Чорвачилик асослари
Download 24.96 Kb.
|
1 2
Bog'liq1-мавзу қ-х ҳайвонлар экстерери
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳайвонлар экстеръерини баҳолашда қуйидаги усуллар мавжуд.
- 1 - жадвал.
МАВЗУ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ҲАЙВОНЛАРИНИ ЭКСТЕРЪЕРИНИ ЎРГАНИШ.Дарснинг мақсади: Ҳайвонлар экстеръерини баҳолаш усулларини ўрганиш.Дарс учун зарур асбоб ва жиҳозлар: Ўлчов тайёғи, ўлчов сиркули, рулетка, ҳайвонлар ёки уларнинг муляжи.Дарснинг мазмуни ва уни ўтказиш услуби: Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ташқи кўринишига экстеръер дейилади.Ҳайвоннинг экстеръери унинг ташқи кўриниши ёки тана шаклидир. Бу сўз зоотехния фанига 1768 йилда Клод Буржел томонидан киритилган.Екстеръерни ўрганишдаги энг муҳим вазифа ҳайвоннинг у ёки бу маҳсулдорликка бўлган қобилиятини аниқлашдир.Екстеръерни ўрганиш асосида ҳайвонларнинг ёши ортиши билан рўй бераётган ўзгаришларни, уларнинг кондитсиясини ва темпераментини аниқлаш мумкин.Бу таълимот ёрдамида ҳайвонларнинг соғломлигини, нерв типини ва саноат техналогияси шароитларига яроқлилигини баҳолаш мумкин. Соғлом ҳайвонларнинг териси таранг бўлиб, жунлари ялтираб туради. Касал ҳайвонларда тери бўшашиб, жунлари бужмайиб қолади. Ҳайвонларнинг харакатчанлигига қараб темпераментни ва нерв типини аниқлаш мумкин.Ҳайвонлар экстеръерини баҳолашда қуйидаги усуллар мавжуд.1. Ҳайвонни кўз билан кўриб баҳолаш - экстеръерга баҳо беришдаги асосий усулдир. Шу йўл билан малакали мутахассис ҳайвонларнинг конститутсиясига хос хусусиятларини ҳамда саломатлигини тез ва тўгри аниқлайди.2. Балл ёки пунктлар ёрдамида баҳолаш - Балл ёки пунктлар ёрдамида баҳолашда ҳайвоннинг умумий кўриниши, зот типига ўхшашлиги, мускулатураси, суяклари ва бошқа қисвлари махсус шкала ёрдамида балл билан баҳоланади. Масалан: Бунда сигирларга ва буқаларга 10 балл берилади.3. Тана қисмларини ўлчаш - ҳайвонларнинг танаси ўлчанади. Илмий тадқиқот ишларида ҳайвонлар танасининг 52 ўлчови олиниб, зоотехния - селексияси ишида 18 ва молларни наслчилик китобига ёзишда эса 5 ўлчов кифоя қилинади.4. Индексларини аниқлаш - орқали тананинг бирор қисми ўлчов кўрсаткичининг иккинчи қисми кўрсаткичига бўлган нисбатига айтилади ва у фоиз ҳисобида ифодаланади. масалан, мол танасининг ихчамлик индексини аниқлаш учун унинг кўкрак айланаси кўрсаткичини гавдасининг қия узунлигига бўлган нисбати олинади ва у (коеффитcиент) 100 га кўпайтирилади.5. График усулда — бир гуруҳ моллардан олинган тана ўлчови кўрсатгичлари 100 фоиз ҳисобида олингач, бошқа бир неча мол гуруҳлари ўлчовларининг биринчи гуруҳ моллари ўлчовига бўлган нисбати графикка тушурилиб, ўзаро таққосланади.6. Суратга олиш усули — айниқса маҳсулдор моллар учун қўл келади . Бунда қўшимча равишда ҳайвонлар экстеръери ва тананинг айрим қисмини суратга тушуриб, улар тўғрисида доимо тасаввурга эга бўлинади.1 - жадвал.Сигирларни экстеръери ва конститусиясига қараб баҳолаш
Download 24.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling