Умумий ривожланиши ва мучалари | Баҳолашда фойдалинадиган кўрсаткичлар | Балл | Умумий кўриниши ва ривожланиши | Тана қисмларини тузилиши, шу зотга мансублигини, конститутсиясининг мустаҳкамлиги | 3 | Елини | Ҳажми катталиги, шакли сут безаклари, елининг ривожланганлиги ва ҳоказо | 5 | Олдинги ва орқа оёқлари | Мустаҳкамлиги, оёқларини қўйиб туриш ҳолати, туёғининг мустаҳкамлиги ва унинг шакли. | 2 | Жами | 10 |
1 - топшириқ. Кўзда чамалаш усулидан фойдаланиб сигирларни баҳоланг ва натижаларни 2 - жадвалга ёзинг. 2 - жадвал.
Кўрсаткичлар | Баҳолашда ўрганиладиган омиллар | Юқори баҳо | Олинган баҳоси ва йўналиши | сут | гўшт | сут ва гўшт | Умумий кўриниши | Тана тузилишининг пропорсионаллиги, конститутсиясининг мустаҳкамлиги, зотнинг ҳарактирли белгиларининг кўриниши. | 3 |
|
|
| Елинлари | Елинининг ҳажми, сут веналари, олдинги ва кейинги сўрғичлари танасига ёпишиб турганлиги, сўрғичларининг бир текис ривожланиши. | 5 |
|
|
| Олдинги ва кейинги оёқлари | Мустаҳкамлиги ва қўйилиши, туёғининг шакли ва мустаҳкамлиги. | 2 |
|
|
| Жами | 10 |
|
|
|
Калланинг шакли ва тузилишига қараб, ҳайвоннинг суякдорлигини билиш мумкин. Жумладан, серсут зотли сигирларнинг калласи ўртача, енгил ва қотмадан келган, энига кам ривожланган бўлади. Гўштдор зотли сигирларнинг калласи салмоқли, бош қисми кенг ва қисқа, пешонаси анча кенг. Буқаларнинг калласи бироз дағал. Бўйин, ҳайвонларнинг маҳсулдорлик йўналишига ва жинсига қараб, турлича бўлади. Сергўшт ҳайвонларнинг бўйин мускуллари яхши ривожланган калта ва энли бўлади. Гўшт йўналишидаги қорамолларниг экстеръери ўзига хос гўштдор бўлади. Танаси мускуллар билан тиғиз тўлишган. Орқаси кенг, қовургалари эгилган, калласи гўштдор, бўйни калта, йўғон ва кенг, элка ва кўкрак қисмига текис уланган. Оёқлари калта мустаҳкам, кенг қўйилган. Елинни баҳолашда унинг шаклига, тузилишига, катта ва кичиклигига, сўрғичларининг жойлашиши ва ривожланганлигига ҳамда сутдор веналарининг яққол кўриниб туришига эътибор берилади. Сигирларда қуйидаги елин шакллари мавжуд: ваннасимон, косасимон, юмолақлашган ҳамда эчкисимон . Ваннасимон ва косасимон елинлар катта ҳажмли бўлиб, серсут сигирларга хос бўлади ва улар энг мақбул шакллар ҳисобланади. Сўрғичлари силиндрик шаклида, узунлиги эса 6 - 8 сантиметр бўлган елин нормадаги ҳисобланади. Юқоридаги кўрсаткичларга эга бўлмаган шаклдаги елин сўрғичлари машинада соғишга яроқсиз бўлади. Буқаларни экстеръери ва конститусиясига қараб баҳолаш. Умумий ривожланиши ва кўриниши | Баҳолашда фойдаланиладиган кўрсаткичлар. | Балл | Умумий кўриниши ва ривожланиши | Тана тузилишининг мутаносиблиги, конститусиясининг пишиқлиги, зот хусусиятларининг ифодаланганлиги, эркаклик типининг ифодаланганлиги,мускуллари, суяклари. | 4 | Мучалари | Боши, бўйни, кўкраги, яғрини орқаси, бели, танасининг кейинги қисми ва орқа қисми. | 4 | Олдинги ва орқа оёқлари | Олдинги ва орқа оёқларининг бақувватлилиги ва қўйилиши, туёқларининг бақувватлиги ва шакли. | 2 | Жами | 10 | 2 - топшириқ. Кўзда чамалаш усулидан фойдаланиб буқаларни баҳоланг ва натижаларни 4 - жадвалга ёзинг. 4 - жадвал.
Кўрсаткичлар | Баҳолашда ўрганиладиган омиллар | Юқори баҳо | Олган баҳоси | Умумий ривожланиши ва кўриниши | Тана тузилишининг мутоносиблиги, конститусиясининг пишиқлиги зот хусусийтларининг ифодаланганлиги, эркаклик типининг ифодаланганлиги,мускуллари, суяклари. | 4 |
| Мучалари | Боши, бўйни, кўкраги, яғрининг орқаси, бели танасининг кейинги қисми орқа қисми. | 4 |
| Олдинги ва орқа оёқлари | Олдинги ва орқа оёқларининг бақувватлилиги ва қўйилиши, туёқларининг бақувватлиги ва шакли. | 2 |
| Жами | 10 |
|
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 1. Экстеръер деб нимага айтилади? 2. Неча хил усул билан ўрганилади? 3. Индекс ва график усули қандай амалга оширилади? 4. Тана қисмлари қайси асбоблар билан ўрганилади? 5. Чорва молларини умумий кўринишига қараб неча балл берилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |