Буюк фрейд ва унинг психоанализ таълимоти
Download 203.27 Kb.
|
БУЮК ФРЕЙД ВА УНИНГ ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИ
БУЮК ФРЕЙД ВА УНИНГ ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИ БУЮК ФРЕЙД ВА УНИНГ ПСИХОАНАЛИЗ ТАЪЛИМОТИ Фрейдни ўқитиш ғояси қачон пайдо бўлди? Мен “Асаб ва руҳият” номли китобимда шу давргача (ўйлайманки, бундан кейин ҳам) ўзининг психоанализ таълимоти билан билан бутун дунё илм аҳлини ҳайратга солиб келаётган буюк мутафаккир олим Зигмунд Фрейд ҳақида қисқача маълумот бераётганимдан ҳурсандман. Менинг мақсадим бу олим ҳақида китоб ёзиш эди. Бу фикр 1997 йили қўлимга “Психология бессознательного” китоби тушиб қолгандан сўнг пайдо бўлганди. Зигмунд Фрейднинг психоанализ таълимотини ўқидиму, у мени ўзига ром этди. Унинг ишларини ўзбек тилига таржима қилиб кичикроқ бир китоб ёзмоқчи бўлдим. Бироқ бу ишларим қолиб кетди. Менда З. Фрейднинг психоанализ таълимотини “Тиббиёт психологияси” дарслигига киритиш ва уни талабаларга ўқитиб бошлаш фикри пайдо бўлди. Балким унинг таълимоти Республикамизнинг психология кафедралари бор бошқа институтларда ўқитилар деб қизиқиб кўрдим. Бироқ психоанализ таълимоти ҳеч жойда ўқитилмас эди. Мен З. Фрейднинг психоанализ таълимотини институмизнинг (у пайтда 2-чи ТошМИ) ўқув дастурига киритшга муваффақ бўлдим. З. Фрейд таълимоти бўйича алоҳида маъруза тайёрладим ва уни барча факультетларда ўқитиб бошладим. Амалий машғулотларда бу таълимотни талабаларга ўргатиб бошладик. Айниқса психоаналитик даволаш усуллари талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Ўша пайтлари гипноз билан ҳам шуғулланиб талабалар ва беморларга гипнотерапия ҳам ўтказар эдим. Бироқ психоаналитик терапия мени шу қадар ўзига ром этдики, мен гипноз билан шуғулланишни тўхтатиб қўйдим. Қизиққан талабаларга ҳам психоаналитик даволаш усулларини дарсдан кейин ўргатиб бошладим. Бу талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва жуда кўп талабалар “Фрейд ҳаёти ва ижоди”, “Психоанализ таълимоти”, “Психоналитик терапия” мавзуларида илмий тўгаракларида докладлар қилиб бошлашди. Мен мамнуният билан айтаманки, З.Фрейднинг психоанализ таълимоти ҳақидаги маърузамизни эшитишга бошқа институтлар, хусусан 1-ТошДавТИ талабалари ҳам келишарди. Низомий номидаги Тошкент педагогика университети амалий психологлар тайёрлаш кафедраси тингловчилари ва педагоглари ҳам ушбу маърузани тинглашга келиб туришган. Вақтлар ўтиб баъзи таълимотлар инқирозга учрайди ва унут бўлади. Ч. Дарвиннинг “Турларнинг келиб чиқиши” ҳақидаги таълимотини бунга мисол қилиб кўрсатиш мумкин. З. Фрейднинг психоанализ таълимоти ҳам ўз вақтида жуда кўп тандиқларга учраган. Бироқ бу танқидлар остида унинг назарияси ўзгариб, янги тусга кириб ва инсонларга янада яқинроқ бўлиб бораверди, унинг моҳияти янада юксалаверди. З.Фрейд таълимоти нафақат тиббий фанлар ва психологияда, балки фалсафа, этика, эстетика, деонтология, этнология, юридик фанлар, жамиятшунослик каби ўндан ортиқ йирик фанлар ичига кириб борди. Фикримизча, нафақат жамиятда бўлаётган воқеаларни, балки иккала инсон орасида рўй берадиган ҳар қандай муносабатларни Фрейд таълимотига асосланиб тушунтириб бериш мумкин. Мен Зигмунд Фрейднинг “Психонализ таълимоти” ни инсоният олдидаги моҳияти бўйича буюк Эйнштейннинг “Нисбийлик назарияси” билан бемалол таққослаган бўлур эдим. Агар Нобел мукофоти олувчилар рўйхатида психологлар ҳам бўлганиида эди, бу мукофотни ҳеч иккиланмай Фрейдга тақдим қилишган бўлур эди. Худди буюк физиолог И.П. Павловга: “Сизнинг анализаторлар ҳақидаги таълимотинингиз Нобел мукофотига арзигулик. Биз Сизга ушбу мукофотни бермоқчимиз” деганларидек, Фрейдга ҳам худди шу сўзлар билан мурожат қилишган бўлур эди. Умуман олганда ўша пайтлари Нобел мукофоти бугунгидек машхур эмас эди. Шунинг учун ҳам баъзи буюк олимлар бу мукофотдан воз кечишган ёки бериладиган пулга қизиқиб мукофотни олишга рози бўлишган. Шулар ичида Павлов ҳам бор эди. Нобел мукофоти обрўсини ошириш мақсадида уни бутун дунёга машхур шахсларга беришади. Натижада Нобел мукофоти жуда машхур бўлиб кетади. Бу ерда келтирилган маълумотлар ҳар бир ўқувчида “Мен З. Фрейдни ўрганишим керак!” деган фикрни уйғота олади, деган фикрдаман. Чунки Фрейд таълимотидан завқланиб кетган бир олим: “Агар Фрейд бўлмаганда эди, уни ўйлаб топиш керак бўларди” деб хитоб қилган. Тўғри! Фрейдни жамиятнинг ўзи яратди. Фрейд ва унинг таълимотисиз психологияни тасаввур қилиш қийин! Фрейднинг болалик даври? Зигмунд Фрейд 1856 йили 6 майда Австрия империясига қарашли Фрайбург дунёга келган. 1960 йили Фрейдлар оиласи Вена шаҳрига кўчиб ўтишган. Демак, кичкина Зигмунд бу шаҳарда бор-йўғи 4 ёшга киргунга қадар яшаган. Шундай бўлсада, чехлар бу буюк олим шарафига Прага шахрида “У бизнинг юртда дунёга келган” деб ёдгорлик ҳайкалини ўрнатишган. З. Фрейд худди ўзбекларга ўхшаб кўп болалик оилада туғилган. Уларнинг оиласида 8 та фарзанд бўлган. Зигмунд эса оилада учинчи фарзанд бўлган. Зигмунд ўта нимжон бола эди ва тез-тез касал бўларди. Шунинг учун ҳам оиладаги катта эътибор унга қаратиларди. Отаси ўғлининг касал бўлиб ўлиб қолишидан жуда қўрқарди. Фрейдлар оиласи камбағал яшашган. Унинг отаси жун (шерсть) сотиб фарзандларини боққан. Фрейд жисмонан нимжон бўлишига қарамасдан (ўзи буюк одамлар жисмонан нимжон бўлади шекилли) илм олишга жуда чанқоқ эди. У болалик давриданоқ ўткир ақли, зийраклиги ва шу билан бирга ўта инжиқлиги билан ажралиб турарди. Ёш Зигмундни деярли барча маълумотлар қизиқтирарди. У чет тилларни ҳам тез ўзлаштириб олган. Download 203.27 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling