Бўз қурилиш коммунал хўжалик касб хунар коллежида
Download 89 Kb.
|
Йигилиш баёни 1 синфлар учун
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.01.2023 йил Бўстон шахарчаси
- КУН ТАРТИБИДА: 1. 1-синф ўқувчиларига таътил бериш тўғрисида.
- ҚАРОР ҚИЛАДИ
- Баённома тузувчи : К.Шоқосимова
“ТАСДИҚЛАЙМАН” Бўстон туман 1 –умумий ўрта таълим мактаби директори: ___________ Г.Ахунова 10.01.2023 йил Бўстон туман 1-умумий ўрта таълим мактабида навбатдан ташқари ўтказилган педагогик кенгаш йиғилиши Б А Ё Н Н О М А С И 10.01.2023 йил Бўстон шахарчаси Йиғилиш раиси: Мактаб директор – Г.Ахунова Қатнашдилар: Мактаб директор ўринбосарлари, мактаб психологи, синф рахбалари, ўқитувчилар жами 68 нафар КУН ТАРТИБИДА: 1. 1-синф ўқувчиларига таътил бериш тўғрисида. _________________________________________________________________ (Г.Ахунова, М.Алимқулова, Ш.Саттарова) Кун тартибидаги биринчи масалалар юзасидан мактаб директори Г.Ахунова сўзга чиқиб 1-синф ўқувчиларига таътил бериш тўғрисида гапириб жумладан шундай деди: -Хурматли ўқитувчилар, азиз устозлар! Мамлакатимизда халқ таълими сифатини ўрганиб чиқиш ва баҳолаш, ўқитувчи мавқеини ошириш, уларни тизимли равишда рағбатлантириш мезонлари яратилмоқда. Бу борада вилоят халқ таълими бошқармаси таълим сифатини баҳолаш тизимини ўрганиб чиқди. Ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, шу пайтгача таълим тизими сифати ва ягона ёндашувга асосланган реал ҳолатни баҳоловчи тизим бўлмаган. Шу боис таълим сифатини аниқлаш учун бир неча ташқи манбалар маълумоти ўрганилиб, халқаро тажрибалар амалиётга жорий этилган ҳолда шаффоф ҳамда объектив баҳолаш мезонлари яратилмоқда. Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 5 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган: кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун; қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун; баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун; ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади. 1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил январь ойига кўчирилиши керак деб хисоблайман. Шундан сўнг музокаралар бўлиб ўтди. Музокара учун сўзга чиққан ўқитувчилар З.Каримова, К.Шоқосимова кун тартибида кўриб ўтилган масалалар бўйича ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Кун тартибидаги масалаларни атрофилча ўрганиб чиқиб йиғилиши кенгаш аъзолари ҚАРОР ҚИЛАДИ: 1. Мактаб директори Г.Ахунованинг кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзлаган ахборотлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин. 2. Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан 1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил январь ойига кўчирилсин. 3. Мазкур ўзгариш хақида 1 синф ўқувчиларининг ота оналарига етказилсин. 4. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлашни ЎИБДЎ М.Алимқулова зиммасига юклатилсин. Баённома тузувчи : К.Шоқосимова Download 89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling