Чирчиқ давлат педагогика университети гуманитар фанлар факултети ўта 21/2 гурўҳ талабаси


Download 54.41 Kb.
bet9/11
Sana27.03.2023
Hajmi54.41 Kb.
#1298801
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ҳужжатлар тўплами

2. ТЎЛОВ ШАРТЛАРИ.
2.1. Ушбу шартнома бўйича тўлов банк орқали кўринишида шартнома томонлар ўртасида имзоланганидан сўнг 2 кун банк куни ичида тўланади.
3. ТАРАФЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ.
3.1.“Сотувчининг” мажбуриятлари:
3.1.1. “Сотиб олувчи” томонидан тўлов амалга оширилганидан сўнг 5 кун иш кунида маҳсулотни ва унга оид ҳужжатларни «Сотиб олувчи»га топшириш;
3.1.2. Маҳсулотни шартнома шартларига жавоб берадиган миқдорда ва сифатда, ташиш жараёнида унинг бузилиши, синиши ёки йўқ бўлиши мумкинлигини истисно қиладиган даражадаги идишда, ўрамда ва белгиланган тартибда жойлаштирилган ҳолда топшириш;
3.1.3. Сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулот юборилганлиги ҳақида хабарномани олган пайтдан бошлаб 130 иш куни ичида сифати лозим даражада бўлмаган маҳсулотни сифатлисига алмаштириш;
3.2. “Сотиб олувчи”нинг мажбуриятлари:
3.2.1 Маҳсулот учун мазкур шартномада белгиланган тўловни белгиланган муддатларда амалга ошириш;
3.2.2. Маҳсулотни 5 иш куни муддатида кўздан кечириш. Маҳсулотнинг мазкур шартнома талабларига мос келмаслиги аниқланган тақдирда, шу муддатда “Сотувчи”га аниқланган номувофиқликлар ҳақида маълумотларни акс эттирувчи хабарнома (рекламация) юбориш
4.ТАРАФЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ.
4.1. Маҳсулотни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган холларда, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган хар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг ҳар бир кун учун маҳсулотнинг 2% фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг ҳар бир кечиккан иш куни учун 2 % фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни маҳсулотни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди.
4.2. Агар етказиб берилган маҳсулот сифати, ассортименти ва нави бўйича стандартлар, техник шартлар, намуналарга (эталонларга) қонун хужжатларида ёки хўжалик шартномасида белгиланган бошқа мажбурий шартларга мос келмаса, сотиб олувчи маҳсулотни қабул қилиш хамда уларнинг ҳақини тўлашни рад этиб, етказиб берувчидан сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган маҳсулот қийматининг 10% фоизи миқдорида жарима ундириб олишга, агар маҳсулот ҳақи тўлаб қўйилган бўлса, тўланган суммани белгиланган тартибда қайтаришни талаб қилишга ҳақлидир. Сифати, ассортименти ва нави лозим даражада бўлмаган маҳсулот етказиб берганлик учун жарима етказиб берувчидан акцептсиз тартибда ундириб олинади.
4.3. Етказиб берилган маҳсулот ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи етказиб берувчига ўтказиб юборилган хар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 2% фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10% фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
4.4. Тарафларнинг жавобгарлик ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисидаги» Қонуни бўйича амалга оширилади.

Download 54.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling