Чет эл инвестициялари


Чет элда компания тузиш учун бизнес-режа асослари


Download 31.04 Kb.
bet3/4
Sana08.03.2023
Hajmi31.04 Kb.
#1249816
1   2   3   4
Bog'liq
iqtisod Бекзод

3. Чет элда компания тузиш учун бизнес-режа асослари
Чет элда компания ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун бизнес-режа тузилади. Бизнес-режа тузишда чет элда ўз компанияларини ташкил этувчи инвесторларга қўйилувчи талаблардан келиб чиқилади. «Чет элда корхона ташкил этишда ТЭОга асосий талаблар»га амал қилинади. ТЭО тузиш қуйидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашдан иборат:

  • лойища тўғрисидаги умумий маълумотлар (асосий кўрсаткичлар, корхонанинг қуввати, лойищани амалга ошириш муддати ва бошқалар);

  • капитал харажатлар (асбоб-ускуналар амортизацияси кўрсатилган щолда капитал қўйилмалар сметаси, қурилишни амалга ошириш жадвали);

  • корхонани эксплуатация қилиш харажатлари;

  • барча мащсулот турлари ва нархлари кўрсатилувчи ишлаб чиқариш дастури;

  • солиқлар;

  • лойищани молиялаштириш манбалари:

а) инвесторларнинг ўз маблағлари;
б) қарзга олинувчи маблағлар (банк кредити, облигация заемлари, инвесторларнинг заемлари);

  • лойищани амалга оширишнинг тижорат нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқлигини бащолаш (фойда, ўзини қоплаш муддати).

Кўрсатилган ТЭОни бизнес-режага айлантириш учун уни маркетинг тўғрисидаги бўлимлар, яратилаётган корхонанинг ташкилий тузилмаси ва щуқуқий асослари билан тўлдириш, корхонанинг жойлашувини асослаб бериш ва турли имтиёзлардан фойдаланиш, шунингдек, бажарувчилар ва бажариш муддати кўрсатилган щатти-щаракатлар режаси киритилиши лозим.
Бизнес-режа компаниянинг ташқи бозорга чиқишида маълум бир кетма-кетликни кўзда тутади. У тўрт босқичдан иборат бўлади.
Биринчи босқичда фирманинг инвестиция имкониятлари, компаниянинг халқаро бизнес юритишга тайёрлик даражаси аниқланади. Иккинчи босқичда ташқи бозорда ишлаш имкониятлари янада чуқур, деталли тадқиқ этилади. Учинчи босқичда ташқи бозорга чиқиш стратегияси ишлаб чиқилса, тўртинчи босқичда ходимларнинг чет элда бажариш лозим бўлган ишларга тайёргарлиги амалга оширилади.
Чет элда ташкил қилинаётган корхона учун бизнес-режанинг молиявий бўлими мащаллий корхоналар бизнес-режаларининг худди шундай бўлимидан нарх ва ишлаб чиқариш харажатларининг бошқачалиги ва хорижий валюта билан фарқланади.
Капитал қўйилмалари ва фойдани щисоблаш одатда бир нечта вариантларни таққослашда амалга оширилади. Харажатларни қоплаш муддати энг кам бўлган ва максимал фойда олиш нуқтаи назаридан энг маъқул бўлган вариант амалга ошириш учун қабул қилинади. Бунда таваккалчилик омилини щам щисобга олиш зарур.
Шуни щам қайд этиш жоизки, бош компания чет элдаги шўъба корхонанинг барча фойдасини эмас, балки мащаллий щукумат фойдасига олинувчи солиқ миқдорини чиқариб ташлаган щолда қолган суммани олади. Чет элда тўланган солиқлар бош компаниянинг тўловчи солиқлари миқдоридан айириб ташланади.


Download 31.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling