Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши


Download 27.23 Kb.
Sana05.02.2023
Hajmi27.23 Kb.
#1167113
Bog'liq
Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши


Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши.
Ҳар битта ишлаб чиқариш жараёнини математик формулалар билан ифодалаш, ёзиб чиқиш мумкин. Масалан, бир нечта j=1,2,…,n тармоқларда (фолият соҳасида, бозор сегментларида), i=1,2,....,m корхоналар бор. Уларнинг ҳар бири турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарадилар, масалан, xij. Маҳсулотлардан олинадиган ўртача даромат Сij билан белгилаймиз. Унда ялпи даромад сijхij га тенг бўлади. У даромадни албатта иложи борича кўпроқ олиш керак, яъни сij хij max га интилиш лозим.
Бунга мос мақсад функцияси:
(1)
Бу мақсадга етиш учун бир неча шартлар бажарилиши керак:

  1. ишлатиладиган ресурслар корхонадаги ресурслар бор заҳирасидан ошмаслиги к керак:

2)
бу ерда aij - ҳар битта маҳсулотга i-корхонада j-тармоқда кетадиган сарфлар меъёрларидир.

  1. ўзгарувчиларнинг номанфийлик шартлари:

xij 0.
Буларни ҳисобга олиб, ушбу чизиқли дастурлаш усулининг масаласини ёзиб чиқамиз:
, (1)
, (2)
xi j 0. (3)
Умуман, чизиқли дастурлашнинг умумий масаласи иккита усул ёрдамида ечилиши мумкин. Булардан биринчиси – симплекс усул ёки вариантларни (режани) кетма-кет яхшилаш усулидир. Иккинчиси усул – бу тақсимлаш усулидир, бошқача айтганда, нобаланслари кетма-кет қисқартириб бориш усулидир. Чизиқли дастурлашнинг бу усули, асосан, транспорт масаласини ечишда ишлатилади. Тақсимлаш усули юк ташишни самарали ташкил этишда тарихан биринчилардан қўлланилган.
Агар ноьмалум ўзгарувчилар m, шартлар – тенгсизликлар n га тенг бўлса, унда масаланинг битта оптимал ечими бор.
Кўпинча m<n бўлган тенгламалар тизими кўрилади. Унда масаланинг бир нечта ечими бўлади. Бизнинг асосий вазифамиз – бир нечта ечимлар орасидан оптимал ечимини топишдир.
Download 27.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling