Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. A.Parpiev, A.Maraximov Elektron o’quv uslubiy majmualar. Oliy ta’lim 
muassasalari uchun / –T.: O’zME davlat ilmiy nashriyoti, 2008. – 144 b. 
2. Solovov A.V. Virtualnыe uchebnыe laboratorii: nekotorыe napravleniya i 
prinstipы razrabotki // Telematika, 2002: Sankt-Peterburg: SPbGITMO, 
Moskva: GosNII ITT «Informatika», 2002. – 366 s. 
3. Жураев А.Р., Тешаева И.М. Методические основания оптимизации 
содержания предмета Технология // Проблемы науки, 30:6 (2018), C. 88-
89. 
4. Жураев А.Р., Махсудова М.Д. Педагогические основы обеспечения 
непрерывности при обучении предмету технологии // Проблемы 
педагогики. № 3 (35), 2018, С. 26–27. 
5. Жураев А.Р. Метод эффективного использования технических средств 
обучения 
в 
организации 
учебного 
процесса 
в 
направлении 
«технологическое образование» // Вестник науки и образования. 2020, № 
19-2 (97), С. 38-41. 


22 
ТЕХНОЛОГИЯ ЎҚИТУВЧИЛАРИ ТАЙЁРЛАШДА ГРАФИКА 
ФАНЛАРИНИ ЎҚИТИШНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ 
Э.И. Рузиев 
 УрДУ “Технологик таълим” кафедраси мудири,
педагогика фанлари доктори, профессор 
Мамлакатимизда таълим тизимини модернизация қилиниши умумий 
ўрта таълим мактаблари учун технология ўқитувчилари тайёрлаш жараёнига 
ҳам катта таъсир ўтказди. Таълим жараёни кредит тизимига ўтказилиб, ўқиш 
муддати 3 йил қилиб белгиланди. Бундай қисқа муддатда юқори малакали, 
замонавий 
талаблар 
даражасидаги 
мутахассислар 
тайёрлаш 
учун 
талабаларнинг келгусида мутахассис сифатидаги касбий фаолиятининг ўзига 
хос жиҳатлари максимал ҳисобга олиниши талаб қилинади ва шунга мос 
ҳолда фанлар ва уларнинг мазмуни белгиланиши керак. Бу ўзгаришларга 
таёргарлик жараёнида “Технологик таълим” бакалавриат йўналишининг 
таълим стандартлари, ўқув меъёрий ҳужжатлари тубдан қайта кўрилиб 
такомиллаштирилди. Умумий ўрта таълим мактабларидаги технология фани 
“технология ва дизайн” ҳамда “сервис хизмати” йўналишларида ўқитилиши 
муносабати билан бакалавриат йўналишининг ўқув режасидаги фанлар 
таркиби, уларнинг мутахассис тайёрлашдаги ўрни ҳам янги талабларга 
мослаштирилди. 
Технологик таълим йўналишидаги графика цикли фанлари қаторида 
биринчи навбатда чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фани 
кўрсатилади. Талабалар ОТМдаги таълим даврида умумкасбий ва ихтисослик 
фанларининг асосий кўпчилик қисмини ўрганиш жараёнида улардан график 
билим, кўникма ва малакаларни эгаллаганлик талаб қилинади. Технология 
фани ўқитувчиси сифатидаги касбий фаолиятида эса булардан ташқари 
дизайн асосларидан ҳам маълум йўналиш (тасвирий санъат асослари, 
лойиҳалаш, конструкциялаш ва ҳ.)даги билим ва малакалар талаб қилинади.
Технологик таълим йўналишидаги чизма геометрия ва муҳандислик 
графикаси фанининг мазмуни ва уни ўқитишдаги айрим мунозарали 
ҳолатларга тўхталиб ўтсак. Ҳозирги даврда технологик таълим 
йўналишидаги чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фани 1 ва 2-
семестрлар давомида 116 соат (40 соат маъруза, 76 соат амалий машғулот) 
ҳажмида ўқитиш кўзда тутилган.амалдаги намунавий фан дастурида чизма 
геометрия фани машинасозлик бакалавриат йўналишларидаги чизма 
геометрия фани мазмунини такрорлайди. Унда фаннинг технология 
ўқитувчиси касбий фаолияти хусусиятлари ва амалий йўналиши ҳисобга 
олинмаган. 
Чизма геометрия фанидаги “Ёйилмалар” ва “Геометрик жисмларнинг 
ўзаро кесишиши” бўлимларини ўргатишда назарий маълумотларни амалий 
йўналишда бирмунча кенгайтириб, талабалар бажарадиган индивидуаль 
график топшириқлар мазмунини ҳам ўзгартиришни таклиф қиламиз. Чунки, 
технология фани ўқитувчиси умумтаълим мактабларидаги “Сервис хизмати” 


23 
йўналишида бичиш-тикиш ишларини ўргатишда турли маҳсулотлар ва 
кийимларнинг андазаларини тайёрлашни ҳам ўргатади. Технология ва 
конструкциялаш билан боғлиқ тўгарак машғулотларида ўқувчилар маҳсулот 
қисмларининг ўзаро кесишиш чизиқларини бажаришларига тўғри келадиган 
вазиятлар бўлиб туради. Бундай холатларда ўқитувчи чизма геометрияда 
эгаллаган билимларидан фойдаланиб ўқувчиларни ушбу амалларни тўғри 
бажаришга ўргатади. Ушбу бўлимларни кенгроқ ўрганиш учун ўқув 
соатларини “Сиртлар”, “Позицион ва метрик масалалар” каби бўлимларни 
бирмунча қисқартириш ҳисобига кенгайтириш мумкин. 
Технологик таълим йўналишидаги “Муҳандислик графикаси” фанидаги 
мунозарали ҳолатлар анча кўп. Фан дастуридаги мавзуларда геометрик, 
проекцион, машинасозлик ва қурилиш чизмачилиги бўлимлари тўла қамраб 
олинган. Бунинг устига технология ўқитувчиларининг топографик 
чизмачилик бўйича ҳам компетенцияларини шакллантириш кўзда тутилган. 
Бу бўлимлар бўйича 1семестрда назарий маълумотларни ўрганиб, катта 
ҳажмдаги индивидуаль график топшириқларни бажариш режалаштирилган. 
Биринчидан бундай ҳажмдаги материални қисқа муддатда қандай қилиб 
сифатли ўзлаштириш мумкинлиги ўзи бир муаммо. Иккинчидан ушбу 
материалларнинг ҳаммаси ҳам технология ўқитувчисининг касбий 
фаолиятида асқотадими? Масалан, топографик чизмачилик геодезия ва 
картография йўналишлари, шунингдек, қурилиш йўналишлари бўйича 
мутахассислар тайёрлашда касбий фаолият учун зарур. Технология фанида 
топографик чизмачиликдан қандай билимлар амалий аҳамиятга эгалиги 
тушунарсиз. Шунингдек, қурилиш чизмачилиги бўйича барча асосий 
мавзуларни технология ўқитувчиси касбий фаолияти учун бирдек зарур 
эмаслиги кўриниб турибди.
Технологик таълим йўналишлари учун муҳандислик графикаси 
фанининг мазмунида талабаларнинг график саводхонлиги (чизма 
асбобларидан тўғри фойдаланиш, чизмаларни стандарт талаблари асосида 
бажариш ва уларни саводли ўқиш), политехник билимлари ҳамда 
конструкциялаш малакаларини ривожлантиришга асосий эътиборни қаратиш 
зарур деб ҳисоблаймиз. Бунинг учун геометрик ва проекцион чизмачилик 
бўлимларида талабалар чизма бажариш малакаларини эгаллаб машинасозлик 
чизмачилигининг мос мавзуларида машина деталларининг яққол тасвирлари, 
вазифаси ва ишлатилиш соҳаларига оид материалларнинг келтирилиши 
фанни ўрганишнинг амалий аҳамиятини орттиради. Архитектура-қурилиш 
чизмачилигидан 
бу 
йўналиш 
талабаларига 
архитектура-қурилиш 
чизмачилиги ҳақида умумий маълумотлар, бино плани, фасади, қирқими, 
бинонинг конструктив элементлари ва бош план чизмаси бўйича умумий 
маълумотлар берилса етарли бўлади.
Замонавий талабларга мос, рақобатбардош кадрлар тайёрлашдаги ўқув 
режалари ва фан дастурларида мутахассис касбий фаолиятининг ўзига хос 
томонларининг ҳисобга олиниши катта аҳамиятга эга. Умумкасбий фанлар 
қаторидаги чизма геометрия ва муҳандислик графикаси фани ҳам бўлғуси 


24 
технология фани ўқитувчиларининг график саводхонлиги, конструкциялаш, 
лойиҳалаш ва ижодкорлик қобилиятларининг ривожланишига хизмат 
қилиши зарур.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling