиш оқилона ёндашиш ҳисобланади. а) ташкилот фаолиятига бевосита таъсир этувчи ташқи омиллар; б) ташкилот фаолиятига билвосита таъсир этувчи ташқи омиллар; в) фан тараққиётини олдинги даврларида ташқи омил сифатида фақат иқтисодий ва техник холатлар кўпроқ ҳисобга олинган бўлса, бу нарса хозирга келиб: 1) ижтимоий қадриятлар: (шахслараро муносабатлар); 2) сиёсий кучлар, жамоа ташкилотлари; 3) ижтимоий психологик муҳит (макро, микро и мизе); 4) хусусий ва экологик жавобгарлик масъулияти каби геополитик ва глобал масалалар долзарб бўлиб бораётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Бошқарув психологияси фани қуйидаги йўналишлардан, жумладан: 1) Муомала психологияси; 2) Ижтимоий тренинг назарияси; 3) Инсонийлик, яъни гуманистик психологияси (асосчиси - психолог К.Роджерс 1902-1987); 4) Ташкилот аъзоларининг ғоявий-сиёсий маслиги, фаоллик ва ташкилотчилик хусусиятлари; 5) Ахлоқий - этник хислатлари; 6) Тарбиявий-педагогик фазилатлари; 7) Ташкилий ишчанлик қобилияти кабилардан узвий боғлиқ тарзда фаолият кўрсатади. Ҳар бир ҳодимнинг бундай кўламдаги психологик портретини яратиш - бошқарув жараёнида ўзига хос муносабатни қарор топтиришга ва ўзаро ҳамкорлик фаолиятини амалга оширишга имкон беради. У қуйидаги кўиринишда ифодаланиши мумкин: Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling