Buxoro Davlat Universiteti q ayd raqami Tasdiqlayman O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor М. I. Daminov
Mavzuni mustahkamlash uchun savollar
Download 2.05 Mb.
|
Бошкарув психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Tayanch tushunchalar
Mavzuni mustahkamlash uchun savollar:
Boshqaruv g‘oyalarining tarixiy rivojlanish bosqichlari? Boshqaruv ilmining nazariy-tarixiy asoslari? Ilmiy boshqaruv maktabi (F.U.Teylor) ? 3 – MAVZU: LIDERLIK PSIXOLOGIYASI (2 soat) Reja: Liderlik mohiyati. Hokimlik nazariyasi. Hokimlik yo‘llari. Liderchining shaxslilik xususiyatlari konsepchiyasi. Rahbarning ishbilarmonlik va shaxslilik xususiyatlari. Liderning xususiyatlari haqidagi konsepsiyalar talqini, tahlili. Liderlik uslublari. K.Levinning liderlik uslublarihaqidagi g‘oyalari. Tayanch tushunchalar: Хулқ, liderlik, hokimlik, shaxslilik, konsepchiya, rahbar. Хулқ ва хатти-ҳаракатни кузатиш ва қайд қилиш методи. Одатда раҳбар ва унинг қўл остидаги ҳодимлар ҳулқини кузатиш бир неча вазиятларни таҳлил қилиш ёки ташқи кўринишга эга бўлган ҳодисаларга эътибор бериш тизими доирасида амалга оширилади. кузатишнинг объектлари фаолият, муомала, спорт, тажриба жараёнлари бўлиб ҳисобланади ҳамда хулқнинг таркибий ҳисмлари у ёки бу тарзда уларнинг ҳар қайсисида ўз ифодасини топади. Масалан, раҳбар ёки ходимнинг фаолиятини бажариш жараёнида ташқи ва ички кўринишдаги хатти-ҳаракати хоҳ у вербал, хоҳ новербал ифодаланишидан қатъи назар индивид муносабатини билдиради. Фаолият жараёнидаги ҳар хил лаҳзаларнинг ўзига хос тарзда кечишини кузатиш қайд этиш манбаида белгиланиши, компьютерга киритилиши орқали акс эттирилиши лозим. Хулқдаги назокат, меъёрий одоб маромларига риоя қилиниши, ундан ҳам устувор, ҳатто кузатувчини ҳайтарга солувчи дақиқалар тассуротини у ёки бу йўсинда қайд эттирилиши ижобий кечинмаларни ифодаласа, қалтислик, хоҳишнинг мавжуд эмаслигини акс эттириш салбий воқелик тариқасида ёзиб қолдирилиши мақсадга мувофиқ. Муомала жараёнидаги шахслараро муносабатлар кўриниши уларнинг маромида, ўзига хос ҳурмат негизига қурилиши ёки фикрлар номутаносиблиги, стресс, аффект ҳолатларни келтириб чиқаришлиги тўғрисидаги реал воқеликлар психологик маълумотлар олиш манбаи тариқасида қайд қилиниши айни муддао бўлиб ҳисобланади. Тажриба алмашиш, фаолиятни сифатли бажариш, ортиқча хатти-ҳаракатларни содир этиш жараёнини кузатиш орқали раҳбар ёки ходим тўғрисида психологик маълумотларни қайд қилиш мумкин. Одатда кузатиш материаллари аниқ ёзиб қўйиш, коммуникация сифатида узатиш, компьютер дастурига киритиш шаклида мужассамлаштирилади. Эимпирик методлардан ташқари раҳбар ва унинг қўл остидаги ходимлар психологиясини ўрганиш аниқ аппаратлар ёрдами билан амалга оширилади, улар одатда хронометрик аппаратлар деб номланади. Аппарат нимага мўлжалланганлигига қараб муайян ўйриқномада (инструкцияда) кўрсатилишича риоя қилинган ҳолда тадқиқот ишлари ўтказилади. Синалувчиларнинг сезгиси, идроки, вақт реакцияси, диққат кўлами, хотирасининг турлари, типлари, экстровертивлик, интровертивлик хусусиятлари, касбга яроғлилиги, касбий майллари, нутқ суръати ва шахслилик фазилатлари аниқ, дҳеч бир субъектив кечинмаларга, омилларга асосланмаган ҳолда ўлчаш жараёни амалга оширилади. Хронометрик аппаратлар томонидан олинган психологик ҳодисаларни акс эттирувчи маълумотлар ўзига хос тарзда таҳлил қилингандан кейин муайян мезонларга суянган ҳолда шахс структурасига тааллуқли хислатлар умумлаштирилади, уларнинг детерминаторлари аниқланади, бинобарин, раҳбар ёки ходим тўғрисидаги психологик тавсифнома яратилади. Маълумотларнинг аниқлилиги билан хронометрик аппаратлар бошқа тоифадаги методлардан кескин тафовутланиб туради. Худди шу боисдан олинган материаллар ишончлилик даражаси юқорилиги билан муҳим илмий-назарий аҳамият касб этади. Бошқарув психологияси фан асосини ташкил қиладиган методлар қаторига воқелик ва ҳодисани оқилона ҳал этиш методи киради. У қуйидаги таркиблардан ташкил топгандир: фотоаппарат, киноаппарат, видеокамера, магнитафон. а) фотоаппарат орқали турли ҳил вазиятлар, шасхлараро муносабатлар, алоҳида шахснинг тимсоли, иш жойининг суръати, умумий пейзаж акс эттирилади. Ҳудди шу боис объектив ҳолат фото объективда ўз ифодасини топади. Олинган воқеликнинг акси ўзини аниқлик даражаси билан муҳим аҳамият касб этади. Лекин тасвир ҳаркатсиз бўлганлиги туфайли “жонли”, “вазиятбоп”, такроран акс эттириш имконияти йўқдир. Воқеликнинг ёрқин тасвири психологик омил тариқасида илмий материал ролини ўйнайди; б) киноаппарат ва видеокамера ўзининг қамрови кенглиги, жонли ҳаракатлар мажмуаси эканлиги билан фактик аҳамият касб этади. натижада раҳбар кадр ва ходимларнинг ҳар хил вазиятлардаги кўриниши, иш устидаги ҳолати, бўш вақти тақсимлаш, ҳордиқ чиқариш ва бошқа ижтимоий ҳодисаларни ёритиб бериш тўғрисида маълумотлар тўплаш ҳамда умумлаштириш имконияти туғилади. тасвирнинг алоҳида элементларини таҳлил қилиш орқали психологик материаллар йиғиш мумкин; в) магнитафон лентасига (тасмасига) ёзиб олинган вербал муносабатларнинг ифодаси фактик материал сифатида воқелик моҳиятини очиш учун хизмат қилади. бунда шахслараро муносабатнинг суръати, ритмикаси, частотаси, вокал ҳолати аниқ акс этган бўлади. Одамларни ўрганиш, сонлардан хабардор бўлиш, ўзаро таъсир ўтказишни аниқлаш, шунингдек, психологик муҳит юзасидан маълумот олиш магнитафон ёрдами билан амалга оширилади. Умуман олганда, фактик материалларнинг объектив воситалари ҳисобланмиш жонли ва жонсиз техника воситалари раҳбар кадрлар ҳамда уларнинг қўл остидаги кишилар тўғрисидаги психологик ҳолатлар, ҳодисалар, сифатлар, қонуниятлар бўйича маълумотлар тўплаш, таҳлил қилиш, баҳолаш имконини беради. Инсон психикасини ўрганишда ундаги функционал ҳолатларни (физиологик функцияларни) қайд қилиш методи қуйидаги аппаратлар ёрдами билан амалга оширилади: томир уриш, ҳарорат ўлчаш, қон босими, тери галваник реакция, электромиограмма, ЭЭГ ва бошқалар. Раҳбар кадр ва ходим физиологик ҳолатларини текшириш жараёнида уларнинг психологик хусусиятлари ва ўзгариши юзасидан маълумотлар олиш, уларни умумлаштириш ҳамда муайян даражада хулосага келиш имкония туқилади. Олинган маълумотлар ҳам нормал, ҳам патологик ҳолатлар юзасидан мулоҳаза юритишга асос бўлади. Шунингдек, уларнинг касбий лаёқати, касбий яроғлилигини ташхис қилиш учун материаллар тўплашга шароит яратади. Инсоннинг саломатлиги, ишчанлиги, реакцияларга ҳозир жавоблиги, имконияти тўғрисида муайян материал йиғиш ва уни психологик жиҳатдан таҳлил этиш шахс омилини аниқлашда муҳим роль ўйнайди. Менежер билан индивидуал суҳбат методи. Вазият, шароит, муҳит омилларидан келиб чиққан ҳолда менежер билан суҳбатлашиш унинг айрим психологик хусусиятларини ўрганишга имкон яратади. Суҳбат муайян мавзу, муддат, мақсад, вазифа, тайёрланган саволлар тизими каби таркибларга асосланган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланади. суҳбат менежернинг розилиги билан амалга оширилади ва икки хил вариантни қўллаш назарда тутилади: стандарт ҳолда тор маънодаги мавзу бўйича фикр алмашиш эвазига шахснинг айрим психологик хусусияти, фазилати тўғрисида маълумот олиш мумкин; ностандарт, яъни кенг кўлдамдаги ҳодисалар юзасидан мулоҳазалар юритиш, мушоҳада қилиш туфайли менежернинг психологик жиҳатидан ўрганиш. Биринчи вариантда чекланган мавзу атрофида фикр юритиш орқали чуқурроқ маълумот олиш имконияти мавжуд, чунки диққат-эътибор фақат ягона объектга йўналтирилган бўлади. Ҳудди шу боис шахс тузилмасига кирувчи айрим маълумотлар тўлароқ акс этади, лекин менежернинг яхлит психологик портретини яратиш имкониятига эга бўлмайди. Иккинчи вариант ҳар хил мавзулар юзасидан фикр алмашиш орқали менежернинг савияси, дунёқараши, характер хислати, фикр юритиш хусусияти ва нутқий қобилияти бўйича психологик маълумот олинади. Унинг касбий тайёргарлиги, ходимларига муносабати, юксак туйғулари юзасидан материал йиғишда индивидуал суҳбат муҳим аҳамият касб этади. Суҳбат жараёнини қайд этиш психологик принципларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилса, унинг илмийлик даражаси янада ортади. Менежер фаолиятини ўрганишнинг асосий методларидан бири - вазият, шахсий фикрни аниқлашга йўналтирилган интервьюдир. Интервью ижтимоий психологиянинг энг оммалашган методи ҳисобланиб, у ўз навбатида стандарт ва ностандарт турларига ажратилади. Ҳар икки турдан фарқли ўлароқ унинг модификацияси мавжуд бўлиб, вазиятни ва шахсий фикрни аниқлашга йўналтирилганлиги билан бошқаларидан тафовутланиб туради. Вазиятни баҳолаш юзасидан менежерни билдирган мулоҳазаларининг мантиқий жиҳатдан асосланганлиги унинг дунёқараши, салоҳияти, интеллекти даражасидан дарак беради. бу нарсага бошқача урғу билан ёндашилганда, энг аввало вазиятни осойишта таҳлиллаш, ортиқча ташвиш, хадак, безовталанишга берилмаслик, унга эмоционал эмас, балки рационал (ақлан) муносабатда бўлиш унинг атрофидаги ходимларда ишонч туйғусини уйғотади. Ишлаб чиқариш билан боғлиқ иқтисодий ҳолат, у ёки бу тарздаги танглик, шахслараро муносабатдаги муаммолар, умумжамоа фикридаги зиддият ўзига хос психологик вазиятни вужудга келтиради. Ана шу вазиятнинг ечимига оқилона йўл топиш менежернинг топқирлиги, ташкилотчилик қобилияти, иродасининг кучлилигини билдиради. Интервью менежер нутқ ёрдами билан юқоридаги вазиятларга нисбатан бирдирилган фикрларнинг мажмуасини акс эттиришга имкониятига эга. Инсон фаолиятида нутқ ва тафаккур бирлиги муҳим аҳамият касб этиб, шахснинг мустақиллиги, мантиқан теранлиги, ақл-заковатнинг пишиқлиги, ҳозиржавоблиги, эгилувчанлиги, фикрнинг чуқурлигини акс эттиради. Ҳудди шу боис мустақил фикрлаш, шахсий қараш, позиция, ўзига хос ғоя сингари ақлий фаолият таркибларини аниқлашнинг энг самарали йўли интервьюдан фойдаланишдир. Интервью маълумотлари магнитафон тасмасига, текширувчи қайд қилиш дафтарига мужассамлаштирилади. Энг муҳим томони шундаки, интервьюни такроран таҳлил қилиш, унинг ичидан зарур аломатларни ажратиб олиш имконияти мавжуддир. Хуллас, вазият ва шахсий мустақил фикрлашни текширишда, уларга муайян жавоб топишда интервью методи муҳим роль ўйнайди. Менежернинг психологик хусусиятларини ўрганишда ўзига ўзи ҳисобот бериши тадқиқот методи сифатида қўлланилиб келинади. Ўзига ўзи ҳисобот бериш турли хусусиятли инсон омилини очишга хизмат қилади. Фикрлар мажмуаси сифатидаги ҳисобот ёки жамият ва табиатга нисбатан муносабатнинг йиғиндиси объектив ва субъектив факторларнинг акс этиши менежер фаолиятига шахсий баҳо бериш, яъни ўзини ўзи баҳолашдан иборатдир. Менежернинг ўзига ўзи ҳисобот бериши бир неча вазиятларни қамраб олади, биринчидан, бўлиб ўтган воқеликларга ижобий ёки салбий муносабатини билдириш, иккинчидан, баҳолаш жараёнидаги интернал ва экстернал назорат функциясини роли, учинчидан, хатоларни келтириб чиқарувчи сабабларини аниқлаш, тўртинчидан, нуқсонларнинг олдини олиш ҳақидаги мулоҳазалар, бешинчидан, фаолият, муомала, хулқ-атвор самарадорлигини ошириш юзасидан ўй-фикрлар ва ҳоказо. Менежернинг монологик ёки диалогик тарздаги ўзига ўзи ҳисобот бериши унинг характер хислатини, маслагини, иродавий сифатларини, шахсий хусусиятларини муайян йўналишда очиб беришга хизмат қилади. Шунинг учун ҳар қандай шаклдаги ҳисобот шасхнинг ўзига баҳо беришга қаратилган бўлиб, объектив ва субъектив баҳолашни ўзида акс эттиради. Ўзи ва ўзгалар тўғрисидаги мулоҳазаларнинг муайян тарзда мужассамлашуви якка шахснинг ўзига муносабатини ҳамда қўл остидагиларга нисбатан баҳолашини ифодалайди. Менежер ва унинг қўл остидаги (тобе) кишиларнинг ўзаро муносабатларини аниқлашга мўлжалланган методлардан бири - варақа ёки анкетадир. Варақа ёки анкета методи очиқ, ёпиқ ва шкала шакллардан ташкил топган бўлиб, сиртдан баҳо бериш, муносабат билдириш, хоҳишни акс эттириш каби психологик мезонлар ёрдамида турли хусусиятдаги эмпирик материалларни тўплаш имконини беради. Анкета ўзининг хусусиятига биноан текширилувчилардан рўй-рост фикр билдиришни, баъзан номсиз (шахснинг исми, шарифсиз) ахборот узатишни тақозо этганлиги туфайли объективроқ маълумот олиш имконини яратади. Варақа ижтимоий хусусиятли вазиятларни, муносабатларни, индивидуал қарашларни текширишда фойдаланилади, уни тарқатиш осон ва статистик ҳисоблаш эса ўнғай кечади. Худди шу боисдан материаллар кўлами кенглиги, иштирокчилар миқдори катталиги билан бошқа методлардан бирмунча ажралиб туради. Варақа саволларига “ҳа” ёки “йўқ“, шунингдек “қ” ёки “-” аломатлар ёрдами билан жавоб қилинади. Баъзи ҳолларда бир нечта вазиятдан фақат биттасини белгилаш талаб этилади, гоҳо бир савол хилма-хил позициядан келиб чиқиб ёндашилганлиги сабабли ишончлилик даражаси юксак, аниқ бўлишини ҳам таъминлайди. Энг кейинги вариантдаги варақа шкалалар орқали фикрлар мужассамлигини гавдалантиради. Менежер учун унинг ўз имкониятларини очишга қаратилган анкетадан ташқари, унга қаратилган (йўналтирилган) варақа эксперт баҳолаш учун муҳим аҳамият касб этади. Эксперт баҳолашга йўналтирилган анкета ҳар хил вазиятларни ўрганишга мўлжалланганлиги туфайли қўл остидаги (тобе) кишилар томонидан унинг муомаласи, фаолияти самарадорлиги, хулқ-атвори хусусияти, шахсий, иродавий, эмоционал, когнитив, регулятив хислатлари юзасидан муносабат билдириш, баҳо бериш орқали характерологик, этнопсихологик материаллар тўплашга имкон яратади. қўл остидаги ходимларни баҳолаш тизими ўзининг объективлиги билан бошқа мезонлар мажмуасидан тафовутланади. Айниқса баҳолаш сиртдан ўтказилиши эмпирик маълумотлар ишончлилиги, валидлиги, репрезентативлиги кўрсаткичларига кафолат беради. Менежернинг варақага берган жавоблари йиғиндиси билан эксперт баҳоси натижалари умумлаштирилса текширувнинг илмийлик даражаси янада ортади. Ходимларнинг ўзаро муносабатларини ўрганишга қаратилган анкета ўз йўриқномасига биноан турлича вазиятларни аниқлашга хизмат қилади. Шунингдек, гуруҳ ёки жамоадаги муносабатлар мажмуаси бўлмиш психологик муҳит моҳиятини очади, жипслик, ҳамдардлик, ўзаро ҳурмат, эмпатия, аттракция, симпатия, ҳамкорлик, ўзаро ёрдам, праксик юксак ҳис-туйғулар ҳолатини тавсифлайди. Бошқарув психологияси асослари курсида эксперт баҳолаш методи муҳим аҳамият касб этади. Эксперт баҳолаш методининг моҳияти шундан иборатки, менежер фаолияти, шахсиятига бериладиган ташқи баҳо ҳамкасабалари, ёрдамчилари. қўл остидаги ҳодимлари, жамоатчилик томонидан амалга оширилади. Эксперт баҳолаш кенг қамровли бўлиб, у ўз ичига менежернинг турли соҳадаги фаолияти ютуғи (муваффақиятсизлиги), шахслараро муносабати мароми, одоби (такти), шахсий фазилатлари (иллати), ҳиссий кечинмалари, иродавий сифатлари, фикрлаш услуби, қарор қабул қилиш тактикаси ва стратегияси каби ижтимоий психологик жабҳаларни қамраб олади. Эксперт баҳолашнинг муҳим томони шундан иборатки, аксарият ҳолларда мазкур жараён объективлик хусусиятига эга бўлади. Шунингдек, у танқидий ёндашувни ўзига мужассамлаштиради, муайян даражада қатъи далиллаш унда устуворлик қилади. Масалан, менежернинг ким эканлиги унинг қўл остидаги ҳодимлар, хизматчилар томонидан баҳоланиши аксарият ҳолларда аниқ, ҳақчил, одилона ҳамда умумлашган тарзда амалга оширилади. Бу масалани янада ойдинлаштириш учун тест саволлари, сўровнома сингари текшириш, синов мезонларидан фойдаланилади. Менежер ёки мутахассисни “ўрта ишчан ёки истеъдодли” деб баҳолаш экспертларнинг умумий фикрларини ўзида мужассамлаштиради. Кўпчиликнинг унга нисбатан илиқ, самимий (ғаразгўй) муносабати оқилликни ўзида акс эттиради. Эксперт баҳолаш методини қўллаш орқали раҳбар кадр ёки хизматчилар тўғрисида муайян даражада маълумотлар тўплаш имконияти туғилади ва уларнинг асосида психологик тавсиф яратилиши мумкин. Шунинг билан бирга инсонларда учрайдиган нуқсонларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишга замин ҳозирланади. Бошқарув психологияси соҳаси учун менежер ёки оддий мутахассиснинг фаолият махсули таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳудди шу сабабдан раҳбар кадр ёки етакчи мутаҳассис фаолиятининг маҳсули (иш режаси, ҳисоботи, иш юритиш йўриғномаси, жиҳозлашдаги юксак дидлиги, маҳсулот сифати, қурилиш майдончасининг кўриниши, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳолати, техникага шахсий муносабатининг ифодаси ва ҳоказо) ни таҳлил қилиш натижасида уларнинг қобилияти, ташкилотчилиги, фикрлаш услуби, нафосатлилиги, юксак ҳиссий кечинмаларига эгалиги, характерологик хусусияти, ижодкорлиги тўғрисида диагностик ҳусусиятли маълумотларни умумлаштириш мумкин. Мазкур маълумотлар текширилаётган одамларнинг шахсий фазилатлари индивидуал хусусиятлари юзасидан муайян даражада хулоса чиқаришга имкон яратади. Фаолият маҳсулини таҳлил қилиш индивидуал, гуруҳий ва жамоавий шаклда олиб борилиши мумкин. Фаолият маҳсулининг ҳар қайси алоҳида таҳлил қилинса ва баҳоланса унинг аниқлик кўрсаткичи юқори бўлади. алоҳида менежер фаолиятига берилган баҳо умумлаштирилиши орқали яхлит шахснинг психологик портрети ёки тимсоли (тасвири, образи) вужудга келади. Умумлашган тавсифлар мажмуаси шахс тўғрисида маълум маълумотлар олишига шароит туғдиради. Менежер учун фаолият ва муомала хусусиятлари текширишда табиий эксперимент методидан фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади. Умумий психология фанида қўлланиладиган табиий эксперимент методи менежер фаолияти ва муомала жараёни кечишининг объектив тарзда баҳолаш учун хизмат қилади. Умумий тамоилларга биноан кузатилувчи, ўрганилувчи, текширилувчи одамлар тажриба вазиятидан беҳабар бўлишлиги лозим, акс ҳолда унинг ҳолисоналиги пасаяди, самарадорлиги кўрсаткич қиймати эса қадрсизланиб боради. Менежер фаолияти кечишининг (иш бошидан то оҳиригача) маълум мақсад, муайян босқичларнинг рўёбга чиқишига асосланган ҳолда текширилиши унинг ишга муносабати (фаоллиги, серғайратлиги, қатъиятлиги, уюшқоқлиги, масъулиятлиги, жиддийлиги, режалилиги, собитқадамлилиги, мақсадга йўналганлиги, меҳнатсеварлиги ва ҳоказо), иш ўрни, қуроли, режаси, яққоллиги (кундалиги ёки истиқболлиги0 кўрсаткичига эҳтиёж сезиш етукликдан далолат беради. Ҳар кунги график бўйича меҳнат фаолиятини ташкил қилиш ва уни бошқариш муайян даражада қайд қилиб бориш орқали шахснинг хусусиятлари, иш услуби, касбий кўникма ва малакалари бўйича маълумот олинади. Шунингдек, вақтни идрок қилиш, ахборотларни ҳотирада сақлаш, фикр юритиш, фаҳм-фаросат, бервал ва новербал нутқдан фойдаланиш ва уни қўллаш технологияси, иш юритиш тактикаси, инсон техника муносабатини рўёбга чиқариш суръати, тембри, частотаси бўйича психологик маълумотлар тўпланади. Маълумотларни тўплаш ва уларни сифат, миқдор жиҳатидан таҳлил қилиш табиий шароитда кечган фаолиятнинг ўзига хослиги ҳамда уни амалга оширувчи шахснинг фазилатлари, мотивацион эмоционал, иродавий, когнитив, регулятив хусусиятлари аниқланади. Уларни (маълумотларни) умумлаштириш натижасида инсоннинг психологик тасвири, ички кечинмалари илмий мезонлар ёрдамида яҳлит ҳолга келтирилади. Шахслараро ёки гуруҳлараро муносабат хусусиятини текширишда муомалага киришиш ва унинг табиий шароитда кечишини кузатиш, вазият ва унинг ечимини топиш, ўзига хос равишда омиллар ҳаракатланувини қайд қилиш мақсадга мувофиқ. муомаланинг коммуникатив, интерактив, перцептив таркиблари юзасидан маълумотлилик (билимга эгалик) мулоқот моҳияти, шакли, мароми, функцияси, вазияти, муаммоси ва унинг ечимини топишда шериклар (муомаладошлар) нинг ҳуқуқий тенглиги муомала барқарорлигини таъминлайди. Муомаладошини ҳурмат қилиш, унинг имкониятини объектив баҳолаш, эркин самимий фикр алмашиш, бири иккинчисига камроқ таъсир ўтказиш натижасида ўзаро тортилганлик ҳолати юзага келади. Муомаланинг барқарорлиги, узлуксизлиги, кўтаринкилиги, шерикларнинг (мулоқотга киришувчиларнинг) бир-бирини тушунувига ва ўзаро қабул қилувчанлигига боғлиқ. Муомаланинг кечишига унинг функцияларини тўғри амалга ошиш шароити билан тавсифланади. Муомаланинг ташқи (экстернал) ва ички (интернал) ифодаси менежер билан ҳодим ўртасидаги фикр алмашув мулоқотдошларнинг нутқи қобилияти, таъсир ўтказиш имконияти, касбий назокати, хулқ-атвори, фикрлаш даражаси, инсонни инсон томонидан идрок қилишнинг одиллиги, оқиллиги тўғрисида психологик маълумотлар тўпланади. Мазкур маълумотлар ишончлилиги текширув ёки эксперимент жараёнининг табиий равишда кечишида ўз ифодасини топади. Фикр узатиш ва уни қабул қилиш кезида ўзаро назокатлиликка риоя қилишлик ва ўзаро тушунув, ўзаро ҳурмат, ўзаро симпатия, ҳатто эмпатия туйғулари мавжудлигидан далолат беради. Менежер (ходим) психикасини ўрганишда табиий эксперимент методидан фойдаланиш ва бунда шахснинг фаолияти ҳамда муомаласига алоҳида эътибор бериш бошқарув психологияси асослари соҳасини амалий, назарий аҳамиятини оширади, шахслараро муносабат услуби, мароми, мақоми такомиллашувига олиб келади. Раҳбар (менежер) ва тобе кишилар (хизматчилар, ходимлар) психикасини ўрганишда лаборатория эксперименти методи муҳим роль ўйнайди. Экспериментнинг лаборатория шакли (кўриниши) умумий психология фанида қандай қўлланилган бўлса, ҳудди шу мақсадни ўрганишга ўрганишга хизмат қилади. Унда фарқли ўлароқ аксарият ҳолларда қиёсий тавсифини беришга мўлжалланади, натижада ўзаро мутаносиблик (ҳар жиҳатдан), ўзаро интилиш уйғунлиги аниқланади. Лаборатория шароитида тадқиқот мақсади қатнашчиларига ошкора қилинади, фан учун ҳолис ёрдам бериш зарурати тушунтирилади. Лаборатория эксперимети иккита негизга суянган ҳолда текшируви ишини амалга оширади; портатив методикалар (янги ва мумтоз) ва маҳсус асбоблар (аппаратуралар) ёрдами билан менежер ёки алоҳида ҳодим ўрганилади. Ушбу методикнинг ўзига хос томони шундаки, унда вазият, маҳсус шароит ҳотиржамликка путур етказади, бунинг оқибатида безувталаниш, ҳовотирланиш вужудга келади, олинган натижалар аниқлиги субъектив омиллар билан аралашади, муаммоли, суний вазиятлар табиийлик аломатларига салбий таъсир ўтказади. Лаборатория шароитидаги шахс хадик хис этиши туфайли ҳаяжонланиш оқибатида мавжуд руҳий имкониятларини тўла-тўкис рўёбга чиқара олмайди. Лекин табиий экспериментга қараганда самарадорлиги, ишончлилиги, валидлилиги, репрезентативлиги билан бир неча баробар устуворликка эга. Лаборатория шароитида тестлар, ишбилармонлик ўйинлар, бошқатирма топшириқлар ва бошқа тадқиқот шакллари ёрдами билан инсоний билиш жараёнлари, индивидуал-типологик хусусиятлари, фаолият, хулқ, муомала сифатлари ўрганилади. Бунда проектив методикалар, расмли тестлар, тугалланмаган гап, ижодий (креатив) фикрлаш каби бир қатор портатив методларни иштирокчиларда синаб кўриш ижобий натижалар беради. Лаборатория шароитида сезги, идрок, хотира, тафаккур жараёнларини, шахснинг индивидуал-типологик хусусиятларини, асаб тизимини, физиологик механизмларни аниқ электрон асбоблар ёрдами билан ўлчаш мумкин. Бундан ташқари, касбий мойиллик, касбий лаёқат, касбий яроғлилик ҳам асбоблар билан аниқ ва такроран ўлчаш имкониятига эга. Бошқарув психологияси курси бўйича маълумотлар тўплашда муаммоли ва сунъий қийинлаштирилган вазиятни қўллаш экспериментал методи муҳим роль ўйнайди. Муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва унинг ечимини топиш методи синалувчининг ақл-заковати кўрсаткичи, ижодий изланиши, ақлнинг чуқурлиги, теранлиги, маҳсулдорлиги, тезлиги, ҳиссий кечинмаларини идора эта олиш имконияти, шахснинг интервертлиги экстравертлиги хусусиятлари, хавотирланиш (безовталаниш) даражаси юзасидан ҳам назарий, ҳам амалий материаллар йиғишга мўлжалланган. Одатда муаммоли вазиятни табиий шароитда яратиш муайян босқичлар орқали ечимини топиш туфайли амалийлигини барқарорлаштиради: а) муомма моҳиятига кириш; б) муаммо ечимини излаш учун воситалар, йўллар танлаш; в) сараланган усуллар, воситалар ва йўлларни татбиқ этиш; г) ечимнинг тўғрилигини текшириш. Муаммоли вазиятлар хилма-хил ҳолатларга, мавзуларга бағишланган бўлиб, аниқ вақт оралиғида уни ҳал қилиш, ечиш амалга оширилади. Масалан, “Ишлаб чиқаришнинг иқтисодий омилини барқарорлаштириш мумкинми?”, “Ходимлар ўртасида кўнимсизликнинг олдини олиш учун нима қилиш керак?”, “Жамоада фидоийлик тўйғусини қандай шакллантириш мумкин?” ва ҳоказо. Муаммо индивидуал ва гуруҳий тарзда ҳал қилиш йўллари мавжуд бўлиб, юзага келган шароит, ҳолат ва вақт бирлигига биноан ҳар хил усуллар татбиқ этилади. муаммоли вазиятнинг ечими қатъий ва мутлақ бўлиши шарт эмас, кўпинча нисбий хусусиятга асосланган ҳолда унга ёндашилади. Вазиятлар тўғрисида амалий тажрибалар ва назарий хулосалар малакаси ошиб бориш туфайли ечимини торпишга камроқ вақт сарфлана бошлайди. Download 2.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling