Cамарќанад Давлат университети ўќув-методик кенгашнинг 2009 йил 17 апрелдаги
Download 107.5 Kb.
|
Рейтинг йурикномаси 2010
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
- Жорий баҳолаш мезонлари
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАР БИЛИМИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ВА БАҲОЛАШНИНГ РЕЙТИНГ ТИЗИМИ ҲАҚИДА САМАРҚАНД-2010 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги ўзгартирилган ва қўшимчалар киритилган Низомни амалиётга жорий этиш бўйича ЙЎРИҚНОМА «Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом» Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 10 июлда 1981-рақам билан рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2009 йил 11 июндаги 204-сонли буйруғи билан тасдиқланган. Топшириққа мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2010 йил 25 августдаги 333 сон буйруғи билан Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда Ўзбекистон республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 26 августда 1981-1-сон билан давлат рўйхатидан қайта ўтказилган. Ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Низомнинг ҳар бир банди кафедраларда ишлаб чиқилди. Самарқанд давлат университети ўқув методик кенгашининг 2009 йил 22 августдаги мажлиси ва университет Илмий кенгашининг 2009 йил 29 августдаги мажлисида тасдиқланган «Талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низомни амалиётга жорий этиш бўйича йўриқнома»га ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилди. Қуйида низомнинг баъзи бўлимларига изоҳ берилмоқда. 1.(4) Назорат турлари, мезонлари фан ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилган рейтинг назоратлари жадвали кафедра мажлисида таҳлил қилиниб, кафедра мудири тавсияси билан ҳар бир факультет ўқув-услубий кенгашида муҳокама қилинади ва тасдиқланади ҳамда ҳар бир фаннинг ишчи ўқув дастурида машғулот турлари билан биргаликда кўрсатилади. Эслатма: Қавс ичидаги рақам рейтинг Низомидаги банд рақамини билдиради. 2.(11) Фанлар бўйича ўтказилган назоратларнинг баҳолаш улуши қуйидагича тақсимланиши тавсия этилади: ЖБ-35, ОБ-35, ЯБ-30. Назоратларга ажратилган баллар мос равишда уларнинг сонига тақсимланади ва улуши белгиланади. 3.(11) Амалий машғулотлар сифатида ўтиладиган чет тили, рус тили (ўзбек тили) ва ҳоказо фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи жорий баҳолаш ва якуний баҳолаш ўтказиш йўли билан аниқланади. Ушбу ҳолда максимал ўзлаштириш кўрсаткичлари мос равишда 70 ва 30 балл бўлади. 4.(11) Якка тартибдаги машғулотлар ва практикумлар бўйича талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичи фақат жорий баҳолаш ўтказиш йўли билан 100 баллик тизим орқали аниқланади. 5.(11) Сиртқи ўқув шакли талабаларининг билими ЖБ ва ЯБ ўтказиш йўли билан аниқланиб, унда талабаларнинг максимал ўзлаштириш бали мос равишда 70 ва 30 балл қилиб белгиланади. 6.(11) Фанга ажратилган амалий соатлар (амалий машғулот, семинар, лаборатория иши) ҳажми 20 соатгача 1 та, 40 соатгача 2 та, 40 соатдан ортиқ бўлса 3 та жорий назорат белгиш тавсия қилинади. 7.(11) Семестрда аудитория соати 68 соатгача бўлса 1 та оралиқ назорат, аудитория соати 70 ва ундан кўп бўлса 2 та оралиқ назорат белгилаш тавсия қилинади. 8.(11) Жисмоний тарбия (валеология билан бирга) бўйича назоратлар 100 балл ҳисобидан (валеология -50, жисмоний тарбия -50) ўтказилади. 9.(15;16) Жорий баҳолаш мезонлари Download 107.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling