C++ dasturida takrorlanish operatori while reja


Download 87.79 Kb.
bet3/5
Sana16.01.2023
Hajmi87.79 Kb.
#1096252
1   2   3   4   5
Bog'liq
C DASTURIDA TAKRORLANISH OPERATORI WHILE

Бу ерда хам шарти аввал текшириладиган цикл оператори каби қоидаларга амал қилинади, яъни шартли ифода қиймати 0 га тенг бўлган ҳолда do while цикли ўз функциясини тўхтатади. while цикли учун бўлганидек do while цикли учун хам қуйидаги циклдан чиқиш ҳолатларини келтириш мумкин:


Масалан : y=sinx функцияни ҳисоблаш дастурини тузиш керак бўлсин. Бу ерда h=0,1 деб олинсин.
#include
#include
#include
main()
{float x=1, y; clrscr();
Do
{y=sin(x); printf(“x=%g y=%f\n”, x,y); x+=0.1;} while(x<=2);
getch()
}
2- misol.
#include
main()
{
int n;
do
scanf(“%d”, &n);
while(n!=20);
}

Изох : дастур бажарилиши клавиатурадан 20 сонини киритгунча хисоблаш давом этади. Бу ерда != белгиси тенг эмас деган маънода ишлатилади.


for оператори
while оператори ёрдамида циклларни ташкил этишда 3 та зарурий амаллар: цикл ўзгарувчисига бошланғич қиймат бериш, ҳар бир итерацияда циклни давом этиш шарти бажарилишини текшириш ва цикл ўзгарувчиси қийматини ўзгартиришни бажаришимиз керак.

Масалан: y=cosx функциясини ҳисобланг. Бу ерда қадам, dx= 0,2.


# include
# include
# include
main()
{ float x,y; clrscr();
for(x=2; x<=3; x+=0.2)
{y=cos(x); printf(“x=%g y=%g\n”, x,y);}
getch();
}

{Циклик жараёнлар}


#include
#include
using namespace std;
void main()
{ double p,s=0,f1,f2,n,m;
for(n=1;n<=4;n++)
{ p=1; for(m=1;m<=5;m++)
{f1=sqrt(abs(exp(m*log(n))+exp(n*log(m))));
f2=exp(m*log(n))+exp(n*log(m));
p=p*(f1/f2);
}
s=s+p;
}
cout<<"Natija : \n";
cout<<"s= "<}
for оператори циклни ишлаши учун зарур бўладиган учта операцияни ўзида бирлаштиради. Бу операцияларни қисқача қуйидагича характерлаш мумкин: бошланғич қийматни ўзлаштириш, шартни текшириш, цикл счётчигини қийматини ошириш. for оператори ифодасидаги қавснинг ичида шу уччала операцияни амалга оширувчи ифодалар ёзилади. Қавс ичидаги ифодалар нуқтали вергул орқали ажратилади.
for циклининг биринчи ифодаси цикл счётчигига бошланғич қийматни ўзлаштиради. Счётчик – тўғридан–тўғри for циклида эълон қилинадиган ва қиймат ўзлаштириладиган бутун сонли ўзгарувчидир. С++ да бу ўринда счётчикка қиймат берадиган ихтиёрий ифода ёзилишига имкон берилган. for циклининг иккинчи параметрида циклни давом этиш шарти аниқланади. Бу шарт while конструкциясининг шарти бажарадиган вазифани амалга оширади. Учинчи параметрда эса цикл счётчиги қийматини ўзгартирувчи (оширувчи ёки камайтирувчи) ифода ёзилади. for циклидан фойдаланишга мисол. for циклининг қўлланилишига.
1.include< iostream. h>

  1. int main()

  2. {

  3. int counter;

  4. for (counter=0 ; counter<5; counter++ )

  5. cout<< “Looping!”;

  6. cout<< “\n Counter:” << counter<< “.\n”;

  7. return 0;

  8. }

НАТИЖА:
Looping! Looping! Looping! Looping! Looping!
Counter: 5

for оператори учун мураккаб ифодаларни берилиши


for цикли дастурлашнинг кучли ва қулай инструментидир. for операторида циклни ўзаро боғлиқ бўлмаган параметрлар (бошланғич қиймат ўзлаштириш, бажарилиш шарти ва қадам) ни қўлланилиши цикл ишини бошқаришда жуда яхши имкониятларни очиб беради.
for цикли қуйидаги кетма–кетликда ишлайди.

        1. Цикл счетчигига бошланғич қиймат ўзлаштирилади.

        2. Циклни давом этиш шартидаги ифода қиймати ҳисобланади.

        3. Агарда шарт ифодаси true қиймат қайтарса олдин цикл танаси бажарилади, кейин эса цикл счётчиги устида берилган амаллар бажарилади.

Ҳар бир итерацияда 2 чи ва 3чи қадамлар такрорланади.



Download 87.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling