Chiziqli determinallashgan boshqarish ob’ektlarini identifikatsiyalash


Download 19.34 Kb.
Sana20.12.2022
Hajmi19.34 Kb.
#1038143
Bog'liq
26-Мавзу. Chiziqli determinallashgan boshqarish ob’ektlarini identifikatsiyalash


26-Мавзу: Chiziqli determinallashgan boshqarish ob’ektlarini identifikatsiyalash

Муваффақиятли фаолият юритмоқчи бўлган мулкдор, турли ресурслардан фойдаланиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи ходим- лар орасидаги муносабатлар асосида самарали бошқарилишни тўғри қўйиши лозим. Бунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида фаолият кўрсатувчи ташкилот назарияси, ташкилий бошқариш назарияси, бо- шқариш назарияси, ахборот назарияси, кибернетик бошқариш, математика, одамлар хулқи, касбий би- лим каби қатор фанларнинг натижаларига, тавсия- ларига, тажрибаларига, тадбиркорликнинг ҳис ва туйғуларига суянмоғи ва ўз амалиётида қўллай бил- моғи даркор. Демак, менежмент — билимларнинг алоҳида дои- раси, тўплами, уларни эгаллай олган шахе менежмент бўла олади, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш мавжудотига эгалик, раҳбарлик қила олади. Менежментнинг мавжудоти ташкилот бўлгани учун ҳам унинг моҳиятини англамоқ шартдир. Ташкилот таркибида инсон(лар) маълум мақсад- (лар) атрофида ўзаро муносабат (лар) ўрнатиб, хагги- ҳаракатлар қилувчи жамоадир. У ўз ҳудудига, ҳуқуқига, низомига, субъектига, мақомига эга ва ташқи муҳит билан ўта боғлиқ.


Ташкилот ўз мақсад(лар)и йўлида доимо фаолият кўрсатиб туради ва ривожланади. Ташкилот ўз фаолияти даврида ўзини ўзи ташкил этувчи тизимдир. У вужудга келиши учун аввал рас- мий гуруҳлар шаклланган, умумий мақсад(лар) аниқ- ланган, ходимларнинг умумий — биргаликдаги фао- лиятлари уюштирилган бўлиши зарур. Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси — у шахе, жамият- нинг аъзоси, маълум мамлакат, вилоят, туман, ма- ҳалла фуқаросидир. У жамият аъзоси сифатида ўзи- нинг емоқ-ичмоқ, уй-жой, маънавий ва мафкуравий ривожланиш каби эҳтиёжларини қондириши уни иқтисодий кучларга тўқнаштиради. Ходим шахе сифатида жамоада ўз ўрни ва мавқе- ига эга бўлиши керак. Мутахассис ёки ижрочи таш- килотга кириб келаётганида унга қанча талаб қўйса, ташкилот ҳам ходимга турли хил талаблар қўяди. Ходим кўнглини фаолиятга мажбур этишга қаратиши керак. Бу эса, ижрочи хулқига мўлжаллаб иш кўри- шини ифодалайди. Ходимлар фаолиятининг табиати ва ўзаро таъсири натижасида маҳсулотлар, моддий ва ақлий неъматлар яратилади.
Ташкилотнинг муҳим мақсади ҳам ана шунда. Ташкилот ҳар қандай иқтисодий тизимда бирлам- чи бўғин ҳисобланади. У ўз фаолиятини умумиқтисо- дий қонунчиликка мувофиқ равишда ўзаро рақобат ва мулкчиликнинг барча шакллари ва уларнинг тенг хуқуқлиги шароитларида амалга оширади. Ташкилотлар ишлаб чиқариш тармоқлари — са- ноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспортларни ҳамда ноишлаб чиқариш соҳалари — халқ таълими, банк тизими, тиббиёт, маданият кабиларни қамраб олади. Иқтисодиётнинг, яъни тор маънода миллий иқгисодиётнинг қуйи бўғинлари — ташкилотлар иқги- содиётининг даражаси билан белгиланади. Ташкилотларнинг таркибий тузилишини ўзгарти- риш маҳсулотлар миқдорини шунчаки кўпайтириш эмас, айни вақтда мақсулот ёки хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, уларнинг харажатларини камай- тириш, жаҳон бозори талабларига тўла жавоб бера оладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, ташкилотнинг умумий мақсадларидан фарқланувчи гуруҳ(лар)нинг хагги-ҳаракатлари расмий ташкилот томонидан тан олинмаган «норасмий» ташкилотлар ҳам мавжуд. Расмий ташкилотлар юридик шахс ҳисобланиб, давлат рўйхатидан ўтказилади, мухри ва банк-ҳисоб рака- мига эгадирлар. Демак, менежмент — бу ташкилотнинг мақсадига эришишидаги муносабатлар ва фаолиятларни режалаштириш, ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, меҳнат тақсимотини оқилона муво- фиқлаштириш, ходим орасида мойиллик механиз- мини адолатли қўллаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишдир. Бунинг учун ҳодисалар, жараён- лар, муносабатлар ва тизимлар ҳақида маълумотлар тўпланади, уларга ишловлар берилади, тах^ил қили- нади, ўрганилади, бошқарув ечимлари қабул қили- нади, раҳбарлар раҳнамолик қилади.
1.2. Менежмент ва ташкилотнинг муҳитлари
Менежментнинг умумий тавсифига хос бўлган ресурслар, меҳнат тақсимоти, ички ва ташқи муҳит- лар, ташкилотнинг ташкилий тузилмалари, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг зарурлиги кабилар тизим ва кичик тизимлар, таркибий қисмлар, ахборот, мақсад, масала, муносабат, муваффақият ва ҳ.к.ларга ажратиб ўрганилади. Ташкилотлар асосан қуйидаги белгилари билан ажралиб туради:
— ресурслар: ходимлар, сармоя, материаллар, технология ва ахборот; — ташқи муҳитга боғлиқлик: рақобатчилик, таъ- минловчилар, истеъмолчилар, қонунлар ва дав- латнинг бошқарув органлари, иқтисодиётнинг ҳола- ти, жамоат ташкилотлари, жамиятдаги қадриятлар тизими, фан-техника тараққиёти натижалари ташкилотнинг фаолиятига бевосита таъсир кўрсатади; — меҳнат тақсимоти: меҳнатнинг горизонтал тақ- симоти; меҳнатнинг вертикал тақсимоти; — бошқаришнинг зарурийлиги: ташкилотлар ўзларининг мақсадларига эришиши учун бир-бирла- ри билан ўзаро боғлиқ масалаларни мувофиқлашти- риш зарурийлиги туғилади. Ташкилот ички таркибий қисм ва бўлимлар (гу- руқларЭдан, бошқариш поғоналаридан, турли ва бир вақтнинг ўзида умумий мақсадларни кўзлаб хатти- ҳаракат қилувчи ходимлардан ташкил топган ва улар ташқи муҳитга боғлиқ. Агар мураккаб ташкилотнинг таркибида бир неча минглаб ташкилий бўлимлар (ма- салан, қурилиш, маркетинг, реклама, транспорт, савдо-сотиқ, умумовқатланиш ва бошқа хизмат бўлим ва бўлинмалари) бўлиши мумкин бўлса, шундай кичик ташкилотлар борки, юқорида таъкидланган кўрсаткичлар аниқ ажратилмаслиги мумкин. Масалан, катта бўлмаган савдо магазинида икки киши ишла- са, улардан бири \афта даьомида согиб олиш ва со- тиш бўйича ечим қабул қилади, бажаради, худди шу функцияни иккинчиси — иккинчи ҳафтада бажаради. Магазин ишини белгиланган иш соатларида таъ- минлаш учун иккала ходим ўзига тегишли кишилари билан иш жадвалини мувофиқла^итиради. Доимо иккала шерик барча жараёнларни бажаради, савдо рас- таларига маҳсулотларни жойлаштиради ва харидор- ларга хизмат кўрсатади. Уларнинг бирортаси бошқа бирини бошқарувчи ёки бошлиқ деб ҳисобламайди. Ваҳоланки, бошқарув функциялари аниқ ажратил- маган бўлсада, асосий функция — мувофиқлашти- риш — бажарилади.
Ҳатто йирик ташкилотлардаги кўпчилик раҳбар- лар аксарият ҳолларда ўзларининг ишларига боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни мувофиқлаштириш билан шуғулланишларига тўғри келади. Менежмент фани билан атрофлича танишиш ва ўрганиш давомида ташкилий тузилма, ахборот алмашиш, ҳужжатлар, ечим қабул қилиш, мақсад, маса- ла, муносабат, муваффақият каби кўрсаткичларнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида батафсил тўхталамиз. Ҳозирча ташкилотнинг умумий тавсифидан қуйида- ги маълумотларга эътиборни қаратамиз. Ташкилотлар иқтисодий мураккаб ижтимоий ва сиёсий жараёнлар кечадиган макондир, у статик бўла олмайди, доимо ривожланишдадир. Демак, ана шу жараёнда ташкилотлар иқтисодиётининг хилма-хил муаммолари пайдо бўлади, хилма-хил ечимлар талаб этади. Ташкилотлар иқтисодиётининг горизонтал жой- ланиши алоқида масаладир. Чунки бутун мамлакат- нинг макроиқтисодий ва ижтимоий ҳолатлари ма- ҳаллий, туман, вилоят, ҳудудий мажмуалардаги иқгисодиётнинг ҳолатига бевосита боғликдир. Бунда мамлакат иқтисодиётини белгилашда ҳар бир туман, вилоят ёки ҳудуднинг у ёки бу ресурсларини яратишда тутадиган мавқеи ҳам аҳамиятлидир. Иқтисодиётнинг бирламчи, бошланғич бўғини бўлмиш ташкилотларининг муаммолари ҳақида мик- роиқгисодиёт фани шуғулланади. Illy билан бирга ташкилотнинг умумий тавсифлари: ташкилот назарияси, ташкилий бошқариш назарияси, ташкилот мадания- ти, ташкилотчилик фаолиятининг самарадорлиги, ташкилотларнинг қонунлари, тамойиллари, андоза- лари сифатида ўрганилади. Ташкилот назарияси ташкилий тузилма тизими далилларини тушунтириш ва умумлаштиришга кел- тиришда ифодаланади. Назария ва тамойиллар барча муайян ҳодиса, муносабат, жараён ва тизимлар кўринишини ифодаламайди.
Қонун атамаси муайян ҳодиса, муносабат, жара- ён ва тизимларнинг юқори даражада аниқлигини так- лиф этади. Қонунларни билиш илмий башоратнинг асосидир. Иқтисодий қонунлар — одамларнинг ишлаб чиқаришдаги муносабатлар қонунининг талаб ва эҳтиёжини қондиришдир. Масалан, вақтни тежаш қонуни, маҳсулот ишлаб чиқариш қонуни, қўшимча қиймат қонуни ва бошқалар. Иқтисодий назария тақлилнинг ёки ўрганишнинг пировард натижаси, бу эса далилларни теришда улар- ra бир бутун қилиб (синтез) боғлайдиган тартиб ва мазмун беради, улар орасидаги ўзаро боғлиқликни белгилайди. Демак, ташкилотдаги жараёнлар, муносабатлар, ҳодисаларнинг бориш қонуниятининг на- зариясини белгилайди. Қонунчилик ва сиёсатнинг таъ- сири, ижтимоий ва маданий таъсирлар, иқтисодиёт ва рақобатларнинг таъсирлари, таъминловчилар ва технологияларнинг таъсирлари ташкилот фаолиятига билвосита, яъни аста-секин таъсир кўрсатадилар. Замонавий ташкилотлар атроф-муҳитдаги ўзгариш- ларга мослашишлари шарт.
1.3. Ташкилотни бошқариш жараёни ва уни амалга ошириш
Ташкилот ичидаги ҳодисалар, муносабатлар, жараёнлар ва тизимларни бошқариш тамойиллари кўпқиррали. Масалан, қуйи мансабдорларнинг юқори мансабдорларга босқичма-босқич бўйсуниши (иерар- хияси), бошқариш жараёнини демократиялаш, мил- лий иқтисодиётни ва унинг ташкилотларини режали ривожлантириш, илмий асосда бошқариш, якка ҳокимлик, ахборот алмашиш, сертификациялаш ва ҳ.к.лар кўпмулкчилик ривож топиши билан ушбу бошқариш нуқтаи назари янада такомиллашади. Маълумки, менежментнинг мавжудоти — бу хусусий фирма, ташкилот, ундаги ходимлар, уларнинг вазифалари ва бошқариш тизимидир. Булардан кўри- ниб турибдики, менежмент ташкилотнинг бирча фаолиятига таъсир этса ҳам менежментнинг таъсир кўрсатиш чегарасини аниқлаш мумкин. Ташкилотни бошқариш унинг ўз мақсадига эри- шиш учун ташкилотнинг ресурсларини шакллантириш ва фойдаланиш бўйича бир-бирига боғлиқ бўлган маълум ҳаракатларни амалга оширувчи жараёнлар кўринишида бўлади. Менежмент ташкилотни пиро- вард мақсадига эришиши бўйича барча фаолиятига эквивалент эмас, балки шундай вазифа ва ҳаракат- ларни ўзига оладики, бунда ташкилот ичидаги ўзаро таъсир этишни мувофиқлаштиради ва белгилайди ва шунга ўхшашлар (1-чизма). Бошқариш жараёнида амалга ошириладиган ҳара- кат ва вазифаларнинг мазмуни ва танланиши ташкилотнинг тоифаси (маъмурий, жамоа, таълим, мудо- фаа ва ҳакозолар), қуввати (қудрати), унинг фаолият доираси (маҳсулот ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш), бошқариш иерархиядаги даража (гтоғо- на)си (олий раҳбарлик, ўрта поғонани бошқариш, қуйи поғонани бошқариш), ташкилот ичидаги вазифа (ишлаб чиқариш, маркетинг, ходимлар, молия)
1. Неъматлар: меҳнат моддий молиявий ахборотли
2. Муҳит ҳолатида
3. Тараққиётнинг ўзгариши
4. Стратегия
Бошқариш жараёни
Режалаштириш, ташкил этиш Бошқаришнинг ҳаракатлари ва вазифаси Раҳбарлик қилиш, назорат
Маҳсулотни яратиш ва харид қилиш жараёни
1. Қуйилган мақсадлар 2. Олинган натижалар
Бошланиш ҳолати Пировард ҳолати
1-чизма. Бошқариш жараёнининг ташкилотдаги ўрни ва шунга ўхшаш омилларга боғлиқ. Шунга қарамас- дан 1916 йилда Анри Файоль ташкилотда бошқариш жараёнларининг барчасига хос бир хил кўринишда- ги фаолият борлигини айта олди. Уларни 4 гуруҳга ажратди ва бошқаришнинг асосий вазифалари деб қуйидагиларни кўрсатди: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик қилиш ва назорат.
М у ҳ о к а м а у ч у н с а в о л л а р
1. Менежментнинг умумий тавсифига қандай кўрсаткичлар киради?
2. Менежментга умумий тавсиф берилсин.
3. Ташкилотнинг умумий тавсифи нималардан иборат?
4. Ташкилотнинг ички таркибий қисми нима учун ташқи муҳитга боғлиқ?
5. Нима учун ташкилот статик бўла олмайди?
6. Ташкилотни бошқариш жараёнига тавсиф берилсин.
Download 19.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling