Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши
Download 27.23 Kb.
|
Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши
Чизиқли дастурлаш усули асосий масаласининг қўйилиши. Ҳар битта ишлаб чиқариш жараёнини математик формулалар билан ифодалаш, ёзиб чиқиш мумкин. Масалан, бир нечта j=1,2,…,n тармоқларда (фолият соҳасида, бозор сегментларида), i=1,2,....,m корхоналар бор. Уларнинг ҳар бири турли хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарадилар, масалан, xij. Маҳсулотлардан олинадиган ўртача даромат Сij билан белгилаймиз. Унда ялпи даромад сijхij га тенг бўлади. У даромадни албатта иложи борича кўпроқ олиш керак, яъни сij хij max га интилиш лозим. Бунга мос мақсад функцияси: (1) Бу мақсадга етиш учун бир неча шартлар бажарилиши керак: ишлатиладиган ресурслар корхонадаги ресурслар бор заҳирасидан ошмаслиги к керак: 2) бу ерда aij - ҳар битта маҳсулотга i-корхонада j-тармоқда кетадиган сарфлар меъёрларидир. ўзгарувчиларнинг номанфийлик шартлари: xij 0. Буларни ҳисобга олиб, ушбу чизиқли дастурлаш усулининг масаласини ёзиб чиқамиз: , (1) , (2) xi j 0. (3) Умуман, чизиқли дастурлашнинг умумий масаласи иккита усул ёрдамида ечилиши мумкин. Булардан биринчиси – симплекс усул ёки вариантларни (режани) кетма-кет яхшилаш усулидир. Иккинчиси усул – бу тақсимлаш усулидир, бошқача айтганда, нобаланслари кетма-кет қисқартириб бориш усулидир. Чизиқли дастурлашнинг бу усули, асосан, транспорт масаласини ечишда ишлатилади. Тақсимлаш усули юк ташишни самарали ташкил этишда тарихан биринчилардан қўлланилган. Агар ноьмалум ўзгарувчилар m, шартлар – тенгсизликлар n га тенг бўлса, унда масаланинг битта оптимал ечими бор. Кўпинча m<n бўлган тенгламалар тизими кўрилади. Унда масаланинг бир нечта ечими бўлади. Бизнинг асосий вазифамиз – бир нечта ечимлар орасидан оптимал ечимини топишдир. Download 27.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling