- Мактабгача таълимни давлат таълим муассасаларида ёки хусусий таълим муассасаларида олиш мумкин. Ота-оналар асосан болаларини ясли га 3-4 ёшдан беришади.
- Тайёрлов-Хусусий мактабларда тайёрлов (ёки бошланғич) синфларга болаларни 5 ёшидаг қабул қилишади. Чет эл фуқаролари мактабга 7 ёшдан боришади, 11-13 ёшида бирданига бирор хусусий мактабнинг ўрта синфига ўтказилади.
Бошланғич таълим - Кўпчилик британиялик болалар давлат бошланғич мактабларига 5 ёшдан ўқишга киришади, шундан сўнг 11йиллик ўрта мактабларга ўтишади, шу мактабдан коллеж.га ўтишади.
- Бошланғич мактабда болалар инглиз тили, математика, тарих, география, мусиқа, санъат ва саноат технологияси фанлари ўтишади. Ўқув предметларини ота-оналар танлашади.
- Бир неча боро ва графликларда 11 ёшликлар кенгайтирилган «11+» деб номланган имтиҳон топширишади, бу ўрта таълим олишни танлаш имконини беради. Аввал бу имтиҳон Англия ва Уэльс нинг барча ҳудудларида қўлланилган у стандартлаштирилган тест сингари кучга эга бўлган.
- Англияда 16 ёшгача ўрта таълим мажбурий ҳисобланади. Барча давлат ва хусусий мактабларда болалар 11 ёшдан 16 ёшгача ўқишади ва уларни GCSE (General Certificate of Secondary Education) — умумий ўрта таълим гувоҳномаси олишга тайёрлашади, ёки GNVQ (General National Vocational Qualification) — касбий квалификация ҳақидаги миллий гувоҳнома олишади.
- Кўпчилик чет эллик ўқувчилар британиялик ўрта мактабларга (кўпинча мактаб-пансионларга) 11-13 ёшида боришади.
Ижодкорликни, ўз-ўзига ишонч, мустақилликни шакллантириш британия мактабларининг энг асосий вазифаларидан. - Ижодкорликни, ўз-ўзига ишонч, мустақилликни шакллантириш британия мактабларининг энг асосий вазифаларидан.
- Болалар турли фанлар бўйича умумий махсус таълим циклидан ўтишади, бу Common Entrance Examination имтиҳонини топшириш билан якунланади.
- Ушбу имтиҳонни муваффақиятли топширганлик юқори мактабга кириш шартини бажарганлик ҳисобланади. 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар (одатда 7-9 та предмет бўйича) мақсадга мувофиқ ўрта таълим — General Certificate of Secondary Education сертификатини олишга тайёргарлик кўришади.
Do'stlaringiz bilan baham: |