«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet56/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70
Bog'liq
жамланма

«Алвидо, қурол» романи
Ушбу роман ўзбек тилига Иброҳим Ғафуров томонидан «Алвидо, қурол» номи остида таржима қилинган. Ушбу китоб илк бор ўзбек тилида 1986 йилда чоп этилган.
«Алвидо, қурол” асарида биринчи жаҳон уруши тасвирланган.
Асар асосан автобиографик хусусиятга эга, яъни адиб ушбу асарда бевосита ўзи кўрган ва иштирок этган воқеаларни қаламга олган. Ушбу асарни ҳеч бир муболағасиз реалистик роман дейиш мумкин.
Асарда биринчи жаҳон урушининг айбдорлари ким эканлиги бадиий бўёқлар асосида жуда аниқ тасвирланган. Қайси тарафда туриб жанг қилаётганларидан қатъи назар, аскарлар дунёдаги энг ажойиб одамлар эканлиги, урушни бошлаганлар эса энг ифлос одамлар эканлиги кўрсатиб берилган.
Эрнест Хемингуэй «Алвидо, қурол!» романидаги сўзбошида ёзади: «Урушларда жанг қилаётган одамлар дунёдаги энг ажойиб одамлардир, фронтнинг қизғин қисмларига кириб борганинг сари бундай ажойиб кишиларга кўпроқ дуч кела бошлайсан. Лекин урушни бошлаганлар, унинг оловига яна олов ташлаб турганлар иқтисодий рақобатдан, фойда ундиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган тўнғизлардир. Мен урушда бойлик орттирганлар, уруш оловини ёққанлар урушнинг биринчи кунларидаёқ мамлакат гражданларининг мухтор вакиллари томонидан отиб ташланмоғи зарур, деб ҳисоблайман».
«Алвидо, қурол»даги қаҳрамонларнинг фикр-хаёллари ва тақдири ўқувчини урушнинг инсоният бошига солган мудҳиш кулфатлари ҳақида ўйлашга ҳамда тинчликнинг қадрига етишга чорлайди. Адиб ўзининг давлати ва халқини ҳеч кимдан устун қўймаган.
Адиб романда уруш ва унинг оғир оқибатлари ҳақидаги хотираларини асар қаҳрамони Фредерик Генри ҳаёти орқали ифода этади. Америкалик Генри уруш ҳақидаги фикру хаёллари ҳақиқий ҳолат билан тўғри келмаслигини жанггоҳга боргач билади. Урушда бир-бирининг қонини тўкаётганлар бошқаю уруш бошланишига сабабчилар ва уни авж олдираётганлар бошқа эканлигини кўради. Асарда давлати, дини ва миллатидан қатъи назар умуминсоний фазилатлар улуғланган. Генри жароҳатланиб ҳарбий шифохонага тушганда ҳамшира қиз Кетрин Барклига меҳр қўйиб, биргаликда Швецияга кетишади. Улар ўртасидаги севги, самимий ва беғубор муҳаббат урушга қарама-қарши қўйилади. Улар уруш даҳшатларидан шахсий бахтга эришиш орқали йироқ бўлишга интиладилар. Аммо Кетрин бевақт ҳаётдан кўз юмиши оқибатида Фредерик Генри ҳаётнинг мураккаблиги ва шафқатсизлигини англаб етади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling