Цемент чангларини ушлаб қолишнинг янги усули Доцент: Садуллаев Х. М
Download 14.01 Kb.
|
Maqola
Цемент чангларини ушлаб қолишнинг янги усули Доцент: Садуллаев Х.М. Талаба: Бегашев Х. Фарғона Политехника Институти Аннотация Калит сўзлар: Чанг заррачалари, ултьрабинафша нурлар, фотосинтез, санитария меъёрлари. Атмосфера хавосининг чиқиндилар билан ифлосланиши ХХ асрдан бошлаб тезлаша бошланди. Ҳаводаги чанг зарралари нафақат инсон организмига, балки барча тўлиқ мавжудодга салбий таъсир кўрсатади, қуёшнинг ултьрабинафша нурларини тутиб қолади, хайвонлар, қушлар ва ҳашоротларнинг нобут бўлишига сабабчи бўлади, табиатда фотосинтез жараёнини бузади, ўсимликларни қуритади. Ҳар йили Ўзбекистон худудида жойлашган манбалардан хавога 4 миллион тоннага яқин зарарли моддалар қўшилмоқда. Шу сабабли атроф муҳитга етказаётган зарарли ҳолатларни бартарафа этиш ер юзидаги барча халқлар ва давлатлар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Марказий Осиё минтақасидан давлатлар ичида энг катта цемент ишлаб чиқариш саноати Ўзбекистонда бўлиб, бу корхоналар республикамиз атроф муҳитига кўп йиллар давомида ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келади. Ўзбекистон цемент корхоналаридаги айланувчи печлардан чиқаётган цемент чанги бир неча босқичда – аввал чанг чўктириш камераларида йирик чанг зарраларидан (> 40 мкм) тозаланиб, кейин эса енгли фильтрлар ёрдамида тозаланади. Бунда бошланғич чанг концентрацияси 10-30 г/м3 бўлган чангли ҳаво оқимидан чанг ушлаш аппаратидан кейин 6-15 % гача чанг атмосферага чиқиб кетади. Яъни, чанг ушлаш самарадорлиги 85-94% ни ташкил этади. Санитария меъёрлари (СН 245-71) талабига кўра чанг миқдори шу жойида 6 мг/м3 дан атмосфера 0.1 г/м3 дан ошмаслиги керак. Цемент чангларини ушлашнинг амалдаги усуллари ва чанг ушлаш аппаратлари санитар меъёрлари даражасини ҳар доим ҳам таъминлай олмаяпти. Шу сабабли, цемент чанги заррачаларининг хоссаларини, газнинг ҳолатини ҳисобга олган ҳолда чанг ушлашнинг янги схемаси ишлаб чиқилди. Бунда чангнинг газ оқимидан ажралиб чиқиши, унинг алоҳида траектория бўйлаб ҳаракат қилиб, умумий оқимидан ажратиб олишига эътибор берилади. Хулоса Download 14.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling