ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ГУМАНИТАР ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ
ЎТА 21/2 гурўҳ талабаси
ШОПАТОЕВА БОНУ ФУРҚАТ ҚИЗИнинг
ДАВЛАТ ТИЛИДА ИШ ЮРИТИШ фанидан тайёрлаган
ҲУЖЖАТЛАР ТЎПЛАМИ
Чирчиқ 2022 йил
ЧИРЧИҚ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ РЕКТОРИ БУЙРУҒИ
17.11.2022 йил №10 Чирчиқ шаҳар
|
|
Ишга қабул қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси 77-86 ва 203-моддаларига асосан, буюраман:
1. ШОПАТОЕВА БОНУ ФУРҚАТ ҚИЗИ – Чирчиқ давлат педагогика университети Гуманитар фанлар факултети ўзбек тили кафедрасига ўқитувчи вазифасига 1 ой синов муддати билан ишга қабул қилинсин.
2. Ходимнинг ойлик маоши штатлар жадвалига мувофиқ белгилансин.
Асос: Ходимнинг аризаси ва у билан тузулган 2022 йил 16-ноябрдаги меҳнат шартномаси.
Ректор: Ғ.И. Муҳамедов
Буйруқ билан танишдим: Б.Шопатоева
СЕМУРҒ маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига
КЎРСАТМА
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Юртбошимиз Шавкат Миромонич Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини маълум қилинди. 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинганлиги муносабати билан МАҲАЛЛАМИЗНИНГ ҲАР БИР ФУҚАРОСИ БОШИГА КАМИДА 2 ТЎПДАН мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишларини сўраймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |